5– тажриба иши радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларни ўрганиш. Ишнинг мақсади



Download 174,13 Kb.
Pdf ko'rish
Sana10.07.2022
Hajmi174,13 Kb.
#772853
Bog'liq
5-6 – ТАЖРИБА ИШИ (1)



5– ТАЖРИБА ИШИ 
РАДИАЛ ВА МАГИСТРАЛ ТАҚСИМЛОВЧИ ТАРМОҚЛАРНИ ЎРГАНИШ.
Ишнинг мақсади: 
радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларни ўрганиш. 
Шунингдек уларнинг афзаллиги ва камчилигини тахлил қилиш.
 
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР 
Топологик (схематик) характеристикасига кўра линиялар радиал ва магистрал 
линияларга ажратилади. Қувват бир тарафдан келадиган, яъни ягона манбага эга бўлган 
линияларга Радиал линиялар дейилади.
Бир неча шохобчаларга ажратиладиган линиялар магистрал линиялар деб аталади.
Шохобчаланадиган линиялар деганда бир ЭУЛнинг охири бошқа бир ЭУЛнинг оралиқ 
нуқтасига туташган линиялар тушунилади. 
Электр тармоқларининг схемалари электр истеъмолчиларнинг қуввати, уларнинг 
сони, жойланиши ва бошқа омилларга боғлиқ бўлган ҳолда қуйидагилами таъминлаши 
зарур:
- электр таъминоти тизими истеъмолчиламинг тоифаларига қараб керакли 
даражадаги ишончлиликни таъминлаши; - ишлатиш шароитида қулай бўлиши;
- капитал сарфи, рангли металларнинг ишлатилиши, ишлатиш харажатлари ва 
энергиянинг исрофи бўйича техник- иқтисодий кўрсаткичлари оптимал бўлиши;
- электр тармоқларини қуришда индустриал ва тезкор усулларни жорий қилиш 
имкониятининг бўлиши.
Корхона ичкарисида таъминловчи ва тақсимлаш тармоқлари мавжуд бўлиб, улар 
трансформатор подстансиясининг кичик кучланишли шиналарини тақсимлаш шкафлари 
(ТШ), тақсимлагич шина ўтказгичлари ѐки катта қувватли истеъмолчилар билан 
боғлайдилар. Айрим ҳолларда таъминловчи тармоқлар БТМ (блок трансформатор 
магистрал) схемасида бажарилади. Корхона ичкарисидаги тақсимлаш тармоқлари орқали 


истеъмолчиларга энергия бевосита узатилади. Тақсимлаш тармоқлари тақсимловчи 
шина ўтказгичлари ва тақсимлаш шкафлари орқали бажарилади.
Корхона ичкарисидаги электр тармоқларини тузилиши бўйича - радиал, магистрал 
ва аралаш схемаларга бўлиш мумкин. Радиал схемаларда катта қувватли истеъмолчилар 
ТПдан чиқадиган махсус линиялар орқали электр энергиясини қабул қиладилар. 
Радиал тармоқлар, одатда, ўтказгич ѐки кабел линиялари орқали бажарилади. 
Радиал схеманинг афзаллиги унинг юқори даражадаги ишончлиликни таъминлаши ва 
қисқа туташув токи миқдорининг озлигидир. Камчиликлари эса қуйидагилардан иборат: 
кўп миқдорда ўтказгич материаллар, трубалар, тақсимлаш шкафларининг сарфланиши; 
ишлатиладиганҳимоя вакоммутация аппаратлари сонининг кўплиги; тармоқламинг 
технологик жараѐнлар ўзгаришига мослашувининг чегараланганлиги; юқори даражадаги 
индустриаллашган монтаж технологияларининг ишлатила олмаслиги. Магистрал 
схемалар корхона майдонида текис тақсимланган истеъмолчилами электр энергияси 
билан таъминлашда кенг ишлатилади.
Магистрал схемалар қуйидаги характерли хусусиятларга эга:
1. Магистрал схеманинг ишончлилиги даражаси радиал схемага нисбатан паст 
ҳисобланади, чунки магистрал бузилганда барча истеъмолчилар энергия манбайидан 
узилади. 
2. Ўматиладиган аппаратламинг озлиги ва монтаж ишларининг арзонлиги ҳисобига 
магистрал тармоқларни тайѐрлаш радиал тармоқларга нисбатан арзон тушади.
3. Магистрал схемалами шинали ўтказгичлар асосида индустриал усуллар билан 
тез ва осон йиғиш мумкин.
4. Магистрал тармоқларнинг қисқа туташув токлари ката бўлади, лекин улардаги 
қувват исрофи ва кучланишнинг йўқотилиши радиал тармоқлардагига нисбатан кам 
бўлади. Амалиѐтда Корхона истеъмолчиларининг энергия таъминотида магистрал ва 


радиал схемалари аралаш ишлатилади ва ҳар хил тоифали истеъмолчиламинг 
ишончлиликка қўйиладиган талаблами қаноатлантиради. 
ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ 
1.
Радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларни ўрганиш. 
2.
Радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларида ишлатиладиган ускуналарнинг 
вазифаси ўрганилади. 
3.
220 кв ли икки занжирли ҳаво узатиш линиянинг схемада тасвирланган электр 
ускуналари билан таништирилади. 
4.
Радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларнинг схемаси
PowerFactory_программасида_тузилади._5._220_кв_ли_икки_занжирли_ҳаво_узатиш_линиянинг_схемаси__PowerFactory_программасида_тузилади._6.'> PowerFactory
программасида тузилади. 
5.
220 кв ли икки занжирли ҳаво узатиш линиянинг схемаси
PowerFactory
программасида тузилади. 
6.
 
Радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларнинг схемаси
PowerFactory
программасида тузилганидан сунг. 
PowerFactory
программасида уларнинг 
афзаллиги ва камчилиги кўрсатиб берилади.
 
 
ҲИСОБОТНИНГ ТАРКИБИ 
1. Ишнинг мақсади. 
2. Радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларнининг схемаси ва қисқача таснифи. 
3. Ишни бажариш тартиби. 
4. Радиал ва магистрал тақсимловчи тармоқларнининг схемаси 
PowerFactory
программасида тузилгандан сўнг. Электр схемаларнинг электр шиналарида, линялардаги 
кучланиш ва қуват оқимлари ѐзиб олинади. 

Download 174,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish