Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я ш. Р. ҚОбилов коррупция муаммосини


«one size  fits all», яъни «барча учун бир хил мезон» модели асосида ишлаб



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/59
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778804
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   59
Bog'liq
Karupsiya instrumentariy

«one size 
fits all», яъни «барча учун бир хил мезон» модели асосида ишлаб 
чиқилиб, 
коррупцияга қарши курашишнинг аниқ ҳуқуқий механизми, 
самарали институционал тузилмаси, молиявий ва меҳнат ресурслари 
билан доимий таъминлаб турилиши, мунтазам мониторинг фаолияти 
ҳамда холис ва шаффоф баҳолаш тизими ишлашини йўлга қўйиш 
лозим.
Коррупцияга қарши курашиш ҳамкорликни талаб этади. Бу 
интеграциялашган ёндашув бўлиб, давлат органларининг фуқаролик 
жамиятининг барча институтлари билан ўзаро фаол алоқаси 
таъминланиши керак. 


31
Коррупцияга қарши кураш сиёсатининг мақсади
1
 
– коррупция 
даражасини пасайтириш ҳамда фуқаролар, жамият ва давлат ҳуқуқлари 
ва қонуний манфаатларининг коррупция билан боғлиқ таҳдидлардан 
ҳимояланишини таъминлашдан иборат. Бу сиёсат давлатнинг 
коррупцияга қарши қаратилган, қабул қилинган турли қонунлари, 
қарорлари, дастурларида ўз ифодасини топади.
Коррупцияга қарши кураш сиёсати
2
– бу давлатинг 
коррупциянинг олдини олиш, у пайдо бўлганда уни тугатиш ва чеклаш 
борасидаги саъй-ҳаракатлари ва аниқ чора-тадбирлар мажмуидир.
Коррупцияга қарши сиёсатнинг самарадорлиги 
– муайян 
давлат, ҳудуд ёки муниципал таълим ёки муайян бир вақтда инсон 
ҳаётий фаолияти соҳасида коррупцияга қарши кураш сиёсатининг 
фараз қилинадиган ёки эълон қилинадиган мақсадлари орасидаги 
ўзаро муносабатни акс эттиради.
Сиёсий коррупциявий шантаж 
– сиёсий курашнинг ахлоқсиз 
усулларидан бири бўлиб, бунда сиёсат субъектларидан бири 
товламачилик ёки амалдаги, ёки ёлғон коррупциявий қилмишларни 
фош этиш, шахснинг сиёсий, ишчанлик ва бошқа обрўсига ва шаънига 
путур етказиш билан қўрқитиш орқали муайян имтиёзларни олишга 
ҳаракат қилади. 
Коррупцияга қарши курашишда қадриятларнинг ўрни беқиёс. 
Қадриятнинг моҳиятига тўхталамиз.
Қадрият 
– ўзига хос ижтимоий муносабат бўлиб, унга кўра шахс 
ёки ижтимоий гуруҳнинг эҳтиёж ва манфаатлари, нарса-буюмлар, 
маънавий воқеа-ҳодисалар ёки қадриятларга кўчирилиб, мазкур 
тушунчаларнинг утилитар мақсади билан боғлиқ бўлмаган ижтимоий 
аҳамиятлиликни ўзида қамраб олади. 
1
Қобилов Ш.Р.
Коррупцияга қарши курашиш: иқтисодий, маънавий- маърифий 
чоралари ва йўллари. Монография. – Т.: «Ўқитувчи» НМИУ, 2015. – 160-б.
2
Ўша манба, ўша бет.


32
Қадрият
– бу шундай хилқатки, унга инсон бутун вужуди билан 
интилиши ва уни тан олиши, ҳамма нарсадан ҳам юқори қўйиши зарур 
(П. Менцер). 
Қадрият
у ёки бу буюмнинг хоссаси эмас, унинг моҳияти 
ва шу вақтнинг ўзида объектнинг тўлақонли борлиғининг шарти 
ҳисобланади. Инсонда турли хил инсоний эҳтиёжлар ва ҳис қилишнинг 
турли баҳолари борлиги сабабли бир одам учун қандайдир баҳога 
эга бўлса, бошқа одам учун умуман ҳеч қандай қадр-қимматга эга 
бўлмайди. Формал нуқтаи назардан қадриятлар ижобий ва салбий, 
нисбий ва абсолют, субъектив ва объектив қадриятларга бўлинади. 
Ўзининг мазмунига кўра мулкий, мантиқий, маънавий ва эстетик 
қадриятлар: ёқимли, фойдали ва яроқли, ҳақиқат, яхшилик, гўзаллик 
кабилар мавжуд. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish