Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
149
Узоқламай Нормуҳаммад қушбеги Қўқондан бош тоблаб ўз олдиға мустақил ҳукумат эълон 
қилған бўлди ва Юсуфбек ҳожиларнинг ўйлаған тадбирлари айни куткан натижаларни бера 
бошлади. Итоатдан бош тортқан Тошкандга қарши Мусулмонқулнинг тепа сочи тик туриб, адаб 
бериш ниятида сафар жабдуғини тузди. Тошкандга қарши айниқса ғазабланган бўлиб кўрин-
гучи Худоёр ҳам бу сафарнинг тадорикини баробар кўришди ва Мусулмонқул билан бирликда 
Тошканд устига чиқдилар. Йўл устида ҳам Тошканд билан яширинча сўз олишиб, хатти-
ҳаракат чизишиб туришдилар. 
Мусулмонқул илғори Чирчиқ бўйига келиб етканда, қушбеги бошлуқ Тошканд йигитлари ҳам 
сувнинг бериги юзида ёв кутиб турған эдилар. Туш чоғида икки ёв бир-бирлариға қарши 
келишдилар. Қўқонлиқлар дам бермайино Тошканд қўшуни милтиқларға ўт берди. 
Мусулмонқул кутмаган жойда қўшунидан бир дуркуми ўз устига ҳужум бошлаб ва бир фирқаси 
Тошканд йигитлари томонига қочиб ўтди. Мусулмонқулнинг ўз йигитлари (қипчоқлар) 
саросималикда қолиб, Мусулмонқулнинг мудофаасини-да ва қочишни-да билмай қолдилар. Ўз 
устига чуғирчиқдек ёпирилиб келмакда бўлған қўқонлиқ ва тошкандликларга қарши ўзида куч 
йўқлиғини билган Мусулмонқул бир от ва бир қамчи аранг қўшундан чиқиб қочди ва бир қанча 
йўлғача қувланди. Бошлуқ орқасидан қочмоқчи бўлған қипчоқ йигитларига муноди нидо қилди: 
— Қипчоқ оғайнилар! Бизнинг ҳамма адоватимиз Мусулмонқулға эди! Сиз оғайнилар илгари 
хон ёнида қандоғ хизматда бўлған бўлсаларингиз, энди ҳам ўша вазифада қолаберасизлар ва 
лекин Мусулмонқулға тарафдорларингиз бўлса, тинчликча қўшиндан чиқиб кетсин! 
Қипчоқ йигитлари ҳам бир ерга уюшиб, ўз тарафлари-дан муноди қўйдилар. 
— Биз Мусулмонқулни танимаймиз! Бизнинг бошлуғимиз Худоёрхондир! 
Шундан сўнг қипчоқ ва ўзбек бирга аралашиб кетди, гўё ҳамма адоват Мусулмонқул билан 
бирга кеткандек бўлиб, икки халқ бир-бири билан кўришди. Ўн минглаб халқ янгидан Худоёрға 
итоат изҳор этиб, чин хонлик билан уни муборакбод қилишдилар. Тошканд халқи иззат-икром 
остида хонни ва Қўқон сипоҳини шаҳарга тушуриб, ўрдада уч кун зиёфат бердилар. Зиёфат 
асно-сида иттифоқнинг фойдалари, тарқоқлиқнинг зарарлари сўзланилди. Қушбеги ва 
Юсуфбек ҳожиларнинг таклифи билан Мусулмонқул ўрнига Ўттабой қушбеги (Марғи-лон 
ҳокими) мингбоши белгуланиб, тўртинчи кун Худоёрхон қўшуни билан Қўқонға қайтди. 
* * * 
Қиш чиқар олди. Мусулмонқул воқиъасидан йигирма кунлар чамаси кейин эди. Муҳаммад 
Ражаб қўрбошининг уйидан икки-уч қайталаб киши келабергандан кейин, Юсуфбек ҳожи 
иложсиз қолиб боришға мажбур бўлди. 
Йиғинда Муҳаммадниёз қушбеги, Қосим мингбоши, Қамбар шарбатдор, Каримқул 
понсадлардан тор-тиб Тошканднинг етуклик ашроф ва аъёнидан ўн бешлаб одам бор эди. 
Меҳмонлар учун мева-чева, қуюқ-суюқ тортилди. Зиёфат тўкун эди. Емак асносида Ниёз 
қушбеги сўзлаб йиғиннинг мақсади билан аҳли мажлисни танишдира борди: 
— Оғалар, инилар! Билиндики, оғайнилар бир тан, бир жон бўлсалар қипчоқ касофатидан 
қутилиш унча қийин тушмас экан. Мундан бир ой илгари биз қандай ҳолда эдик? 
Мусулмонқулнинг омонсиз қиличи оғайнининг бўғзида эди. Худо ҳожи акамизнинг умрини узун 
қилиб, бола-чақасининг эгалигини кўрсатсинки, аввало унинг ақллик тадбири, ундан кейин 
оғайнининг бир ёқадан бош чиқариши соясида Мусулмонқул балосидан енгилгина қутилдик. 
Аммо бу қутилишни чин қутилиш деб бўлмайди. Нега десаларингиз, оқ ит бўлмаса, қора ит 
товоқ-қошиққа тегмакда. Ҳали биз саҳройи қипчоқ элидан узил-кесил қутилғанимиз йўқ. Анови 
Мусулмонқул бўлмаса, бошқа Алимқулнинг бош кўтариши аниқ, — деди қушбеги ва 
дастурхондан чўқиниб давом этди. — Нормуҳаммаднинг раъйини деб, ҳамма ихтиёр ўз 
қўлимизда бўлгани ҳолда, Ўтаббойни мингбоши белгулаб юбордуқ... Бу ҳам ўзимизнинг энг 
катта хатоларимиздин. Мен ўша кундан бери ўз-ўзимдан бўғилиб юрийман: Мусулмонқулнинг 
ити бўлмаса, ўзимиздан мингбоши бўларлиқ одам қуриб қолувдими, дейман. Йўқ, оғалар, 
темирни қизиғида суқиб қолиш керак! Қачонғача биз бу саҳройи итлар билан сану манга 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish