ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 11
«Риск»ка «хавф», «зарар» ёки «талофат кўриш эҳти
моли» деб қаралади, рискни молиявий операцияларда ёмон
ҳолатларнинг келиб чиқиш эҳтимоллиги деб таъкидлаша
-
ди. Риск бирорбир воқеа юз бериши ва унинг мазкур ташки
-
лот мақсадига эришишига салбий таъсир қилиши эҳтимоли
билан характерланади.
Рискларни тўғри бошқаришда ташкилот-
нинг мақсадга эришишини бош раҳбар
таъминлайди,
рискларнинг
нотўғри
бошқари лиши ташкилотнинг инқирозга юз
тутишига олиб келиши мумкин. Рисклар
учун жавобгар шахсни аниқлаш ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Ташкилотнинг бош раҳбари
маблағлар дан
самарали
фойдаланиш
нуқтаи назаридан рискларни бошқариш
тизимини яратиши лозим
1
.
А.П.Альгин рискнинг юзага келишини
шун дай изоҳлайди: рискни назарий жиҳат-
дан содир бўлиш жараёнини аниқлаш жуда
мураккаб, чунки бу жараён, биринчидан,
риск тўғрисидаги тушунчаларни умумлаш-
тирган бўлса, иккинчидан, рискни алоҳида
ўрганиш бўйича илмий изланишлар жуда
кам
2
.
«Риск» тушунчасининг фан оламига ки-
риб келиши, ҳар қандай иқтисодий жара-
ёнларга бевосита таъсирини ҳар хил кўри-
нишдаги омиллар орқали аниқлаш имкони-
ни берди. Бу эса рискни иқтисодий жара-
ёнларга бевосита таъсир қилувчи ёки да-
ромад манбаини белгилаб берувчи катего-
рия сифатида қараш зарурлигини асослади.
«Ҳозирги кунгача жаҳон олимлари томони-
дан жуда кўплаб рискларни юзага келти-
рувчи омилларнинг олдини олиш, баҳолаш
ва бошқариш усуллари ҳанузгача тўлиқ иш-
лаб чиқилмаган»
3
. Бу эса рискларни объек-
тив ва субъектив жиҳатдан янада тўлиқ ўр-
га нишни, турли соҳаларда уларнинг функ-
циясини белгиловчи қонун ва қоидаларни
1
Мирзаев Ф.И. Молиявий рискларнинг турлари,
таснифи, бошқариш ва баҳолаш усуллари.
Монография. – Т.: «Молия», 2006. –13-б.
2
Альгин А.П. Риск и его роль в общественной
жизни. – М.: «Мысль», 2009. –С. 18.
3
Смирнова Е. Производственный риск: сущность
и управление. Монография. – М., 2001. –С. 3.
янада умумлаштиришни талаб этади. Биз-
нес Оксфорд луғатида «риск – хавф-хатар,
йўқотиш ёки зарар кўриш» деган тушунча-
ни билдириши айтилган.
Машҳур Вебстер луғатида «риск»ка
«таҳдид»,
«эҳтимоллик»
«хавф-хатар»,
«фао лиятнинг вазиятли тавсифи», «имкони-
ят», «ўзгариш», «имкон», «ноаниқлик»,
«мав ҳумлик», «оғиш», «зарар» ёки «тало-
фат кўриш эҳтимоли» деб қаралади.
Риск назариясини ўрганишни бизнинг
узоқ ўтмишимиздаги аждодларимизнинг
олиб борган илмий изланишлари билан
боғ лаш мумкин. Ўша даврда «риск» аниқ
бир жумла сифатида ишлатилмаса-да, унинг
моҳиятини очиб берувчи синонимлар би-
лан шакллантирилган.
А.Смит «Халқлар бойлигининг табиати
ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида» аса-
рида риск ва фойда ўртасидаги ўзаро про-
порционаллик тушунчасини ойдинлашти-
ришга ҳаракат қилган. Пропорционаллик
бу фойда ва риск ўртасида жуда муҳим
роль ўйновчи тушунчадир. А.Смит ёзиши-
ча, «қонун бўйича рискли ҳолатлар юқори
бўлган ҳолатда даромад кичик бўлади, ўз
навбатида, кутилаётган даромад даражаси-
ни кўпайтириш учун назорат усулларининг
салмоғи янада ортади»
4
. Д.Шэкл ўз илмий
ишларида эса рискни «билмасдан», «кутил-
маган ҳодиса» тушунчалари орқали асос-
лашга ҳаракат қилган. Чикаго мактабининг
намоёндалари «тушунмовчилик», яъни
«риск» тўғрисидаги муаммоларни очиб бе-
ришда ҳам катта роль ўйнадилар. Бу мак-
табнинг ёрқин намоёндаси Ф.Само даро-
мад орқали юзага келадиган рискни кела-
4
Adam Smith. An Inquiri in to the Nature and
Causes of the Weat the of Nations, New York, Ran-
dom Hose. 1937. -Р.26.
62
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА
Do'stlaringiz bilan baham: |