функциясини бажаради. Дж. Биллерс ва Н. Барбон (ингл.) пул бу – фақат
шартли белги бўлиб, товар билан ҳеч қандай умумийликка эга эмас деб
ҳисоблаганлар. Худди шундай қарашларни субъектив идеализм таарфдори
бўлган инглиз олими Дж. Беркли ҳам ривожлантирган. У пулни моддий
қимматга эга бўлмаган, абстракт қиймат муносабатлари сифатида кўриб
чиққан. Бошқа олимлар бу ҳолни танқид қилиб, бир бош қандни ўлчов бирлиги
қилиб олинган оғирликка эга бўлган тош ёрдамидагина ўлчаш мумкин. Пуллар
ҳам ўзининг мустақил қийматига эга бўлгани ҳолда товарлар қийматини ўлчай
олади, деб ёзадилар.
1
Демак, номиналистлар пулларни техник алмашув қуроли
сифатида ўрганиб, унинг қиймат табиатини тўлиқ инкор қилишган.
Австриялик иқтисодчи Ф.Бендиксен бу назариянинг иқтисодий вариантини
асослаб берган. Унинг фикрича, пул бу – қийматнинг шартли белгиси бўлиб,
ҳисоб-китоб воситасининг ёрдамчи ролини ўйнаган ва алмашиниш
пропорцияларини ифодалаган. К.Эльстернинг (Германия) ишларида валюта
курсларига давлатнинг таъсир кўрсатиш усулларига алоҳида эътибор
қаратилган. Валюта курсларини самарали тартибга солиш учун давлатлар
ўртасида «шартнома паритети»ни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги битим талаб
қилинади.
Номинализмнинг моҳияти немис иқтисодчиси Г. Кнаппнинг пул назариясида
(“Давлат пул назарияси”, 1905 й.) янада яққол намоён бўлди. Унинг асосий
қоидалари қуйидагилардан иборат: пул-давлат ҳуқуқининг маҳсули, давлат
1
Жукова Е.Ф. Общая теория денег. М.: “Банки и биржи”, ЮНИТИ, 1995. –126-с.
36
ҳокимиятининг уйдирмаси; пул-давлат томонидан тўлов кучига эга бўлган
белгилардир; пулнинг асосий вазифаси-тўлов воситаси вазифасидир.
Кнапп пулнинг моҳияти белгилар материалида эмас, балки уларни қўллашни
тартибга солувчи ҳуқуқий қоидаларда мужассамлашган, деб ёзади. Унинг
фикрича, пул тўлов воситаси қонуни билан белгиланган тартиб ўрнатишдир.
Ҳар хил пул белгиларининг аҳамияти ёки кучи Кнаппнинг таъкидлашича,
давлат ҳокимиятининг қонунлари, фармон ва қарорлари билан белгиланади.
Кнапп қоғоз пуллар барча муносабатларда металл пуллар билан тенг қийматга
эга эканлигини ва шунинг учун ҳам пул тизими умуман, олтинга мухтож
эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. Бу “Янги пул назарияси” моҳият
жиҳатдан эски номиналистларнинг нотўғри ғояларини такрорлайди ва
ривожлантиради. Кнапп назарияси Германия империализми манфаатларини
ифодалаган бўлиб, Англиянинг «олтин гегемонияси»га қарши қаратилган.
Бизнинг фикримизча, номиналистларнинг пул тартиб ўрнатишдан
иборатлиги ҳақидаги фикри мутлақо нотўғри, чунки ҳақиқатда пул стихиявий
равишда кишиларнинг ҳоҳиш-иродаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда давлат пайдо
бўлгунга қадар, айирбошлашнинг ривожланиши жараёнида пайдо бўлди.
Пулнинг моҳиятини унинг тўлов воситаси вазифасидан келтириб чиқаришга
уриниш ҳам асоссиздир. Биринчидан, пулнинг вазифалари унинг моҳиятининг
намоён бўлишидир; иккинчидан, тўлов воситаси вазифасининг ўзи бошқа
вазифаларнинг-қиймат ўлчови, муомала воситаси ва бойликни тўплаш воситаси
вазифаларининг
ривожланиши
натижаси
ҳисобланади.
Давлат
номиналистларнинг фикрига зид ўлароқ, пулни яратмайди, балки муомала
соҳасидаги
ҳақиқий
пул
ўринбосарларнинг
тўлов
қувватини
қонунийлаштиради, холос. Давлат, албатта, чоп этиш ускунасидан фойдаланиб,
пул белгилари чиқариши мумкин, бироқ у пулнинг ҳақиқий харид ва тўлов
қувватини белгилашда мутлақо кучсиздир.
Кнапп ва унинг издошлари ўз назарияларида иш ҳақини музлатиб қўйиш
тажрибасини ёқлайдилар, унга кўра қоғоз пуллар қадрсизланганда, ишчиларга
37
олдинги пул суммасида иш ҳақи тўланади. Бу пулга улар кам миқдордаги
истеъмол буюмлари сотиб олишлари мумкин бўлади. Номиналистик назария
моҳият жиҳатдан қоғоз пуллар қадрсизланишини ишчилар ҳисобидан қоплаш
йўлини кўрсатганлар.
Бизнинг назаримизда номиналистлар давлат пул назариясининг хатолигини
яна шундай асослаш мумкинки, биринчидан, пул ҳуқуқий эмас, балки
иқтисодий тушунчадир. Иккинчидан, металл пуллар мустақил қийматга эга
бўлади, уни давлатдан олмайди, қоғоз пулларнинг вакиллик қиймати ҳам
давлат томонидан белгиланмайди, балки объектив иқтисодий қонунлар билан
белгиланади.
Номиналистик пул назарияси XVII-XVIII асрларда пул муомаласи тўла
қийматли
бўлмаган
тангалар
билан
олиб
борилганда
шаклланди.
Номинализмнинг биринчи намояндалари инглиз Ж. Беркли, Ж.Локк ва Ж.
Стюартлар бўлишган.Уларнинг назарияси учун пуллар - бу фақат товарлар
айирбошланишига хизмат қиладиган идеал ҳисоб бирликлари, маҳсулот, давлат
ҳокимиятининг натижаси, пулнинг асосий вазифаси-тўлов воситаси
вазифасидир деб тушуниш характерли эди, номиналистлар пулларни техник
алмашув қуроли сифатида ўрганиб, унинг қиймат табиатини тўлиқ инкор
қилишган.
Фикримизча, номиналистларнинг пул тартиб ўрнатишдан иборатлиги
ҳақидаги фикри мутлақо нотўғри, чунки ҳақиқатда пул стихиявий равишда
кишиларнинг ҳоҳиш-иродаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда давлат пайдо
бўлгунга қадар, айирбошлашнинг ривожланиши жараёнида пайдо бўлди.
Пулнинг моҳиятини унинг тўлов воситаси вазифасидан келтириб чиқаришга
уриниш ҳам асоссиздир
1929-1933 йиллардаги иқтисодий таназзул даврида номинализм янада
ривожланди ва олтин стандартидан воз кечишни оқлаш учун назарий асос
сифатида танилди. Ж.М. Кейнс (“Пул ҳақида трактат”, 1930 й.) олтин пулларни
38
“ёвузлик қолдиқлари”, “Араванинг бешинчи ғилдираги”, деб эълон қилди.
1
Олтинга нисбатан эластикроқ бўлган қоғоз пулларни у идеал, деб ҳисоблайди
ва улар жамиятнинг доимий гуллаб-яшнашини таъминлашлари керак, деб
кўрсатади. Қоғоз пулларнинг олтинни муомаладан сиқиб чиқаришига у
пулнинг олтиндан устунлиги ва номинализмнинг ғалабаси сифатида қарайди
Шундай қилиб, номинализмнинг барча кўринишларига бир хил камчиликлар
хосдир: пулнинг товар сифатидаги келиб чиқишини тан олмаслик, унинг муҳим
вазифаларини инкор қилиш, пулни нарх масштаби билан, идеал ҳисоб бирлиги
билан таърифлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |