1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги
бу ҳар бир фуқаронинг ҳаёти, 
соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий ва 
турар жой дахлсизлигига қарши қаратилган жиноий ва бошқа ҳуқуқ-
бузарликлардан муҳофаза қилинганлик ҳолатидир. Фуқароларнинг 
шахсий хавфсизлигини таъминлаш ҳақида гап кетганда, барча давлат 
органларининг ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъмин-
лаши ва ҳимоялаши тушунилади. Ички ишлар органлари биринчи 
навбатда, давлатнинг фуқаролар шахсий хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича мажбуриятини бажариш учун ташкил этилгандир. 
Жамоат хавфсизлиги
бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий 
муҳим манфаатларини жиноий ва бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар-
дан ҳамда ижтимоий низолар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизо-
отиялар, катта фалокатлар, авариялар ва ёнғинлар натижасида келиб 
чиқадиган фавқулодда вазиятлар оқибатлардан ҳимояланганлик 
ҳолатидир. 
Юқорида берилган тушунчалардан кўриниб турибдики, «жамоат 
тартиби», «фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги» ва «жамоат хавф-
сизлиги» тушунчалари бир-биридан фарқ қилса-да, лекин уларни 
таъминлаш ўзаро боғлиқ ва бири-бирини тақозо этувчи ҳамда бирини 
иккинчисидан ажратиш жуда ҳам мураккаб бўлган жараёнлардир. 
Жамоат хавфсизлигига таҳдид ҳолати темир йўл, ҳаво, автомобил 
транспортидан фойдаланиш, йўл ҳаракати, қурилиш, йўл ва бошқа 


20 
ишларни олиб бориш қоидалари бузилишига йўл қўйилганда, ёнғин-
дан хавфли иншоот ва қурилмалардан фойдаланиш, шунингдек қурол, 
ўқ-дори, портловчи материаллар ва бошқа хавфли предмет ва модда-
лар билан муомала қилиш талаблари бузилганда вужудга келади. 
Жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар шахсий хавфсизлигига таҳдид 
оммавий тадбирлар ўтказишнинг белгиланган тартиби бузилганда, 
уларни ўтказиш жойларининг тайёр эмаслиги, катта гуруҳ одамлар-
нинг ҳаракатланишини тартибга солиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз 
вақтида қабул қилинмаслиги ва ҳ.к. натижасида ҳам вужудга келиши 
мумкин. 
Табиий офатлар, экологик ҳалокатлар, эпидемия, эпизоотия, 
ёнғин, оммавий тартибсизликлар шароитида амалдаги қонун ҳужжат-
ларида белгиланган тартибда одамларни қутқариш ва ҳаётини 
муҳофаза қилиш, уларнинг соғлиғи ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 
моддий бойликларни қўриқлаш, тартибни сақлаш, корхона, муассаса, 
ташкилотлар фаолиятини таъминлаш бўйича чоралари амалга ошири-
лади. Фавқулодда вазиятлар вужудга келганда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган кечик-
тириб бўлмас чоралар рўйхати таҳлили шуни кўрсатадики, улар, 
биринчи навбатда, фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини ҳимоя 
қилишга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва 
ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазият-
лардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунида инсонпарварлик, инсон 
ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги
1
, «Терроризмга қарши кураш тўғри-
сида»ги қонунда шахс ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларининг устуворлиги
2
уларнинг асосий принциплари сифатида бел-
гиланганлиги бунинг яққол исботидир. 
Жамоат тартибини сақлашнинг самарали ташкил этилиши, энг 
аввало, фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва ҳаётини ҳимоя қилиш, 
уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳамда жамоат хавфсизлигига 
таҳдид қилиши мумкин бўлган жиноий ва бошқа ҳуқуқбузарликлар, 
тажовузларни бартараф этиш имконини беради. 
1
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда 
техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 
қонуни. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1999 йил, 
№ 9, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 
Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 338-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда 
2
Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги 
қонуни. //Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 
йил; № 1-2, 15-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда 


21 
Фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг амалдаги қонун ҳужжат-
лари билан белгилаб берилган йўл ҳаракати, ёнғин, экологик, 
санитария, ишлаб чиқариш ва бошқа хавфсизлик ҳамда рухсат бериш 
тизими қоидаларини, шунингдек фавқулодда вазиятлар вужудга кел-
ганда қандай ўзини тутиш ва ҳаракатланиш тартибини яхши билиш-
лари ҳамда уларга оғишмай амал қилишлари жамоат тартибини 
сақлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Ҳаётда уларга амал қил-
маслик эса турли салбий оқибатларга олиб келади, унга йўл қўйган 
фуқаролар ва мансабдор шахслар ушбу қилмишлари учун қонунда 
белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини бошқариш фани юқори-
даги тушунчалар ҳақидаги билимларга таянган ҳолда ички ишлар 
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш фаолиятини бошқаришнинг назарий, институционал, ҳуқуқий ва 
ташкилий-тактик жиҳатларини тадқиқ этади. 
Шунинг учун ҳам ички ишлар органларининг жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фани-
нинг объекти ва предмети ички ишлар органларининг жамоат тарти-
бини ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти, ички ишлар органлари-
да бошқарув назарияси, бошқарув психологияси, педагогика, ички 
ишлар органлари тезкор қидирув фаолиятида бошқарувни ташкил 
этиш, ички ишлар органлари тергов аппаратларини бошқариш, ички 
ишлар органлари профилактика хизматларининг фаолиятини ташкил 
этиш каби фанларнинг объекти ва предметлари билан ўхшашлик ва 
боғлиқлик томони мавжуд бўлса-да, лекин улардан фарқ қилади.
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасига асосланиб, замон 
талабларидан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органларининг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish