Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


 Пулнинг иқтисодиётга таъсири портфелли ёндашувлари ва



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

4.2. Пулнинг иқтисодиётга таъсири портфелли ёндашувлари ва 
йўналишлари 
 
Пул массасининг миллий даромадга таъсири масалалари бўйича 
монетаристик қарашларга асос бўлиб портфелли моделлар хизмат қилади 
(Бруннер, Мельтцер ва бошқалар.). 
Портфелли активларўз ичигапул, ҳукумат облигациялари ва натурал 
шаклдаги капитални (жумладан, узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол 
товарлари) қамраб олади. Активлар портфелини қуйидагича ифодалаш 
мумкин: 
W=M+Б+К, (1) 
Бу ерда: М – пул; Б – облигациялар; К – капитал. 
Активларнинг ҳар бир тури келтирадиган мусбат даромад қисман 
молиявий фоиз даромади ва қисман аниқ бўлмаган хизматлардан (масалан, 
пул билан боғлиқ ҳолатда – улардан муомала воситаси сифатида 


53
фойдаланишда келтирадиган хизматлар) таркиб топади. Сақланаётган 
активлар ўртасида нисбат турли активлар бўйича даромадлилик энг юқори 
меъёрларини тенлаштирадиган ҳолатда бўлганда активлар портфели 
мувозанатда бўлади. Демак, ушбу бойлик ҳажмида активлар ўртасидаги 
нисбат нисбий даромадлилик меъёрлари билан белгиланади, ҳар бир актив 
турининг миқдори эса шу даромадлилик 
меъёрлари ва умумий бойлик ҳажмига 
боғлиқ бўлади.
Агар активлар портфелида пул 
захирасининг ўсиши рўй берса, бу 
қуйидаги икки самарага олиб келади:
1) Бойлик захирасини, яъни портфель ҳажмини оширади. Активларнинг 
нисбий даромадлилиги ўзгаришсиз қолиши шартларида ҳар бир муайян 
активлар – пул, облигация ва капиталга бўлган талабда бойлик самарасининг 
таъсирини аниқлаш мумкин. Одатда бойлик самараси мусбат бўлади, чунки 
ҳар бир актив турига талаб ўсиб боради. 
2) Портфель ўрнини алмаштириш самараси ёки тақсимот самараси. Пул 
захирасининг ўсиши ушбу актив турлари ўртасидаги бошланғич нисбатни 
қайта тиклаш учун капитал ва облигациялар захирасини ошириш истагини 
уйғотади. 
Бу ерда пул массаси ва миллий даромад оқимининг турли алоқа 
механизмлари вужудга келади: 
а) Биринчи алоқа механизми бойлик самараси (ёки касса қолдиқлари 
самараси, ёки Пигу самараси) билан изоҳланади. Пулнинг ўсиши режадаги 
истеъмол харажатларининг ўсишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида, 
миллий даромадга таъсир кўрсатади. 
б) Бошқа бир механизм пул массаси ўсишининг капиталга бўлган талабга 
таъсири билан боғлиқ. Капитал захираси энг юқори даромадлилик 
меъёрининг пул захираси ўсиши туфайли пайдо бўлган янги, нисбатан арзон 


54
капитал 
таклифи 
билан 
тенглашиш 
даражасига 
кўтарилмагунча 
инвестициялар ўсиши давом этаверади. 
Кейнсчилар (Тобин) облигациялар ва капитални активлар – 
облигациялар бўйича даромадлилик умумий меъёрига эга субститутлар 
сифатида кўриб чиқадилар. Улар номонетар активлар, масалан, давлат 
облигациялари таклифининг ўзгариши капитал таклифи нархи ва 
харажатларга сезиларли бойлик ва жойлаштириш самарасини кўрсатади, 
монетаристик қоидаларга кўра эса, фақат пул массасининг ўзгаришида 
вужудга келадиган самаралар эътиборга лойиқ ҳисобланади. 
Монетаристлар ва Тобин версияси ўртасидаги бу фарқлар сиёсатда ҳам 
муҳим фарқларни вужудга келтиради. Монетаристлар пул-кредит сиёсати ва 
бюджет ҳолатининг ҳал қилувчи воситаси бўлиб пул захирасининг нисбий 
катталиги хизмат қилади деб ҳисоблайдилар. Тобинга кўра макроиқтисодий 
сиёсат воситаларини фақат пул захиралари билан чеклаш керак эмас, 
молиявий аҳвол кўрсаткичи бўлиб капитал таклифи нархи хизмат қилиши 
лозим, чунки унга юқорида кўрсатилган омиллар таъсир этади. Бу нарх 
акцияларга даромад фоиз меъёри билан ифодаланган. Тобиннинг асарларида 
пул массасининг ўсиши ҳукумат харажатларини дефицит молиялаштириш 
натижасида вужудга келганда кўпроқ таъсир кўрсатади. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish