2021-yil 25-noyabr 2021-yil


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
4947-сонли Фармони. 
2. Суворова А.В. Государственное регулирование сельского хозяйства и управление 
его устойчивым развитием / А.В.Суворова, Н.С.Тимофеева// Сборник научных трудов по 
материалам Международной научно-практической конференции «Современные исследования в 
области предпринимательства, экономики и бизнеса».- 2020.- С. 57-60.
3. Эргашев Р.Х., Хамраева С.Н. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти. Ўқув 
қўлланма, -Т.: Янги авлод, 2012 –332 бет. 
4. Хамраева С.Н. Қишлоқ инфратузилмасини инновацион ривожлантириш. Монография 
- Тошкент: 2017 – 73 бет. 
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


283
ПОЙАБЗАЛ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХАЛҚАРО БОЗОРГА 
ЧИҚИШ СТРАТЕГИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Н.Н.Расулов, 
и.ф.ф.д.,
Фарғона политехника институти 
Аннотация: 
Ушбу мақолада пойабзал маҳсулотларини халқаро бозорга чиқиш 
стратегиясини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган
.
Таянч иборалар
: пойабзал маҳсулотлари
,
 лойиҳа, самарадорлик, бошқарув, ти-
зим, маҳсулот нархи
.
Аннотация: 
В данной статье обсуждается разработка стратегии выхода на 
международный рынок обувной продукции.
Abstract: 
This article discusses the development of a strategy for the international market 
of footwear products.
Корхоналарнинг халқаро бозорларга чиқиш стратегиясининг ижтимо-
ий-иқтисодий моҳиятини ва амал қилишининг объектив асосларини чуқур англаб 
етиш, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида корхоналарнинг халқаро бозорларга 
чиқиш стратегиясини ривожлантириш шарт-шароитларини аниқлаш ва уларни 
таъминлаш йўлларини ўрганиш мазкур механизмдан мақсадга мувофиқ фойдала-
ниш, унинг ижобий таъсирлари самарасини ошириш имконини беради.
Мамлакат иқтисодиёти олдига экспортга йўналтирилган маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш ҳисобига барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ахоли бан-
длигини ва даромадларини ошириш муаммоларини изчиллик билан ҳал қилиш 
вазифаларини қўяди. Ушбу муаммони ҳал этишда пойабзал саноатини риво-
жлантириш муҳим бир таркибий бўғин эканлигини жаҳон иқтисодиёти риво-
жланишида ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистон саноат соҳасида ишлаб чиқаришда 
банд бўлганларнинг 4,1 % пойабзал тармоғида фаолият кўрсатади, уни саноат 
ишлаб чиқаришдаги улуши 8 %дан ортиқ, истеъмол товарлари ҳажмидаги улуши 
эса,18%ни ташкил этади. 
Ўзбекистондаги барча пойабзал корхоналари замонавий кўринишда бўлиб, 
чармни қайта ишлашдан бошлаб, тайёр пойабзал тикишгача бўлган ёпиқ ишлаб 
чиқариш жараёнини ўзида мужассамлаштиради. Бунинг натижасида, ушбу соҳа 
агар хорижга 1995 йилда 3,5 млн. АҚШ долларга тенг маҳсулотларини экспорт 
қилган бўлса, 2018 йилда 382,9 млн. долларга маҳсулот экспорт қилинган. Бу-
нинг учун 12,9 минг.тонна чармдан 3,2 млн дона эркаклар пойабзали, 7,8 млн. 
дона аёллар пойабзали ва 3,65 млн. дона болалар пойабзалини ишлаб чиқара 
оладиган қўшимча қувватли технология киритилган. Натижада Ўзбекистонда 
ишлаб чиқарилган чармнинг ички истеьмолда, шу жумладан, “Ўзбекенгилсано-
ат” АК корхоналари томонидан фойдаланиш ҳажмлари ортиб борган.
Кейинги йилларда Ўзбекистон пойабзал саноатида сезиларли ижодий 
силжишлар содир бўлди. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, ишлаб чиқари-
лаётган маҳсулот навлари кўпайиши ва сифати яхшиланиши ҳисобига тайёр 


284
маҳсулотларни ҳорижга экспорт қилиш ҳажми ошиб борган. Республикада фао-
лият юритаётган пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналариларнинг 
салмоғи ва имконияти юқори бўлиб, уларнинг ривожланишига катта эътибор 
берилмоқда. 
Ўзбекистондаги барча пойабзал корхоналари замонавий кўринишда бўлиб, 
чармни қайта ишлашдан бошлаб, тайёр пойабзал тикишгача бўлган тизимга 
асос ланган ишлаб чиқариш жараёнини ўзида мужассамлаштирган. Бунинг на-
тижасида, ушбу соҳанинг мамлакат саноат соҳасида банд бўлганларнинг 4,1 фо-
изи, ишлаб чиқаришдаги улуши 8 фоизни ташкил қилади. 2019 йилнинг биринчи 
янван ҳолатига Ўзбекистонда пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти 
билан шуғулланувчи корхоналар сони 870 тани ташкил этиб, 2010 йилга нисба-
тан қарийб 5 мартага, ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар эса 3,8 марта ўсган.
Ўзбекистон пойабзал саноатида мустақилликдан кейинги йилларда ижодий 
силжишлар содир бўлган. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, ишлаб чиқари-
лаётган маҳсулот ассортиментини кўпайиши ва сифати яхшиланиши ҳисобига 
тайёр маҳсулотларни экспорти ривожланган. Ўзбекистонда 2017 йилда пойаб-
заллар экспорти (ТИФ ТН 64 код бўйича) 11,9 млн. АҚШ долларини ташкил 
этиб, жаҳон экспортидаги хиссаси 0,009 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 
3 марта ошиб, 35,6 минг АҚШ долларни ташкил этиб, экспорт ҳиссаси 0,024 фо-
изни ташкил этган.
Ўзбекистон пойабзаллар бозорини ривожлантиришга қаратилган давлат 
сиёсати корхоналарнинг бозор фаолитини ривожланишига ижобий таъсир 
этиб, ички бозорда махаллий маҳсулотлар улуши ошиб боришига эришилган. 
Ўзбекистонда энг йирик пойабзал ишлаб чиқарувчи корхона сифатида ўз маҳал-
лий брендига эга бўлган Фарғона вилоятидаги “UzSalaman” қўшма корхонаси 
ом ашёни қайта ишлашдан тортиб, тайёр пойабзал шаклида товар маҳсулотлари 
тайёрлаш ёпиқ циклини ўз амалиётларига жорий қилган йирик корхона ҳисо-
бланади. Корхона 1998 йилдан бошлаб ички бозорни сифатли пойабзаллар би-
лан таъминлашга қаратилган маркетинг стратегияси асосида фаолият юритиб 
келган. Корхонада жами 354 ишчи-хизматчи ходимлар, шу жумладан 25 маъ-
мурий аппарат ходимлари иш билан банд. Корхона 2018 йилда “UzSalaman” 
масъ улияти чекланган жамият кўринишидаги Ўзбек-Чехия хорижий корхонаси 
сифатида қайтадан фаолият бошлаган. Унинг асосий фаолияти тайёр пойабзал 
маҳсулотларини тикиш, ишлов бериш, пойабзал маҳсулотларига ранг беришдан 
иборат бўлиб, корхона чарм маҳсулотини қайта ишлаш ва ундан тайёр пойабзал 
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи мажмуа ҳисобланади.
Маҳсулот нархи нисбатан юқорилиги ва уни сотиш қийинлигини эътироф 
этиш маҳсулот рақобатбардошлиги сустлигидан дарак беради. Бунинг олдини 
олиш истеъмолчилар талаб-истакларини чуқур ўрганиш, уларнинг талабини 
тўла қондирадиган маҳсулот таклиф этиш ва оқибатда доимий истеъмолчилар 
доирасига, яъни аниқ бозор сегментларига эга бўлиш учун буларнинг ҳаммаси 
корхона тез орада маҳсулот ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятини ташкил этиш ва 
амалга оширишнинг маркетинг концепциясига ўтиши, уни самарали қўллашни 
ўзлаштириб олиши ва ўзининг аниқ бозорини топиб, уни мустаҳкам эгаллаб 
олиши зарурлигини тақозо этади. Бу мураккаб вазифани бажаришда дастлабки 
жиддий қадам бозорни чуқурроқ ўрганиш ва сегментлаш ҳисобланади.


285
Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
- фаолиятни бозор муносабатлари асосида тубдан ўзгартириш;
- хўжалик юритиш маркетингини ташкил этиш ва сегментлаш асосида амал-
га ошириш;
- фаолиятни янги технология асосида уюштириш;
- хом ашё ва материаллар таъминоти базасини яратиш;
- бошқаришни бозор механизмларини қўллаш асосида тубдан янгилаш; 
- фаолият ҳудудини кенгайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш;
- маҳсулот экспортини амалга ошириш учун зарур чора-тадбирларни қўл-
лаш;
- рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш; 
Корхона маркетинг фаолиятини изчиллик билан амалга оширилиши нати-
жасида корхона фаолиятида муҳим аҳамиятга бўлган молиявий кўрсаткич, яъни 
рентабеллик даражаларида ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. 
Мустақил товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат товарларни қулай 
шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман 
иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат бўлиб, улар 
керакли ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё ва материалларни сотиб олиши, 
ишчи кучини ёллаш учун зарур маблағларни сарфлайди. Ишлаб чиқарувчилар 
ўртасидаги рақобат охир-оқибатда, бозорда истеъмолчиларни ўзига жалб қи-
лиш билан белгиланади. 
Истеъмолчилар ўртасида рақобатни юз бериши ҳақида тўхталиб, шуни 
таъкидлаймизки, улар товарларни қулай ва арзон баҳоларда сотиб олишга ҳара-
кат қиладилар, яъни харидор ҳар бир сарфланган пул бирлиги эвазига кўпроқ 
нафлиликка эга бўлишга ҳаракат килиб, арзон ва сифатли товарни тезроқ сотиб 
олиш учун интилади.
Чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш йўналишлари тармоқни ресурс 
билан таъминлаш; корхоналарни техник қайта жиҳозлаш; кадрлар салоҳиятини 
яхшилаш; товарнинг ҳаёт циклига инновацион ёндашув; ишлаб чиқаришни ри-
вожлантириш стратегиясини амалга ошириш мақсадида пойабзал тармоғининг 
маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида мақсадли стратегик вазифларни 
белгилашдир. Ушбу вазифаларни ҳал қилиш орқали пойабзал саноатининг рақо-
батбардошлигини оширишга ва маҳсулотлар рентабеллигини кўтаришга, ай-
ланма маблағларнинг ҳаракат тезлигини кучайтиришга, Ўзбекистонда пойабзал 
истеъмол бозори улушини оширишга эришиш мумкин бўлади.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish