Абдивали Эшқобилов
Самарқанд давлат чет тиллар институти
тадқиқотчиси
ЖАДИД ШЕЪРИЯТИДА ЛИРО-ЭПИК
ЖАНРЛАР ПОЭТИКАСИАННОТАЦИЯ
Мақолада жадидлар шеъриятига хос ли-
ро-эпик жанрлар, хусусан, жадид балладаси
поэтикаси таҳлил қилинган. Ҳозирги қадар
замонавий ўзбек адабиётшунослигида жадид
шеърияти бу аспектда ўрганилмаган. Тадқиқот
натижасида баллада жанри тарихи ва наза-
рияси дахлдор янги илмий фикрлар, фаразлар
илгари сурилган. Масалан ҳозирга қадар замо-
навий ўзбек шеъриятида илк балладалар Ҳамид
Олимжон (1934) ва Ғафур Ғуломлар (1930)
ижодида яратилган, дейган фикр мавжуд эди.
Ҳолбуки, жадидлар шеъриятини ўрганилиши
оқибатида илк балладалар Чулпон ва Ботулар
томонидан 1920 йилда яратилганлиги, маълум
сабабларга кўра қатоғонга учраган адиблар-
нинг ўрганилмасдан қолганлиги, лиро-эпик
асарлари мавжуд эканлиги ва уларни ўрганиш
долзарб илмий масала сифатида таъкидланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |