Асаб кучининг сирлари
Асаблар кучи ҳаётимиз булоғи ҳисобланади.
Ҳаёт асаблар орқали содир бўлади, буни ҳеч қачон
у н у тм ан г. С и зд а а са б кучи б ў л саги н а, си з
соғломсиз, иш тиёқ билан мақсад сари интиласиз,
натижасида бахтга етиш асиз.
Сиз барча қийинчиликларни енга оласиз ва
такдир зарбаларини қабул қилиш га тайёрсиз,
чунки сизнинг асабларингиз кучи уларни енга
олишига ишонасиз.
Сиз асаб кучи тўла одамни енга олмайсиз. У
ҳаёт зарбаларини сабот билан енгиб, ўз мақсади
сари қайта-қайта интилаверади, натижада ғолиб
бўлади. О дамларнинг 5% и бутун инсониятни
бошқаради - бунда ҳам асосий омил асаблар кучи
ҳисобланади.
4
С и з н и н г с о ғ л и г и н г и з , к у ч и н г и з , ҳ а ё т г а
интилувчанлигингиз, с аб р -тоқатингиз асаб кучи
б и л а н ў л ч а н а д и . Бу с и з г а ш у н д а й з а х и р а
кучларини такдим этадики, натижада ҳаётингиз
ютуқларга бой, ранго-ранг ва тўлақонли бўлади.
Дунёда ҳаёт чўққиларига чиқиш учун ақли ва
қобилияти етарли инсонлар кўп, лекин уларда
инсонни мақсад сари етакловчи асаб кучи йўқ.
Аёл киш ининг жозибадорлиги, мафтункорлиги,
нур сочиб туриши ҳам тўғридан-тўғри асаб кучига
боғлиқ.
Асаб кучи ва соғлигингиз ўзаро боғлиқ, сизнинг
танангиз - м ураккаб маш ина. Асаб кучи уни
ҳ а р а к а т га келтиради, л ек и н бу куч қуввати
организм ҳаётий аъзоларининг ўзаро мутаносиб
и ш л аш и га б о ғл и қ . У ў п к а ва ю р а к д ан қ о н
томирлар тизими орқали ҳар бир ҳужайрага етиб
боради ва бутун танани озиқлантиради.
Агар қайсидир аъзо ёмон ишласа, асаб кучини
п а й д о қ и л а д и г а н м у а й я н э л е м е н т қ о н д а
етиш маслиги мумкин. О ш қозонингиз овқатни
яхш и ҳазм қила олиш и шарт. Ичаклар, ўпка,
буйраклар ва тери мутаносиб ишлаши учун улкан
асаб кучига эга бўлиши керак. Қора талоқ, жигар
ва бошқа қон ишлаб чиқарувчи аъзолар ҳам яхши
ишлаши зарур.
Агар сиз эрталаб уйқудан турганда ҳолсизлик
ва чарчоқ сезсангиз, вақт ўтиши сиз учун оғир
кечса, к ел аж акк а иш он чсизлик билан қараб,
ўзингизни бахтсиз сезсангиз - демак, сизнинг
асаб тизимингизга нимадир бўлган. Сизнинг асаб
кучингиз кўпайиш ўрнига камаймокда.
Фақат биргина йўл бор - у ҳам бўлса, асаб тизими
ва кучини қайта қуриш. Инсон танаси ўзини ўзи
5
даволовчи организм ҳисобланади. Бахтга қарши,
ҳозирги вақтда кўпчилик, айниқса, америкаликлар
асаб кучини бесамар сарфлаб, турли допинглар
(сунъий куч берадиган кимёвий дори) ёрдамида
асаб кучини зўриқтирмоқдалар, бу эса ф ақат
организмни жароҳатлашга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |