Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШДА АХБОРОТ ВА ПЕДАГОГИК



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

 
ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШДА АХБОРОТ ВА ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
Б.З.Зайнитдинова (ТКТИ, доцент) 
А.Э.Кувнаков (ТАТУ, катта ўқитувчи) 
Ҳозирги кундаги экологик муаммоларнинг глобаллашуви, ер юзидаги 
экологик ҳолатнинг бузилиши ва инсонлар саломатлигига салбий таъсир 
даражасининг ортиши инсоният олдига экологик муаммоларни ҳал қилиш ва 


113 
салбий оқибатларини бартарф қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган 
ҳолатларни олдини олиш каби масалаларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Бунда 
асосий эътибор инсон ва табиат ўртасидаги муносабатни ўзаро 
мувофиқлаштиришга, экологик таълим –тарбияни яхшилаш ва олий таълим 
муассасаларида малакали экологларни етиштириб чиқарилишига қаратилади. 
Бу соҳада талаб даражасида ижобий натижага эришиш учун эса албатта 
таълим тизимини тубдан ислох қилиш, хусусан замонавий ахборот ва 
интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш зарур.
Интерфаол технологияларни қўлланилиши таълим жараёнининг 
интенсивлигини оширувчи факторлардан биридир, ахборот ва интерфаол 
технологиялар асосида олиб борилган ўқув машғулотлари талабаларни 
мавзуни янада чуқур тушуниш, шахсий фикр мулоҳазаларини билдириш ва 
берилган маълумотлар асосида хусосалар чиқара олишларига имконият 
яратади. Мана шундай замонавий интерфаол таълим технологияларидан бири 
– бу кейс стадидир.
Кейс стади таълим соҳасида ХХ-асрнинг ўрталаридан бошлаб қўлланила 
бошланди. Бу технология ҳаётий, реал ва муҳим муаммоли ҳолатни ечимини 
топишга асосланади. Кейс – стади талабаларга мукаммал билим ва малакага 
эришиш; муаммони ечиш учун ахборотларни таҳлил қилишни ўрганиш; 
муқобил ечим вариантларини таклиф қила олишни ўрганиш; «гурухда» 
биргаликда ишлаш ва ижодий фаолият олиб боришимконини беради. Кейс 
усули қуйидаги ўзига хосликларга эга: 
Жараённи тадқиқ қилиш босқичи. 
Жамоа бўлиб ўқитиш ёки гуруҳда ишлаш 
Шахсий, гуруҳ ва жамоа фикрининг ўзаро мутаносиблиги. 
Лойиҳавий технологияларнинг ўзига хос хилма-хиллиги. 
Муваффақиятга эришиш учун талабалрни рағбатлантириш. 
Кейс – бу ягона ахборот тизими бўлиб, уч қисмдан иборат: Кейсни 
таҳлил қилиш учун керакли бўладиган ёрдамчи маълумот, аниқ ҳолат изоҳи ва 
кей учун вазифа. 
Кейсларни қуйидаги турлари мажуд
Босма кейс ( графиклар, жадваллар, диаграммалар, иллюстрациялар, ва 
уни яққол намоёе қилувчи воиталарни ўз ичига олиши мумкин). 
Мультимедиа - кейс (ҳозирги кунда энг кенг тарқалган, таълим 
тихимини техник таъминотига боғлиқ). 
Видео кейс ( фильм, аудио ва видео материалларни ўз ичига олиши 
мумкин). Бунда кейсни таҳлил қилиш учун тақдим этилаётган видео 
материаллар уни ечимини топиш учун етарли бўлиши керак.
«Кейс-стади» бошқа педагогик технологиялар усуллари билан у бошқа 
педагогик технологиялар усуллари билан уйғунлашган ҳолда қўлланилганда 
ҳам ижобий самара беради.
Кейс-усулига 
бирлаштирилган усул 
Кейс-усулидаги ўрни
Моделлаштириш 
Ҳолатнинг моделини яратиш 


114 
Тизимли таҳлил 
Ҳолатни тизимли фараз қилиш ва таҳлил 
қилиш
Ақлий тажриба 
Ҳолат ҳақида аклий ўзгаришлар орқали 
билимга эга бўлиш
Мунозара
Муаммо ва уни ҳал қилиш бўйича фикр 
алмашиш 
Изоҳлаш усули 
Ҳолатни изоҳлаш амалга оширилади
Муаммоли усул
Холатни асосида ётган муаммони 
аниқлаш
Ўйинли усуллар 
Ҳолат иштирокчиларининг ҳулқи ҳақидаги 
тасаввурлар вариантларини ишлаб чиқиш
«Ақлий ҳужум»
Ҳолатга 
тааллуқли 
ғоялар, 
фикрларни 
умумлаштириш 
Кейс-стади усулининг таълим жараёнида берадиган ижобий натижаси 
шундан иборатки, талаба реал учраши мумкин бўлган муаммо, ҳолат билан 
танишади, уни таҳлил қилади, берилган маълумотлар ва шахсий билим- 
малакасига асосланиб унинг ечимини топишга ҳаракат қилади.
Экологик муаммолар струтураланмаган муаммолар сирасига киради. 
Шу маънода экологик муаммолар қатор ўзига хосликларга эга: қабул 
қилинадиган қарорлар келажакка тааллуқли, муаммолар кенг диапазонли 
хилма – хилликка эга, қабул қилинадиган қарорлар катта миқдорда ресурслар 
сарфланишини талаб қилади ва хавф элементларига эга, муаммолар ички 
мураккабликка эга. Қарор қабул қилиш усули барча вариант қарорларни 
ўрганиб чиқишни ва энг мақбул қарорни қабул қилишни тақозо этади.
Экологик муаммоларни ҳал қилишда кейс-стади усули қуйидаги босқичларни 
ўз ичига олади: 
Экологик муаммони ажратиш; 
Экологик муаммони кўриб чиқишда амалга ошириладиган мантиқий 
қадамлар кетма-кетлигини аниқлаш; 
Экологик муаммони ҳал қилиш жараёни: 
вазифни белгилаш ва мақсадни аниқлаш; 
муқобил вариантларни санаб чиқиш ёки ишлаб чиқиш; 
муқобил вариантларни таҳлил қилиш, танлаш; 
натижаларни тақдим этиш. 
Юқоридагиларни амалга ошириш учун, яъни аниқ бир муаммо бўйича 
ишлаб чикилган муаммоли вазиятни ҳал этиш учун албатта турли хилдаги 
маълумотлар манбаидан фойдаланилади. Булар илмий мақолалар, илмий 
ҳисоботлар, илмий – оммабоп адабиётлар, тезкор маълумотлар, оммавий 
ахборот воситаларининг маълумотлари, Интернет ресуслари ва тақдимотлар 
бўлиши мумкин.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, кейс стади 
усулини «Экология» фанини ўқитилишида қўлланилиши талабаларга 
муаммоли вазиятни таҳлил қилиш жараёнида катта ҳажмдаги маълумотларни 
қисқа вақт ичида таҳлил қилиб, муаммонинг энг афзал ечимини топи шва уни 


115 
тадбиқ қилиш натижасида олинадиган натижалар бўйича қарорлар чиқаришни 
ўрганишларига имкон беради.

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish