Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/81
Sana10.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#768501
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   81
Bog'liq
Mashinasozlik 01

Аустенитли пўлатлар
пайвандланганда чокларда иссиқ дарзлар пайдо 
бўлиши мумкин. Бунинг сабаби – легирловчи элементлар ва олтин гугурт 
қўшимчалар туфайли кристалланиш жараѐни катта температура оралигида 
давом эташи. Иссиқ дарзларни пайдо бўлишига пайванд чокнинг йирик 
донали тузилиши ва доналар чегараларидаги суюқ фазанинг мавжудлиги ҳам 
кўмак бўлади.
Иссиқ дарзларни олдини олиш учун пайванд материалларига доналарни 
майдалашишига олиб келадиган Si, Al, Mo, Mn каби элементларни қўшиш ва 
зарарли қўшимчаларнинг миқдорини камайтириш тавсия этилади. 
Чўяннинг
пайвандланувчанлиги ҳам ѐмон. Пайванд чоки атрофида чўян 
тобланади ва “оқаради”, яъни углерод миқдори ошиб кетгани учун 
мўртлашади. Чўян пайвандлашдан олдин 400–700
0
С гача қиздирилади, 
пайвандланган деталлар эса қиздирилган печь ичида совутилади. 
Қиздирмасдан пайвандлаш ҳам мумкин, лекин бунда пўлат, мис-темир, мис-
никел электродлар ва аустенитли чўяндан тайѐрланган электроджлар 
ишлатилади.
Миснинг
пайвандланувчанлигига зарарли қўшимчалар(O
2
, H
2
, Bi, Pb ва 
бошқалар)нинг таъсири жуда катта. Мисдаги Cu
2
O оксиди кўринишдаги 
кислород иссиқ дарзларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу оксид мис 
билан енгил эрийдиган ва кристалларнинг чегаралари бўйлаб жойлашиб 
олган эвтектикани ҳосил қилади, натижада кристалланиш қотишманинг 
температураси пасайиб кетади. Bi ва Pb худди шундай таъсир қилади. 
Доналар чегараларидаги эвтектика паст температураларда чокнинг 
мўртлигини оширади.
Суюқ мисда водород жуда яхши эрийди, кристалланиш жараѐнида 
водородни бу хусусияти кескин пасаяди ва водород чокдан тезда чиқиб 
кетади бу эса бўшлиқлар пайдо бўлишига олиб келади. Қаттиқ металлда 
қолиб кетган водород мис оксиди билан реакцияга киришади, натижада сув 
бу0лари ҳосил бўлади. Улар мисда эримайди ва микробўшлиқларда катта 
босимда йиғилади бу эса водород мўртлиги деб номланадиган ҳолатга олиб 
келади. Водород мўртлиги совуқ дарзлар пайдо бўлишига олиб келиши 
мумкин. 
Мис иссиқликни яхши ўтказади, шунинг учун контактли пайвандлаш 
усулларда ѐмон пайвандланади. 
Латунларни пайвандлашда асосий қийинчилик – бу рухни буғланиб 
кетиши. 
Натижада 
латун 
чокларининг 
мустаҳкамлиги 
ва 
коррозиябардошлиги пасаяди. Рух буғлари захарли бўлгани учун иш 
жойларини жадал шамоллатиб туриш керак ѐки пайвандловчилар махсус 
маскаларда ишлаш керак. Ҳимоя газлар муҳитида пайвандлашда асосан 


76 
эримайдиган волфрам электроддан фойдаланилади, бунда эрийдиган 
эдектродларга нисбатан рухни буғланиши камроқ бўлади. 
Газ алангасида пайвандлаш жараѐнида газ флюсларидан фойдаланиш 
яхши натижа беради. Пайванд ваннанинг устида ҳосил бўладиган бор 
ангидриди (В
2
О
3
) рух буғларини боғлаб шлакка чиқариб юборади. Шлак 
қатлами пайванд ваннадан рух буғларини чиқармайди. Латуннинг иссиқлик 
ўтказувчанлиги мисга қараганда паст, шунинг учун қалинлиги 12 мм дан 
қалин бўлган металлларни 150
0
С гача қиздириш керак.
Бронзани пайвандлаш учун қалайли бронзадан ташқари мисни 
пайвандлашдаги усул ва технологиялар қўлланилади. Қалай эриб кетмаслиги 
учун бу бронзалар қиздирилмасдан катта тезликда пайвандланади.
Латун ва бронзаларни мисга қараганда солиштирма электр қаршилиги 
юқори бўлгани учун улар контакт усулида яхши пайвандланади. 
Ҳар 
хил 
маркали 
алюминий 
қотишмалардан 
тайѐрланган 
конструкцияларни пайвандлашда уларнинг коррозиябардошлиги унча юқори 
эмаслигини ҳисобга олиш керак. Юқори температурада эрийдиган оксид 
парданинг мавжудлиги деталларни бир бирига бирикмаслиги ѐки шлак пайдо 
бўлишига олиб келишини ҳисобга олиш керак. 
Титан қотишмаларнинг пайвандлаши ўзига хос хусусиятларга эга. Титан 
қотишмалари кислород, азот, водородга нисбатан актив ва ўта қиздирилса 
доналар жадал ўсиб кетади, шунинг учун чокни ташқи ва ички ѐнларини 
ҳимоялайдиган усуллар қўлланилади. Дастаки ва ярим автоматик 
пайвандлашни муҳити назаорат қилинадиган камералар ишлатилади.
Титан қотишмалардан тайѐрланган хомакиларда ѐпиқ бўшлиқлар 
бўлмаслиги керак, чунки термик ишлашдан кейин хомаки сиртлари газларга 
тўйинади, бу газларга тўйинган қатламни кислоталар ѐрдамида тозалаш 
керак - ѐпиқ бўшлиқларда эса бунга эришиш қийин. Титан қотишмаларнинг 
пайванд чоклари аста-секин қолдиқ зўриқишлар туфайли бузилади, шунинг 
учун буларни пайвандлашдан кейин бўшатиш керак.
Пайванд хомакилар учун металлни танлашда нафақат фойдаланишдаги 
хоссаларни, балки пайвандланувчанлигини ѐки пайвандланувчанлигини 
оширишга қаратилган технологик тадбирларни ҳам ҳисобга олиш керак 
бўлади. Пайвандлаш жараѐнида металл термик, кимѐвий ва механик 
таъсирлар остида бўлади. Чок атрофидаги асосий металлнинг таркиби, 
тузилиши ва хоссалари ўзгаради. Шунинг учун металлнинг пайванд чоки 
атрофидаги механик ва ишлатишдаги хоссалар асосий металл хоссларидан 
фарқ қилиши мумкин. 
Иш қобилияти асосий металлга яқин бўлган пайванд хомакиларни олиш 
учун иложи борича яхши пайвандланадиган металларни ишлатиш керак. 
Бундай металларга камуглеродли тўла қайтарилган пўлатлар, кам 
легирланган пўлатлар, пайвандлаш турига ва режимларига махсус талаблар 
қўйилмаган рангли металларнинг бир қатор қотишмалари киради. 
Агар ишлатиш жойига кўра пайвандланувчанлиги паст бўлган 
металларни танлашга тўғри келса буни ҳисобга олиш керак. Пайванд 
бирикма 
хоссаларининг 
салбий 
ўзгаришини 
ва 
бузилишларини 
камайтирадиган пайвандлаш усуллар ва режимларини танлаш ва бундай 
таъсирларини камайтирадиган тадбирларни қўллаш лозим. Пайвандлашдан 


77 
кейин қўлланиладиган термик ишлаш пайванд хомакилардаги хоссаларни 
бирхиллаштириш имконини беради. Пайванд чокнинг мустаҳкамлигини 
ошириш учун чок усти болғаланади. 
Деворлари қалин ва катта ўлчамли пайванд чоклари ҳар хил фазовий 
ҳолатларда 
жойлашган 
мураккаб 
хомакилар 
учун 
фақат 
яхши 
пайвандланадиган металлар қўлланилади. Оддий, ўлчамлари катта бўлмаган 
тугунлар учун пайвандланувчанлиги унча яхши бўлмаган металларни 
ишлатиш мумкин, чунки булар учун энг қулай пайвандлаш уусулларни 
қўлланилади, масалан электрон-нур, вакуумда диффузион пайвандлаш ва 
бошқа усуллар.
4.1 жадвалда ҳар хил қотишмаларнинг пайвандланувчанлиги 
келтирилган. 
4.1.жадвал 
Қотишмаларнинг пайвандланувчанлиги 
Материал маркаси 
Пайванданиш тавсифлари 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish