Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
www.ziyouz.com kutubxonasi
154
отангизға айтдим: бегона хотинни уйингизга йўлатмасинлар ва четдан келган таомни
емасинлар деб. Ҳар ҳолда ёмондан хазар лозимдир”
, деб ёзар эди.
Бу хатдан кейин Марғилондан тиқ эткан хабар бўлмади ва орадан икки ойлаб фурсат ўтиб
кетди. Шунинг учун Отабекнинг кунлари қуёш ботиб чиқған сайин бир онглашилмовчилиқға,
қоронғулиқға кира бориб, ҳар соат аччиғ ва ё чучуклиғи номаълум бир ҳол кечириб бошлади.
Баъзи кезларда ул умид қучоғида шошиб қолар эди ва иккинчи вақтда ярамас — қора хаёллар
билан энтикар эди.
Умидланган кезларда:
— Ой туйнукдан тубанроқда, бу кун бўлмаса эрта— чиммати қўлида,
паранжиси устида,
сариғми, қорами атлас кўйнаги эгнида дарбозадан кириб келгандек ва ўпкалангандек...
Иккинчи бир вақтда кимнингдир қуйидаги гапини эшитар эди:
— Ул ўзининг душманларини ўлдириш учунгина Марғилонға қатнаб юрған экан, ҳисобини
тугатди-да, бедарак кетди, қолди. Тузукроқ жойи чиқса бериб қолайлиқ Кумушни... умри ҳам
ўтиб борадир.
Ана шу қора хаёл уни чиндан ёниб турған бир ўт ичига ташлар ва шу чоқ ўзини мувохазага
бошлар эди: «Мен нега икки йил сарсон бўлиб юрдим-да, бу сарсонлиғнинг натижасига бориб
чиқғанда шундай аҳмоқ-лиққа тушдим?” дер ва Марғилон йўлини кўзлар эди. Аммо энди унга
Марғилон бориш ўнақайи сира келмас: «Мен нега келдим-да, энди нега бораман ва нима деб
бораман? Қизингизни Тошканд олиб тушарсиз деб кеткан эдим... Сиз олиб туша
бермаганигиздан кейин ўзим қайтиб келдим деяйми?” Отабек
мана шундай чучмал азоблар
ичида кейинги кунларини кечира бошлади.
Ой тўлмасдан Марғилон қатнаб турғучи ўғлини энди уч ойлаб қўзғалмай қолиши учун Ўзбек
ойим эскича яна қувониб кетди. «Кейинги қилдирған иссиғ-совуғим кор қилди шекиллик,
биратўласиға Марғилонни тилига олмаёқ қўйди. Энди хотиниға исиб, меҳмонхо-нада ётишни
ҳам барҳам берса... ҳар нучукда дуодан қолмайлиқ”, деб Зайнабни домланикига қистар эди.
Отабек кейинги вақтларда савдога юришни тарк қилиб қўйғани учун Ҳасанали
ишсиз
қолған, узун кун уйда бекор зерикканликдан ҳожига айтиб бир мунча дастмоя билан гузардан
баққоллиқ дўкон очган эди. Отабек кўпинча меҳмонхонасидаги кутубхонадан уни-буни ўқуб
ўлтурар, ўқушдан зериккан кезларида Ҳасан-алининг дўконига чиқар ва гузардан ҳам
зериккандан кейин боши оғқан ёқларға, Салор бўйлариғача кетар ва гоҳи Чуқур қишлоқ
томонлариға ҳам тушар эди. Аммо тушкани билан бурунғича ичмас, икки-уч, ортиб кетканда
тўрт оёқ
ила кифояланар, кўз ўнглари оз-оз жимирлашкан, турлик хаёллари
бир мунча
тарқалған ҳолда қайтар ва лекин Ҳасанали ҳам унинг бу кайфини жуда сийрак сеза олур эди.
Ўткан кун Чуқур қишлоққа тушкан эди. Аср вақтларида қайтиб гузарга келди-да, хаёлат
билан Ҳасанали дўконига ўлтурди. Отлиқ, яёв ўткинчилар тўрт томонға қатнаб турардилар,
унинг бу кунги кайфи ўтачароқ кеткан бўлса керак, уларни ғира-шира кўзга илгандек
қарайдир.
Ҳасанали бир-икки уни кузаткандан кейин сўради:
— Марғилонға нега кетмай юрибсиз?
Бу саволдан унинг кайфи тарқалғандек бўлиб, кўзлари мошдек очилди.
— Ҳавсала йўқ...
— Қайин отангиз кўнса, кўчингизни олиб келсангиз ҳам маъқул эди қатнаб юрғандан...
— Қайдам...
Илгари шундай савол чоғларида ўзининг ёлғон жавобларидан жуда хафаланар, Ҳасаналига
ўткан гапларни бирин-бирин айтиб бергуси ва «маним уйланишимга сен сабаб бўлған эдинг,
энди уни мендан ажратдилар”, деб ундан ўз дардига даво истагуси келар эди. Ҳозир ўзидан
хафалик, ўнғайсизлиқ сезмаган бўлса ҳам бошиға «ўзим боролмасам-да, Ҳасаналини
юборишим ва кезини топиб ўткан гапларни отаға ҳикоя қилишим керак эди”,
деган фикр
келди. Бора-бора бу фикр унинг бошиға жиддий ўринлашиб олди, шу тўғрида чинлаб ўйлаб