Бухоро вилоят педагог кадрларни



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/37
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#77826
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
МУСИКА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

 
 
 
 


Педагогик махорат - мусиқа ўкитувчиси 
касбий фаолиятининг асоси 
Замонавий 
педагогика 
таълими 
тизимининг 
мақсади
ўкитувчининг узлуксиз умумий ва касб камолотига эришишини 
таъминлашдан иборат, чунки умумий ўрта таълим мактаби мусиқа 
маданияти фани ўкитувчиси олдига, унинг касб малакасига ва шахсий 
хислат, фазилатларига нисбатан юксак талабларни кўймокда. 
Ўкитувчини тайёрлаш олий ўкув юртидаги бутун таълим-тарбия 
ишларининг мажмуи воситаси билан амалга оширилади. Ўқув жараёни 
ва дарсдан ташқари иш унинг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. 
Мунтазам ёндашув бўлажак мутахассисларда ўкитувчи касби учун 
зарурий билим, маҳорат кўникмаларни ҳамда шахсий хислатларни 
ривожлантириш учун олий таълимнинг барча имкониятларидан 
фойдаланишни таъминлайди. Шу вазифани муваффақиятли ҳал этишини 
таъмийландиган воситалар орасида мусиқа – педагогикаси соҳаси учун
касбий маҳорат асосларини таркиб топтириш катта аҳамиятга эгадир. Бу 
восита бўлажак ўкитувчиларни касбга тайёрлаш тизимининг таркибий 
қисмидир. 
Назарий 
билим, тайёргарлик уларнинг билим доирасини 
кенгайтириш учун қулай шароит яратади, бўлажак мусиқа 
ўкитувчисининг шахсини шакллантириш воситаси бўлиб хизмат қилади. 
Талабаларда педагогик мехнати кўникмаларини, махоратини, бу 
мехнатга ижодий ёндашиш кайфиятини ривожлантиришга, ўзининг 
руҳий ҳолатини бошқара билиш, бошқа инсоннинг ҳиссий ҳолатини 
тушуниш 
ва 
англаш 
каби 
қобилиятларни 
ривожлантиришга 
кўмаклашади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунида 
қайд қилинишича – «Таълимда умуминсоний ва миллий маданий 
кадриятларнинг устиворлиги таълим - тарбияда мамлакатимиз 
сиёсатининг асосий йўналишини белгилайди». Республикамизда
таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари
даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янгиланган 
тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга молик масалалардандир. 
Айниқса, бўлажак мусиқа ўкитувчиларининг касбий маҳоратини 
ошириш, уларда педагоглик сифатларни шакллантириб ривожлантириш 
– олий таълимнинг мусиқа-педагогика йўналиши олдида турган долзарб 
вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси умумтаълим 
мактабларида мусиқа таълим-тарбияси Концепциясининг алохида бир 
боби замонавий мусиқа ўкитувчиси ва унинг касбий сифатлари 
мажмуига бағишланади. Хужжатда таъкидланишича: «Хозирги замон 
мусиқа ўкитувчиси юксак маданиятли, ўз касбига чексиз садокат, илғор 
педагогик тафаккур эгаси бўлмоғи лозим». У ўзининг узлуксиз касбий 
ва маданий ривожлантириш кобилиятига эга бўлиши шарт. У мусиқа, 
нафосат (эстетика), педагогика ва психология-физиология фанларидан, 
хусусан мусиқа ўкитиш услубиётидан комплекс тарзда чукур билим ва 
малакалар эгаси бўлмоғи даркор. Айникса мусиқа укитувчиси 


ихтисосида зарур меъёрида чолғучилик, хонандалик, хор дирижерлик ва 
мусиқа назариётчилиги сифатлари мужассам бўлмоғи лозим. Хозирги 
мусиқа ўкитувчиси илмий тафаккур эгаси, илғор тажрибалар шайдоси,
изланувчан ва ижодкор бўлиб, мусиқа ўкитишнинг янги шакл ва 
усулларини кашф этишга интилмоғи лозим. У мусиқа таълим тарбияси 
мазмунини бошка фанлар мазмуни ва кундалик хаёт билан боғлаб, 
бойитиб олиб бориши даркор. Изланувчан ва ижодкор ўкитувчининг 
илғор тажрибаси ва кашф этган янги усуллари мактабдаги мусиқа 
таълим-тарбиясини 
доимий 
равишда 
такомиллаштириб 
ривожлантиришнинг асосий таянчи ва илхом манбаидир. Билимдон ва 
тажрибакор мусиқа ўкитувчиси санъат зиёлиси сифатида мактабда 
мусиқий-маърифий ишларнинг саркоридир». 
Ўкитувчининг касбий сифатларига кўйилган талаблар 
шакллантирилиши учун, албатта талабалик пайтларидаёк чора-
тадбирларни амалга оширмок лозим. Зеро, мусиқа ўкитувчиси педагогик 
маҳоратининг профессиограммаси - мусиқа муаллими олдига 
мутахассислик касби бўйича қўйиладиган талаблар тизимини таркиб 
топтиришни талаб этади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish