Услубий мажмуа асосида тайѐрланди. Т 2012


 Маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи ва ишсизлик



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/148
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#774437
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   148
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт. Рахимова М.Р. ўқув-услубий мажмуа. 2012

7.3. Маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи ва ишсизлик
Иқтисодий назарияга мувофиқ, мсқнат бозорида ишчи кучи таклифининг 
миқдори (Sl) ишчи кучи сони (L) ва иш ҳақи даражаси (Р)нинг нисбатига 
боғлиқ. (2 -чизма). 


2-чизма. Ишчи кучи таклифи 
Иш ҳақидаражаси ўсиши билан ишчи кучининг таклифи ҳамортиб 
боради. Бинобарин, иш ҳақинингпасайиши ишчи кучи таклифининг 
ҳамкамайишига олиб келади. 
Муниципал иқтисодиѐт учун мазкур муниципал тузилма ҳудудида 
яшайдиган аҳолигина эмас, балки қўшни маҳаллий тузилмаларда яшовчи 
аҳолива мигрантлар ҳам ишчи кучи манбаи бўлиб хизмат қилади. Агар қўшни 
маҳаллий тузилмаларда яшайдиган ишчи кучи мазкур маҳаллий тузилма ҳудудига 
фақат ишлаш учун келса, мигрантлар бу ерда ишлайдилар ва вақтинча 
яшайдилар. Шундай қилиб, улар мазкур маҳаллий тузилмада уй-жой ҳамда товар 
ва хизматларга бўлган талабнинг миқдорига ҳар хил таъсир кўрсатадилар. 
Маҳаллий меҳнат бозорининг доираси фақат муниципал тузилма ҳудуди 
билан чегараланмаганлити маҳаллий меҳнат бозорида меҳнат таклифини иш 
ҳақидаражасининг ўзгаришига янада боғлиқ қилиб қуяди. Мазкур маҳаллий 
тузилма ҳудудида иш ҳақи ставкалари (қўшни тузялмалардагидан) юқорилиги 
ишчи кучи таклифини нафақат маҳаллий аҳоли, балки қўшни ҳудудлараҳолиси 
томонидан ҳамоширилишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий бозорда иш 


64 
ҳақи даражасидаги ўзгаришларга ишчи кучи таклифининг мослашувчанлиги 
даражаси ишчи кучининг сафарбарлигига боғлиқ. Ишчи кучининг 
сафарбарлиги эса, ўз навбатида, қуйидаги шартлар билан белгиланади: 
-
қўшни тузилмаларда ишчи кучига бўлган талабнинг миқдо- 
ри ва тузилмаси; 
-
янги яшаш жойига кучиш учун зарур маблағларнинг мав- 
жудлиги; 
-
транспорт 
ва 
алоқанинг 
ривожланганлиги, 
ахборот 
олиш 
имкониятининг мавжудлиги; 
-
мавжуд милдий анъаналар билан. 
Маҳаллий жамоада иш берувчиларга ишчи кучининг таклифи мавжуд 
ишчи кучининг сонига ва бир ишчига тўғри келадиган иш соатларига боғлиқ. 
Меҳнат таклифига жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади: 
-
касбни ўрганиш учун зарур бўладиган вақт; 
-
одамларнинг 
пулда 
ифодаланмайдиган 
қаѐтий 
эҳтиѐжлари- 
ни қондириш зарурлиги; 
-
касбни ва яшаш жойини ўзгартириш учун талаб этиладиган 
вақт; 
-
оилада мавжуд барча соатларни меҳнат ва номеҳнат фаоли- 
ятига тақсимлаш. 
Бир кишининг иш ҳақиданташқари, оила даромадларининг миқдори 
олинадиган трансфертлар миқдорига ҳамда бошқа оила аъзоларининг 
даромадларига ҳам боғлиқ. Оиланинг умумий даромади ошса, инсоннинг 
номеҳнат фаолияти — дам олиш, хордиқ чиқаришга бўлган талаби ҳамортиб 
боради. Бунинг натижасида ишчи кучи таклифи қисқариши мумкин. 
Ишчи кучининг сонини аниқлашда меҳнат бозоридаги реал ақвол билан 
расмий қайд этилган ақвол ўртасида баъзи бир тафовутлар юзага келади. 
Расмий статистика ишчи кучи "таклифи"га банд этилганлар ва ишсизларни 
киритади. Бунда фаол иш қидрувчиларгина расман ишсизлар жумласига 
киритилади. Аммо расман ҳисобга олинган ишсизликдан ташқари, яширин 
ишсизлик ҳам мавжуд бўлиб унинг икки шакли фарқланади. 
Биринчи шакл — тўлиқ бўлмаган бандлик. Бунда одамлар уларнинг 
малакасидан тўлиқ фойдаланилмайдиган иш жойларида меҳнат қиладилар. Ёки 
аксинча, одамлар уларнинг ишига қуйилган талаблар ходимларнинг малака 
даражасидан юқори бўлганлиги туфайли ҳадданташқари кўп меҳнат қилади. 
Яширин ишсизликнинг иккинчи шакли фаол иш қидирмайдиган 
ишсизларни ўз ичига олади. Бинобарин, улар, қуқуқий нуқтаи назардан, ишсиз 
ҳисобланмайдилар ва ишчи кучи таркибига ҳамкирмайдилар. Бу одамларда 
ишга кириш имконияти пайдо бўлган тақдирдагина, улар ишчи кучи таркибига 
киритилади. 
Иш билан банд килииганлар сони расмий статистикада етарли даражада 
аниқ, қайд этилмасада, у меҳнат бозори ҳақидаумумий тасаввур қосил қилиш 
имконини беради. 
Шундай қилиб, ишчи кучининг таклифи: 
-
иш ҳақиставкалари; 


65 
-
меҳнат 
фаолиятига 
боғлиқ 
бўлмаган 
даромадлар 
(ижтимоий 
ѐрдам нафақалари, капитал қўйилмалардан олинувчи даромадлар); 
-
бошқа оила аъзоларининг иш қақи; 
-
уй хўжалигининг унумдорлиги; 
-
иш ва дам олиш вақтининг танланиши; 
-
маҳаллий 
ҳамжамиятнинг 
турмуш 
даражасидаги 
ўзгариш 
ларга муносабат билан белгиланади. 
Меҳнат бозори ўта сафарбар бўлиб, унинг турли кичик тузилмалари ўртасида 
маълум контингентдаги меҳнат ресурсларининг узлуксиз харакатисодир 
бўлади: ишчи кучининг маълум миқдори иқтисодий фаол аҳоли таркибига 
киради ва ундан чиқади, маълум муддатда ишга жойлашади ва маълум вақт 
ўтгач, ишдан бўшайди, сўнг тағин янги иш жойи қидиришга киришади ва қ-к. 
Ишсизлик — ишлашни истаган меҳнатга лаѐқатли аҳолинингиш билан банд 
қилиинмаганлигидир. 
Ишсизлик даражаси қуйидаги формула бўйича аниқланади: 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish