Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я ш. Р. ҚОбилов коррупция муаммосини



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/59
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778804
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59
Bog'liq
Karupsiya instrumentariy

2. КОРРУПЦИЯНИНГ ТУРЛАРИ
Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш шакллари ғоят ранг-баранг 
бўлгани боис турли мезонларга кўра коррупциянинг ҳар хил турлари 
фарқланади. 
Юридик адабиётларда коррупция бир нечта асосий турларга 
ажратиб ўрганилади: 
1) субъектларнинг мақомига кўра: 
а) ҳокимият органларидаги коррупция; 
б) хусусий сектордаги коррупция; 
в) сиёсатдаги коррупция ёки сиёсий коррупция
1

2) фаолият кўрсатиш даражасига кўра: 
а) юқори даражадаги коррупция; 
б) қуйи даражадаги коррупция; 
в) вертикал коррупция
2

3) ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: 
а) коррупция-қилмиш; 
б) коррупция-жиноят. 
4) ўзаро ҳамкорлик қилувчи субъектлар турига кўра:
а) фуқаролар ва хизматчилар ўртасидаги коррупция;
б) хўжалик юритувчи шахслар ва мансабдор шахслар ўрта сидаги 
коррупция;
а) миллат ва сиёсий раҳбарият ўртасидаги коррупция.
5) манфаатнинг турига кўра: 
а) фойда олишга қаратилган коррупция;
б) харажатларнинг қисқаришига қаратилган коррупция.
6) йўналишига кўра: 
а) ички коррупция;
б) ташқи коррупция.
1
Алауханов Е.О., Турсынбаев Д.Е.
Борьба с коррупцией в государственных 
органах Республики Казахстан: Учебное пособие / Под ред. Е.О.Алауханова. – Алматы: 
КазАТК, 2008. – С. 27.
2
Ўша манба, ўша бет.


21
7) марказлашганлик даражасига кўра:
а) марказлашган коррупция;
б) марказлашмаган коррупция.
8) субъектларнинг ўзаро ҳамкорлик усулига кўра:
а) маҳаллийчиликка асосланган коррупция;
б) қариндош-уруғчилик (непотизм)га асосланган коррупция;
в) таниш-билишчиликка асосланган коррупция.
9) фаолият соҳасига кўра:
а) ёқилғи-энергетика соҳасида;
б) машинасозлик, кимё ва металлургия соҳасида;
в) агросаноат соҳасида;
г) халқ истеъмоли маҳсулотлари, савдо ва хизмат кўрсатиш 
соҳасида;
д) қурилиш, транспорт ва алоқа соҳасида;
е) ижтимоий масалалар (соғлиқни сақлаш) соҳасида;
ё) маданият соҳасида;
ж) фан ва таълим соҳасида;
з) ташқи иқтисодий фаолият соҳасида;
и) молия-банк тизими;
й) ҳокимиятлар; назорат қилувчи органларда;
к) ҳуқуқни муҳофаза қиладиган органлардаги коррупция ва 
бошқалар.
Қуйи коррупция
 
ҳокимият ва бошқарув органларининг 
ўрта ва қуйи даражаларида энг кўп тарқалган бўлиб, амалдорлар ва 
фуқароларнинг доимий ўзаро муносабати (рўйхатдан ўтиш, жарималар, 
лицензия ва турли рухсатномалар олиш кабилар) билан боғлиқ.
Юқори коррупция
 
ҳокимият органларида ишловчи сиёсатчилар, 
олий мартабали амалдорларни қамраб олади ҳамда юқори баҳога эга 
бўлган қарорлар қабул қилиш (қонунларни, давлат буюртмаларини 
лоббилаш ва қабул қилиш, мулкчилик шаклларини ўзгартириш ва шу 
кабилар) билан боғлиқ.


22
Юқори коррупция
 
давлат органларининг мансабдор шахслари 
уюшган жиноий тузилмалар маблағларини расмий иқтисодга, сиёсий 
институтларга, оммавий ахборот воситаларига киритишга ёрдам бериш, 
унинг вакилларини сиёсий идоралар ва бошқарув тузилмаларига 
тавсия этиш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритишга 
ҳаракат қиладилар.
Юқори коррупция
давлат ҳокимиятининг олий органларида 
бўлиб, асосан, у ёки бу қарорни қабул қилиш билан боғлиқ ҳолда юз 
беради.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish