жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш хизмат-
лари фаолиятига очиқлик ва шаффофлик принципларини босқич-
ма-босқич жорий этиб боришни таъминлайдиган назарий билим-
ларни шакллантириш ҳамда амалиётга етказиб бериш зарур.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фанининг бугунги
долзарб вазифаларидан яна бири жамиятда
жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари,
хусусан, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ўртасида,
шунингдек уларнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат
органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан
1
Қаранг:
Каримов И.А.
Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва
демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги
босқичга кўтаришдан иборат./ Халқ сўзи. 2015., 6 дек.
2
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев-
нинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йилли-
гига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси./ Халқ сўзи. 2016., 8 дек.
14
самарали ҳамкорлигини ташкил этишга хизмат қиладиган
назарий билимларни янада бойитишдир.
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидла-
ганидек, «Ўзбекистонимизда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни,
фуқаролар ва миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғи-
дек сақлаш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим, ҳал
қилувчи вазифамиз бўлиб қолиши даркор.
Албатта, бу масала бўйича масъул бўлган тегишли идоралар бор,
куч-қудратимиз ҳам етарли. Лекин қачон юрт тинч ва обод бўлади?
Қачонки ҳар қайси уйда, ҳар қайси маҳаллада яшаётган одам тинчлик
ва осудаликнинг қадрига етиб, уни мустаҳкамлашни, уни ҳимоялаш-
ни ўзининг бурчи, деб билса, тинчлик учун курашсагина бу мақсадга
эришиш мумкин».
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, «мамлакати-
мизда мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом
Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида амалга оширилган кенг кўлам-
ли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш,
тинчлик ва осойишталикни, сарҳадларимиз дахлсизлигини, жамиятда
қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш
йўлида муҳим пойдевор бўлди. Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечири-
ши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш
учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Айни вақтда, бугунги глобаллашув даврида жаҳон миқёсида
чуқур молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётган, рақобат тобора
кучайиб бораётган кескин бир шароитда биз мамлакатимиз босиб
ўтган тараққиёт йўлини ҳар томонлама таҳлил қилиб, давлатимизни
барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш, олиб борилаёт-
ган ислоҳотлар самарасини янада ошириш мақсадида, 2017–2021 йил-
ларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқдик»
1
.
Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур Ҳаракатлар стратегиясида
белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатда, унинг
барча маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлашга, аҳоли турар жойларида тинчлик ва
осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, ҳушёрлик ва огоҳлик
муҳитини янада мустаҳкамлашга имкон яратади.
1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакил-
лари билан учрашувдаги маърузаси./ Халқ сўзи. 2017., 5 август
15
Do'stlaringiz bilan baham: |