1
Мазкур ишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривож-
ланишини прогноз қилишнинг ўртача ўсиш суръати асосида
амалга оширилади (3.2.1 - жадвал). Унинг умумий формуласи
қуйидагича кўринишга эга:
У
i
+
t
=
У
i
*
K
у
t
бу ерда:
У
i
– динамика қаторининг охирги даражаси;
t
– прогноз муддати;
K
у
– ўсишнинг ўртача коэффиценти.
Экстраполяция усулида прогноз қилиш жорий иқтисодий
сиёсатнинг ўзгармаслигини ҳамда
кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик римвожланиши асосий кўрсаткичлари динами-
касининг сақланиб қолишини кўзда тутади. Импорт ўрнини
босиш сиёсатининг сақланиб қолиши айрим корхоналар учун
рақобат курашида қулай шарт-шароитларнинг вужудга келиши-
ни таъминлайди ва уларнинг монополлашувини кучайтиради.
Рақобат курашида тенг бўлмаган шароитнинг вужудга келиши
эса, энг аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхо-
налари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига (пахта ва дон)
давлат буюртмасининг сақланиб қолиши ва қишлоқ хўжалик
товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш тармоқларида
рақобат муҳитининг заифлиги деҳқон ва фермер хўжаликла-
рининг даромадларига акс таъсир кўрсатади ҳамда
нархлар
диспаритетини оширади.
Буларнинг барчаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналари сонининг секинлик билан ўсишига олиб келади.
Бундан ташқари жорий валюта сиёсати миллий маҳсулотлар
рақобатбардошлик даражасига салбий таъсир кўрсатади. нати-
жада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг
экспортдаги салмоғи пасайиш тенденциясига эга бўлади.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, прогнозлаш-
нинг биринчи (экстраполяция)
вариантида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши суст боради. Жумла-
III bob
. ИҚТИСОДИЁТНИ ЯНАДА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС...
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ
ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
2
дан, 2016 йилга нисбатан 2017 йилда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик корхоналарининг умумий сони 1 фоизга, 2020
йилда 43 фоизга ўсади. Бунинг натижасида ҳар минг кишига
тўғри келадиган кичик корхоналар сони 2017 йилда 17,6 тага,
2020 йилда 21,7 тага етади, холос.
кичик корхоналар сонининг ўсиши унинг ялпи ички маҳ-
сулот, иқтисодиётда банд бўлганлар, экспортдаги улушининг
ўзгаришига ҳам таъсир кўрсатади. Хусусан, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши
2017 ва 2020 йилларда мувофиқ равишда 57,3 ва 61,7 фоизга,
иқтисодиётда банд бўлганларнинг
умумий сонидаги улуши
10294,0 ва 11025,0 мингтага етади. Унинг экспортдаги улуши
эса 2017 ва 2020 йилларда мувофиқ равишда 27,5 ва 44,6 фо-
изга ўсади.
Бир сўз билан айтганда экстраполяция усулида ҳисобланган
ўрта ва қисқа муддатли прогноз кўрсаткичлари иқтисодий
ислоҳотлар олдига қўйилган
вазифаларнинг бажарилишини
таъминлай олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: