1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Савол ва топшириқлар 
1.
Ички ишлар органлари тизимида патруль-пост хизмати саф бўлин-
масининг тутган ўрни ва аҳамиятини ёритиб беринг. 
2.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари-
нинг тизими ва тузилишини тушунтириб беринг.
3.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини бошқариш-
нинг ҳуқуқий асослари бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-
моҳиятини тушунтириб беринг. 
4.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари куч ва воситаларни 
бошқариш босқичлари ва уларни ташкил этишни ёритиб беринг.
5.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари куч ва воситалар фаолияти-
ни бошқариш учун масъул субъектлар ва уларнинг функцияларини 
тушунтириб беринг. 
6.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари раҳбарларининг саф бўлин-
малари нарядларининг иш фаолиятини ташкиллаштириш бўйича фаолияти-
ни тушунтириб беринг. 
7.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари томонидан фуқаролар 
гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий 
асосда амалга ошириш тартибини ёритиб беринг. 


166 
 
V боб. МАХСУС МУАССАСАЛАР, КОНВОЙ ВА НАЗОРАТ-
ЛИЦЕНЗИЯ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ 
САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ 
1-§. Ички ишлар органларининг махсус муассасаларининг 
тушунчаси ва турлари 
 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва таъминлаш, 
жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши кураш фаолиятида 
жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ва айбланаётган шахс-
ларни ушлаб туриш ва қўриқлашда, маъмурий тартибда қамоқ жазоси 
тайинланган суд қарорлари ижросини таъминлашда, муайян яшаш 
жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилишда, шунингдек, 
уларни сақлаш ва моддий-маиший, тиббий таъминлашда ички ишлар 
органларининг махсус муассасалари алоҳида ўрин эгаллайди.
 
Бундай 
фаолиятни ташкил қилиш ички ишлар органларида муҳим аҳамият 
касб этади. 
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 июлдаги «Қамоққа 
олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказилиши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа 
қонуности меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга асосан, Республика ички 
ишлар органларининг махсус муассасаларининг иш фаолиятини янада 
такомиллаштириш, гумон қилинувчи айбланувчи, ва қамоққа олинган 
шахсларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш, улар билан боғлиқ 
бўлган фавқулодда ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, вақтинча 
сақлаш ҳибсхоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш, жиҳозлаш, 
сақланаётган шахслар ҳамда хизматга жалб этилаётган шахсий таркиб 
учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида бугунги кунда бир 
қанча ишлар амалга оширилмоқда. 
Ички ишлар органлари фаолиятида жиноят содир этганликда 
гумон қилинаётган ва айбланаётган шахсларни қўриқлаш ва сақлаш 
муҳим йўналишлардан бири бўлиб, мазкур функцияни бажаришда 
йўл қўйилган камчилик ва хатолар, одатда, ички ишлар органлари 
ходимлари ва бошқа фуқароларнинг ҳалок бўлиши, табель ўқотар 
қуроли, ўқ-дорилар, хизмат автотранспортининг эгаллаб олиниши 
ҳамда жамиятда салбий фикр уйғотадиган, умуман, ички ишлар 


167 
органларининг обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа 
оғир оқибатлар билан кечадиган фавқулодда ҳодисаларга олиб келиши 
мумкин. 
Ички ишлар органлари махсус муассасаларига: а) 
тергов ҳибс-
хоналари; б) вақтинча сақлаш ҳибсхоналари(ВСҲ); в) муайян яшаш 
жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари; 
г) маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш 
учун мўлжалланган махсус қабулхоналари; д) вояга етмаганларга 
ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларини киритишимиз мумкин. 
Ички ишлар органларининг махсус муассасалари фаолияти 
жамиятда жамоат тартиби ва хавфсизлигини, ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини, содир этилган жиноятларнинг самарали фош 
этилишини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик учун уни содир этган шахсга 
нисбатан суд томонидан белгиланган эҳтиёт чораси ва тайинланган 
жазонинг ўрганилган тартибда ижросини таъминлашга хизмат қилади.


Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish