1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

5-§.
 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
ҳолатига таъсир қилувчи қонуниятлар ва омиллар 
 
Бугунги глобаллашув ва жадаллашув шароитида ички ишлар 
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш фаолиятини самарали бошқариш, энг аввало, мамлакатда, унинг 
маъмурий ҳудудларида, қолаверса, дунёда, ён атрофимиздаги давлат-
ларда содир бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнлар билан боғлиқ 
ҳолда жамоат тартиби ва хавфсизлиги ҳолатига таъсир этувчи 
қонуниятлар ва омилларни доимий равишда таҳлил қилиб бориш, 
шунингдек, унинг натижаларидан унумли фойдаланиш энг долзарб 
масалалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом 
Каримовнинг асарларида ўтиш даврида юзага келган ижтимоий 
муносабатлар, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигига таъсир 


46 
этувчи қонуният ва омиллар аниқ кўрсатиб, баён қилиб берилган. 
«Биз яшаётган давр қандай хусусиятларга эга? Сўнгги вақтларда 
жаҳонда юз берган, дунёнинг жўғрофий-сиёсий тузилишини ва харита-
сини тубдан янгилаган ўзгаришлар ҳозирги замон ва келажак учун 
қандай тарихий аҳамиятга молик? Булар ҳақида мулоҳаза юритиш ва 
уларга тўғри баҳо бериш жуда муҳим»
1
деган фикрлари жамият 
ривожланишининг барча босқичларида жамоат тартиби ва хавфсизли-
гини таъминлашни бошқаришда ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. 
Ислом Каримов ўз асарларида: «ХХI аср Ўзбекистон аҳолиси 
учун қандай келади? Кишилар турмуши кечагидан қанчалик яхшироқ 
бўлади? Ўзимиз учун танлаб олган ислоҳотлар ва янгиланиш йўли 
ўта мураккаб йўл эканлигини англаяпмизми? Бу йўлда қандай муам-
молар, қийинчиликлар, синовларга дуч келишимиз мумкинлигини 
етарли даражада аниқ тасаввур қиляпмизми?
Энг аввало, одамларнинг мана шу бой заминда муносиб ҳаёт 
кечиришларини таъминлашга қаратилган мақсад ва вазифаларни қай 
даражада рўёбга чиқара оламиз? Энг мураккаб саволлардан бири 
шуки, биздаги барқарорлик ва хавфсизлик йўлида таҳдид бўлиб 
турган муаммоларни англаб етяпмизми?
Хавфсизлигимизга таҳдид бўлиб турган муаммоларга нимани 
қарши қўя оламиз? Жамиятимиз тўхтовсиз ва барқарор ривожлани-
шига, биз истиқомат қилаётган минтақада жўғрофий-сиёсий мувозанат 
сақланишига нималар кафолат бўла олади? 
Мамлакатимиз янги минг йилликда мустаҳкам, оғишмай ва бар-
қарор ривожланишни кафолатлайдиган қандай имкониятларга эга? 
Жаҳоннинг барча мамлакатлари билан ўзаро манфаатли, ҳар томон-
лама кенг ҳамкорлик қилиш учун нималарни таклиф эта оламиз?»
2
сингари кўплаб саволларга жавоб берган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом 
Каримов асарларининг жамият ривожланиш қонуниятларини тўлиқ 
ва чуқур таҳлил қилган ҳолда ёзилганлигини ҳамда у инсоният 
тараққиётида хавфсизликни ва барқарор ривожланишни таъминлашга 
оид муаммоларни ўрганувчи барча, хусусан, «Ички ишлар орган-
ларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини 
бошқариш» фани учун асосий манба, ундаги таълимотлар эса 
методологик асос бўлиб хизмат қилишини белгилайди. 
1
Каримов И.А.
Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида. Т., 1998.–125–б.
2
Каримов И.А.
Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида. Т., 1998., 6 ж. 
/www.ziyouz.com kutubxonasi 30 


47 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом 
Каримов асарларида таҳлил қилинган қуйидаги омиллар «Социализм-
дан кейинги маконда пайдо бўлган давлатлар ўз хавфсизлиги ва 
барқарорлиги йўлида таҳдид бўлиб турган муаммоларни баҳолашга 
етарли даражада жиддий муносабатда бўлмаяпти. Ўзбекистоннинг, 
бошқа янги мустақил давлатларнинг қарор топиш ва ривожланиш 
тажрибаси, афсуски, шундан дарак бермоқда. Бу таҳдидларни 
олдиндан кўра билишга ҳамма вақт ҳам муваффақ бўлинмаётир. 
Кўпинча, улар кутилмаганда рўй бермоқда. Жуда катта қурбон-
лар, кулфатларга сабаб бўлмоқда. Энг фожиалиси - инсонлар қурбон 
бўлмоқда. Беқарор, адоватли вазият вужудга келмоқда. Ижтимоий 
ривожланиш ва тараққиёт жараёнлари секинлашмоқда. Аҳолида 
эртанги кунга ишончсизлик, ўз ҳаётидан, қариндош-уруғлари ва яқин 
кишиларининг ҳаётидан хавотир ҳисси уйғонмоқда. Ва энг муҳими, 
воқеаларнинг олдиндан билиб бўлмайдиган тарзда бундай ривожланиши 
мамлакат танлаб олган сиёсий ва иқтисодий йўлни амалга ошириш 
мумкинми, йўқми деган масалани кўндаланг қилиб қўяди»
1
ўша давр-
даги жамият тараққиётининг қонуниятларини ўзида акс эттиради. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти 
Ислом Каримовнинг асарларидаги «Кейинги йилларда бутун дунё 
миқёсида ва минтақалар даражасида вужудга келаётган ташқи 
муносабатларни танқидий таҳлил қилиш ва энг аввало: 
бир қанча мамлакатларда кескин сиёсий кураш бораётган бир 
вақтда демократия асосларининг баъзан қийинчилик билан қарор 
топиш жараёнларини таҳлил қилиш; 
миллий ўзликни англашнинг фаол жонланиши ҳамда миллатлар 
ва айрим элатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга интилиши; 
этник ва миллатлараро зиддиятларнинг сақланиб қолаётганлиги; 
қотиб қолган мафкуравий ақидаларнинг қадрсизланиши ҳамда 
сиёсий ва диний экстремизмнинг турли шакллари кучайиб бораётганлиги; 
дунёнинг катта қисмида иқтисоди заиф, аҳолиси қашшоқ яшаёт-
ган мамлакатлар сақланиб қолаётганлиги; 
мамлакатлар, халқлар ўртасида, бир мамлакат ичида эса айрим 
ижтимоий гуруҳлар ўртасида иқтисодий ва ижтимоий табақаланиш 
кучайиб бораётганлиги - буларнинг барчаси дунё ҳали ҳам аввал-
гидек мўрт бўлиб турганлиги ва авайлаб муносабатда бўлишни талаб 
қилаётганлигидан далолат беради
2
, деган таълимотлари: 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish