14
Олий математика фанини ўқитишда талаба мустақил таълимини ташкил
қилиш босқичлари акмеологик мотивация интенсивлиги барқарорлигини
таъминлаш орқали дарс машғулотлари ташкиллаштириш жуда муҳимдир.
Мотивация – бу шахснинг эҳтиѐжларини фаол равишда қондириш
қобилияти. Бизнинг ишимиз мисолида талабанинг мустақил таълим олиш
эҳтиѐжи назарда тутилади. Акмеологик мотивация эса,
мотивациянинг энг
юқори чўққиси, мотивациянинг босқичида мумкин бўлган максимал
даражада.
“Олий математика” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаш – талаба
мустақил таълимини самарали ташкил қилиш омили сифатида” деб
номланган параграфда Ўзбекистон Республикасида таълим-тарбия жараѐни
билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар, унинг мазмунига миллий руҳ сингдириш,
самарали анъанавий услубларни сақлаб қолган ҳолда илғор
услубларни
яратиш ва уларни амалиѐтда қўллаш каби масалаларга алоҳида эътибор
қаратилган. Бу йўналиш ҳам кўлам, ҳам мазмун жиҳатидан кенгайиб, олий
таълим тизимида талабалар мустақил таълимини ташкил қилишнинг
автоматлаштирилган ўргатувчи, назорат қилувчи тизимлари билан ишлаш,
таълимни ва ўқув жараѐнини мақсадга мувофиқ
равишда ташкил этиш
мақсадида ўқув машғулотларида талабанинг мустақил таълим ва мустақил
ишига катта урғу бериш назарда тутилади. Чунки “Олий математика” фани
ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитиш талаба мустақил таълимини
самарали ташкил қилишнинг омилларидан биридир.
Ушбу параграфда, шунингдек, талаба мустақил
таълимини самарали
ташкил
қилишда
олий
математикадан
ўқув
машғулотларини
лойиҳалаштиришнинг
аҳамияти
кўрсатиб
берилди.
Олий
таълим
муассасаларида
ўқитилаѐтган
“Олий
математика”
фани
ўқув
машғулотларининг лойиҳаси яратилди ва унда талабанинг мустақил таълими
жараѐнига алоҳида эътибор қаратилди.
Замонавий мустақил таълимни масофавий таълим хизматлари,
платформаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Олий математикадан ўқув
машғулотларини лойиҳалаштиришда ҳам вебинар, онлайн, “blended learning”,
“flipped classroom” технологияларини тизимли қўллаш асосий планга
қўйилиши мақсадга мувофиқ. Вебинар, онлайн технологиялар - бу интернет
орқали таълим фаолияти (курслар, тренинглар, маҳорат дарслари). Жаҳон
амалиѐти шуни кўрсатадики, ўқитишнинг
бундай усули жуда содда ва
қулайдир. “blended learning” – (аралаш таълим) технологияси анъанавий
таълим ва масофавий таълимнинг унсурлари, хусусан, мустақил таълимнинг
уйғунлашуви демакдир. “flipped classroom” - (алмаштирилган синф)
технологиясида
одатда
аудиторяда
ва
аудиториядан
ташқарида
бажариладиган фаолиятлар ўрни алмаштирилади.
Ушбу бобда олий математика ўқув машғулотларини лойиҳалаш модели
шакллантирилди (1-расм). Педагогик технологияни таълим-тарбия жараѐнига
жорий этиш учун бунда педагогик технология моҳиятини ифода этувчи ва
ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузишга асос бўладиган тамойиллар ҳамда
қонун-қоидаларга қатъий амал қилинди.