194
Уй хўжалиги молияси — оила аъзоларининг якка тартибдаги меҳнат
фаолияти натижасида яратиладиган пул маблағларини шакллантириш ва
улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий пул муносабатлари йиғиндиси
ҳисобланади.
Уй хўжаликлари молиявий ресурсларни тақсимлаш функциясини
бажарган ҳолда ишлаб чиқариш омилларидан
бири сифатида ишчи кучини
қайта тиклаш жарёнининг узлуксизлигини моддий ресурслар билан
таъминлайди. Уй хўжалиги молиясининг айнан ушбу функцияси орқали ҳар
бир инсонни унга ҳаёт кечириш учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлаш
амалга оширилади.
Уй хўжалигининг молиявий муносабатлари иккита гуруҳни ўз ичига
олади:
1) иш ҳақи,
пенсиялар, нафақалар ва ҳ.к. кўринишида бошланғич
даромадларни яратган ҳолда ушбу хўжалик бирлиги билан молия тизимининг
бошқа бўғинлари (давлат молияси – бюджетлар ва бюджетдан ташқари
фондлар ҳамда тижорат ташкилотлари ва корхоналарининг молияси)
ўртасидаги муносабатлар;
2) маблағлар алоҳида ажратилган пул жамғармаларини ҳосил қилган
ҳолда тақсимланадиган ва алоҳида ажратиладиган ҳолларда уй хўжалигининг
аъзолари ўртасидаги муносабатлар.
Уй хўжалигининг соф даромади – умумий даромаднинг солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин уй хўжалигининг ихтиёрида
қоладиган қисми тақсимлаш функцияси амал қилишининг объекти
ҳисобланади. Тақсимлашнинг субъектлари жумласига уй хўжалигининг
барча
иштирокчилари киради.
Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжалиги мустақил хўжалик юритувчи
субъект ҳисобланади, яъни уй хўжалиги аъзоларининг турмуш даражаси унинг
улушига тўғри келадиган даромаднинг миқдорига боғлиқ. Ушбу миқдорга бир
қатор омиллар таъсир кўрсатади. Ушбу омиллар таъсири остида у ҳам ошиб,
ҳам камайиб туриши мумкин. Шунинг учун истеъмолнинг одатий даражасини
сақлаб туриш мақсадини кўзлаган ҳолда уй хўжалиги турли жамғармалар
бўйича олинган даромаднинг тақсимланиши, ушбу жамғармалар маблағларидан
мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириши зарур. Бу уй
хўжалиги молиясининг назорат функцияси ҳисобланади.
Уй хўжаликлари молиясининг яна муҳим бир функцияси –
инвестициялаш функцияси ҳисобланади. У шундан иборатки, уй хўжаликлари
иқтисодиёт учун асосий молиявий ресурслар таъминотчиларидан бири
ҳисобланади. Уй хўжаликлари даромадларининг ўсиши
мазкур функцияни
бажариш учун моддий асос ҳисобланади. Кўпинча уй хўжаликларининг
инвестициялаш функцияси фақат капиталлаштириладиган даромадлар
улуши билан боғланади. Лекин бу бир томонлама ёндашув ҳисобланади.
Аслида эса истеъмол улушининг ортиши иқтисодиётда инвестицияларнинг
ўсишига хизмат қилувчи омил ҳисобланади.
195
Статистик маълумотларга кўра, 2005
йилда асосий капиталга уй
хўжаликлари 361,1 млрд. сўм инвестиция киритган, бу кўрсаткич 2011 йилда
2005 йилга нисбатан 9,3 мартага ошган ёки 3357,5 млрд. сўмга тенг бўлган. Бу
мамлакат ЯИМ нисбатан 4,3 фоизни, жами инвестицияларга нисбатан эса 18,4
фоизни ташкил этади (14.5-жадвал).
14.5-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: