Ташкилот номи:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
1. Никоҳ тузиш тартиби қандай?
2. Никоҳ ёшини камайтириш тартиби ҳақида айтиб беринг?
3. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар?
4. Эр ва хотиннинг фамилия танлаш ҳуқуқи ҳақида айтиб беринг?
5. Никоҳ шартномаси тузиш тартиби?
6. Никоҳдан ажратиш тартиби ҳақида айтиб беринг?
7. Қайси ҳолатларда никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади?
8. Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталик белгилаш тартибини айтиб
беринг?
9. Боланинг исми ва фамилиясини ўзгартириш тартиби қандай?
10. Қайси ҳолатларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?
11. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдори ҳақида айтиб
беринг?
12. Алимент тўлашдан бош тортганлик учун жавобгарлик чоралари ҳақида айтиб
беринг?
13. Фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар ҳақида айтиб беринг?
14. Кимлар фарзандликка олишда устунлик ҳуқуқига эга?
15. Қайси ҳолатларда ота-онанинг розилигисиз фарзандликка олиш мумкин?
16. Қайси ҳолатларда васийлик ва ҳомийлик тайинланади?
17. Патронат тушунчасини айтиб беринг?
18. Тутинган ота-она тушунчасига таъриф беринг?
19. Кар, соқов ёки карсоқов шахс саводсиз бўлган тақдирда ҳамда кўзи ожиз ва кўр
шахсларга нисбатан далолатнома ёзувини қайд этиш тартиби.
21. Туғилишни қайд этиш тартиби ва муддатлари ҳақида айтиб беринг?
22. Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш
тартибини айтиб беринг.
23. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш
тартиби қандай?
24. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш тартиби
қандай?
25. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш оқибатлари?
26. Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон
Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тартиби қандай?
27. Қайси ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилиниши мумкин?
28. ФҲДЁ органлари ходимлари кимларга нисбатан далолатнома ёзувларини қайд
этишга ҳақли эмас?
29. 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд
этиш тартибини айтиб беринг?
30. Туғруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг
туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай?
31. Оталикни белгилаш тартиби қандай?
32. Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига қанақа ҳужжатлар
тақдим этилади?
33. Такрорий гувоҳномалар ва бошқа маълумотлар бериш тартиби қандай?
34. Алфавит дафтарларини юритиш тартибини айтинг.
35. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келганда қай
тартибда никоҳ тикланади?
36. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш
учун асослар?
37. Вафот этган шахснинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги
далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар қай тартибда киритилади?
38. Шахс никоҳга кириш пайтида қабул қилган фамилиясини никоҳгача бўлган
фамилиясига ўзгартирса, қайси далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилади?
39. Ёлғиз онадан туғилган боланинг туғилишини қайд этиш тартибини айтинг.
40. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олиш учун кимлар мурожаат қилиши
мумкин?
41. “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими ҳақида айтиб беринг.
42. Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларни уларнинг ўзаро розилигига
кўра никоҳдан ажратишни қайд этиш тартиби.
43. Туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувида ариза берувчининг
туғилган йилини кўрсатиш тартибини айтинг.
44. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда кимлар давлат божи тўлашдан
озод қилинади?
45. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини тузиш ва йиғмажилдларни
шакллантириш тартиби.
46. Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш тартиби.
47. МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва
Ўзбекистон Республикасининг хорижда яшовчи фуқароларининг никоҳини қайд этиш
тартиби қандай?
48. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органларни айтиб беринг?
49. 2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга суд қарорларига асосан никоҳдан
ажратишни қайд этиш қайси ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади?
51. Қайси ҳолатларда далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар
киритиш рад қилинади?
52. Суднинг 1998 йил 1 сентябргача қонуний кучга кирган қарорлари бўйича никоҳдан
ажратишни қайд этиш қайси ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади?
53. Фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик сабабли далолатнома ёзувига
ўзгартириш киритиш ҳақида хабарнома келиб тушгандан сўнг ФҲДЁ органининг
ҳаракатини айтиб беринг.
54. Далолатнома ёзувларини тиклаш тартибини айтинг.
55. Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон
Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тартиби қандай?
56. Жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (1993 йил 22
январ, Минск шаҳри) асосан қандай ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
57. ФҲДЁ органларида гербли гувоҳномалар тугаб қолганда, ФҲДЁ органининг
ҳаракатларини айтинг.
58. Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш, тўлдириш.
59. ФҲДЁ органларининг функцияларини айтиб беринг.
60. Қайси ҳолатларда жисмоний шахслар туғилганлик, никоҳ тузилганлик, никоҳдан
ажралганлик, ўлим ҳақида гувоҳнома олишда герб йиғимидан озод қилинади? Ҳуқуқий
асоси ҳақида айтиб беринг.
61. ФҲДЁ органларининг қандай мажбуриятлари мавжуд?
62. Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини
кўрсатишнинг ҳақида айтиб беринг, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бу муносабат
тартибга солинган?
63. Ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши ҳақида тушунтириш беринг?
64. ФҲДЁ органлари қандай ҳуқуқларга эга?
65. Ҳарбий хизматчи билан никоҳни қайд этиш тартибини тушунтиринг.
66. Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд
этиш тартибини тушунтиринг.
67. Никоҳ ёшига етмаган шахс билан тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш
асослари ҳақида тушунтириш беринг?
68. Оталик (оналик) тўғрисида эътироз билдириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини
ФҲДЁ органи томонидан ижро қилиш тартибини тушунтиринг.
69. Гербли гувоҳномалар, далолатнома ёзувлари ва ФҲДЁ органларида юритиладиган
бошқа ҳужжатларнинг, шунингдек муҳрлар ва штампларнинг йўқолганлиги ёки ноқонуний
сарфланганлиги (фойдаланилганлиги) аниқланганда, қандай ҳаракатлар амалга
оширилади?
70. Қандай фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилади?
71. Васийлик ва ҳомийлик деганда нимани тушунасиз?
73. Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари?
74. Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар
ҳақида айтиб беринг?
75. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда улушларни аниқлаш тартиби
ҳақида айтиб беринг?
76. Никоҳ шартномасининг мазмуни ҳақида айтиб беринг?
77. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тартиби ҳақида айтиб беринг?
78. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари?
79. Боланинг насл-насабини белгилаш асослари?
80. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби?
81. Судгача тергов ҳибсхонасида, тергов изоляторида ёки гауптвахтада сақланаётган
шахс билан никоҳни қайд этиш тартибини тушунтиринг.
82. Консул томонидан қандай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет
эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳи қайд этилади?
83. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви йўқолганда оталикни белгилаш тартибини
тушунтиринг.
84. Ота-онанинг иккаласи ҳам номаълум бўлганда, боланинг туғилганлиги қайд
этишда ота ва она ҳақидаги ёзувларни ёзиш тартиби.
85. Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тартибини тушунтиринг.
86. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув ҳақида айтиб беринг?
87. Васийлик ва ҳомийликнинг мақсади?
88. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қандай
ҳужжатлар тақдим этилади?
89. Ўн ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартириш тартибини айтинг.
90. Никоҳ тузилганлигини қайд этишда эрининг (хотинининг) фамилиясини умумий
фамилия сифатида танлаган, лекин шахсини тасдиқловчи ҳужжати ўзгаришсиз қолган
хотиннинг (эрнинг) ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳақидаги талаби
бўйича ФҲДЁ органи қандай ҳаракатни амалга оширади?
Do'stlaringiz bilan baham: |