320
электр ишлаб чиқариш дастури”, “Энергетика самарадорлиги дастури”, “2008–
2012 йилларга мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш дастури”, “2000-2010
йилларга мўлжалланган қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан
таъминлаш давлат дастури”, “Суғориш ва дренаж
тизимини ривожлантириш
стратегияси”, “2008-2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни ошириш стра-
тегияси” ва бошқалар
94
.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” 1992 йилда қабул қилинган қо-
нунга, 10 та қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йилдаги Табиий атроф-муҳитни ифлослантириш ва чиқиндиларни жой-
лаштириш учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида
атроф-муҳитни ифлослаш ва чиқинди учун тўланадиган товон миқдори белги-
ланади. 1993 йилдаги Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғриси-
да Қонун 2004 йилда, жумладан, қонунни Биохилмахиллик, Рамсар1 ва Бонн 2
конвенцияларига мос келтирган “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғри-
сидаги қонун” билан алмаштирилди. Унда муҳофаза қилинган табиий ҳудудлар-
нинг етти тоифаси белгилаб берилган ва ҳар бирида
рухсат этилган фаолият
турлари батафсил таърифланади. Биринчидан, Сувда сузувчи қушларнинг яшаш
муҳити сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ муҳитлари тўғриси-
даги (Рамсар) конвенцияси. Иккинчидан, Ёввойи ҳайвонларнинг кўчманчи тур-
ларини сақлаш бўйича конвенция.
Ўзбекистон 2002 йилда 1994 йилдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги
Қонун янги таҳрирда қабул қилди. Бу Қонунда атроф-муҳит учун муҳим қоида-
лар талайгина. Масалан, қазиб олиш саноати атроф-муҳитни муҳофаза қилиши
ва шикастланган ер ва бошқа табиий жойларни тиклаши зарур; фаолияти ли-
цензияланган бўлиши ва экологик экспертизадан ўтиши шарт; чиқинди билан
ишлаш ва чиқиндини чиқариб ташлаш жараёнларига амал қилиш шарт. Ушбу
янги Қонунда биринчи марта чиқинди корхонага тегишли эканлиги ва корхона
атроф-муҳитга кўрсатилган таъсир ва рекультивация учун тўла жавобгар экан-
лиги таъкидланади. 1997 йилдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғриси-
да”ги Қонун охирги марта 2007 йил 26 сентябрь куни ўзгартирилди. Қонунда
бир қатор чоралар, жумладан, стандарт ва кўрсаткичлар киритиш, энергия сама-
радорлиги назоратини олиб бориш, энергия жиҳатидан самарали жараёнларни
ривожлантириш ва энергия жиҳатидан самарадор маҳсулот ишлаб чиқариш ва
юқори самарали лойиҳаларни намойиш қилиш зоналарини барпо этиш орқали
энергиядан оқилона фойдаланишни жорий этишга ҳаракат қилинди. 2002 йил-
даги “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунда эмиссия ва ҳаво ва сув ифлосланиши-
дан ташқари, чиқиндини чиқариш ва қайта ишлаш масалалари кўриб чиқилади,
инспекция ўтказиш, мувофиқлаштириш, чиқиндини қайта ишлашга рухсат эти-
ладиган жойларга нисбатан экологик эспертиза ўтказиш белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: