1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

биринчи-
дан,
аниқ белгиланган ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда 
ифодаланган, 
иккинчидан,
улар жуда ҳам кенг маъно ва мазмунга эга, 
учинчидан,
уларни амалга ошириш ранг-баранг ва турли йўналишлар-
да фаолият олиб бориш орқали таъминланади, 
тўртинчидан,
тизим 
ходимларидан ўта масъулият, жавобгарлик ва муайян махсус ваколат-
ларга эга бўлишни талаб қилади, 
бешинчидан,
ходимларнинг одатий, 
кучайтирилган ва суткалик режимда фаолият олиб боришларини; 
олтинчидан,
ушбу мураккаб вазифаларни самарали таъминлаш ходим-
лардан касбий фаолиятни олиб бориш ва тиғиз шароитда ўзи ҳамда 
яқинлари ҳаётини хавф остига қўйишини, 
еттинчидан,
улар касбий 
фаолиятида бундай тиғиз хавфли вазиятлар вужудга келиши юқори-
лиги ҳамда уларга ҳар қандай ҳолатда ҳам хизмат мажбуриятларни 
бажариш масъулиятининг юклатилганлиги, уларнинг ва оила аъзолари-
нинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга кафолатлар бўлишини талаб қилади.
Юқорида кўрсатилган ўта мураккаб ва масъулиятли вазифаларни 
самарали таъминлаш ички ишлар органларининг жамиятдаги, давлат 
органлари тизимидаги ўрнини белгиловчи ҳуқуқий мақоми билан 
боғлиқдир. Ички ишлар органлари асосий вазифалари, фаолият 
йўналишлари ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўзига 
хос хусусиятлари мазкур қонун тузилиши ва нормаларининг мазмун-
моҳиятида ҳам яққол ўз аксини топган.
Шунинг учун ҳам мазкур қонуннинг 1-бобида унинг мақсади, 
ички ишлар органларининг асосий вазифалари, шунингдек, фаолият 


59 
йўналишлари ва принциплари (1-12-м.), 2-бобида ички ишлар орган-
лари тизими ва тузилиши, 3-бобида уларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқ-
лари (16-17-м.), 4-бобида улар томонидан айрим мажбурлов чоралари-
нинг қўлланилиши асослари ва тартиби (18-20-м.), 5-бобида ходимлар 
томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар 
қуролни қўллаш асослари ва тартиби (21-24-м.), 6-бобида тизимда 
хизматни ўташ тартиби ва шартлари (25-33-м.), 7-бобида ходимларни 
ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш (34-43-м.) ва охирги 8-бобида 
молиявий ва моддий-техник таъминлаш манбалари (44-49-м.) жамият 
эҳтиёжлари ва замон талабларидан келиб чиққан ҳолда берилган. 
Қонуннинг 4-моддасида ички ишлар органларининг 16 та асосий 
фаолият йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, уларни ўз ваколат-
лари доирасида амалга ошириш белгиланган. Ушбу фаолият йўналиш-
лари, 
биринчидан,
бир-бири билан узвий боғлиқ, 
иккинчидан,
ҳар бир 
асосий фаолият йўналиши бир-бири билан боғлиқ бўлган яна бир 
қанча йўналишларда олиб борилади, 
учинчидан,
мазкур фаолият 
йўналишлари алоҳида ёки бир нечта қонун ҳужжатларида белгилан-
ган ваколатлар доирасида, ва ниҳоят тўртинчидан, улар тизимдаги 
соҳавий хизматлар ёхуд давлат органлари ва фуқаролик жамияти 
институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қонунда ички ишлар орган-
ларининг асосий фаолият йўналишлари унинг таркибидаги соҳавий 
хизматлар ваколатлари ҳамда уларни амалга ошириш жараёнида 
вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи амал-
даги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган. 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички 
ишлар органлари тўғрисида»ги қонунида жамоат тартибини сақлаш 
ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органларининг ўз 
ваколатлари доирасида амалга оширадиган асосий фаолият йўналиши 
сифатида кўрсатилган.
Ички ишлар органларининг қуйидаги асосий фаолият йўналиш-
лари ҳам бевосита ёки билвосита мамлакатда ва унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъмин-
лашга хизмат қилиб келмоқда: 
- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларини ҳимоя қилиш; 
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабаблари ва содир 
этилишига имкон бераётган шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда 
бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни 
аниқлаш; 


60 
- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш; 
- паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, 
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур 
бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатнома-
ларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт 
тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига 
риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш; 
- ёнғин хавфсизлигини таъминлаш; 
- ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаро муҳофазаси тадбир-
ларини амалга ошириш; 
- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва 
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиш. 
Ички ишлар органлари давлатнинг ички ишлар соҳасида фаолият 
юритувчи ижроия ҳокимият органлари сифатида ташкил этилади ва 
фаолият кўрсатади. Давлат ва жамиятнинг ички ишлар соҳасини 
бошқариш қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг тарки-
бий тузилмалари мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликлари-
да жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи давлат 
органлари ичида махсус ваколатларга, куч ва воситаларга ҳамда бе-
восита ушбу соҳада фаолият олиб бориш учун ихтисослашган соҳа-
вий хизматларга эга бўлган тизим ҳисобланади. 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулияти-
ни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги 
ПФ-5005-сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2017 йил 12 сентябрь куни «Ички ишлар органлари фаолиятини 
янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғриси-
да»ги ПҚ-2883-сонли қарори қабул қилинди, унинг 1-иловасига 
мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғриси-
даги Низом» тасдиқланди. 
Мазкур қарор билан Ички ишлар вазирлигига бир қатор вазифа-
лар шунингдек, ички ишлар органларининг ўрта ва қуйи бўғинлар 
ўртасидаги вазифа ва функцияларни аниқ чегараланишини, ҳамда 


61 
ходимларнинг функционал мажбуриятларини назарда тутган ҳолда 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва 
ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш, 
тизимда янги ташкил этилаётган бўлинмаларни ва киритилаётган 
лавозимларни зарур билимларга, амалий кўникмаларга, маънавий-
ахлоқий фазилатларга эга, қўйилган вазифаларни самарали бажа-
ришга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, 
Вазирликка юкланаётган янги вазифаларнинг мазмун ва моҳиятини 
ички ишлар органларининг ҳар бир ходими эътиборига етказишни 
таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги 
Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 
ички ишлар органлари тизими фаолиятига умумий раҳбарлик қилади-
ган ва мувофиқлаштирадиган республика давлат бошқарув органи 
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бевосита 
Ўзбекистон Республикаси Президентига, қонунда кўзда тутилган 
айрим масалалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасига бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўз мақомига кўра 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз фаолиятида 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари-
га, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари 
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-
нинг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички 
ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, 
вазирлик Низомига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз фаолиятини 
бевосита ҳамда ички ишлар органлари орқали, шу жумладан, давлат 
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа 
ташкилотлар ва фуқаролар, шу билан бирга оммавий ахборот 
воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фаолияти 
очиқ ва ошкора ҳисобланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бун-
дан мустасно. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат орган-
лари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини 
мамлакатдаги криминоген вазият, 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish