Масала ечишнинг аниқ ва яқинлаштирилган усуллари орасидаги танлов
Кейинги муҳим саволлардан бири - масала ечишнинг аниқ ёки яқинлаштирилган усуллари
орасидаги танловдир. Биринчи ҳолатда агоритм аниқ (эхаcт алгоритҳм), иккинчи ҳолатда -
яқинлаштирилган (аппрохиматион алгоритҳм) дейилади. Нима учун айрим масала ечиш
усулларида яқинлаштирилган алгоритмлар танланади? Биринчидан, аниқ ечимга эга бўлмаган
масалалар мавжуддир. Мисол тариқасида, квадрат илдизни чиқариш, чизиқли бўлмаган
тенгламалар ёки аниқ интегралларни ҳисоблашни келтиришимиз мумкин. Иккинчидан, агар масала
қийинчилиги юқори бўлса , уни ишлаш учун аниқ ечимлар секин бўлиши мумкин. Eнг машҳур
бундай ечимлардан бири коммивояжер масаласи (травеллинг салесман проблем), у н шаҳарлар
орасидаги энг қисқа маршуртни қидирувига асосланади. 3, 10 ва 11 бўлимларда шунақа ва шунга
ўхшаш мисоллар келтирилади. Учинчидан, яқинлаштирилган алгоритм, масала аниқ ишланишида
ёрдам берадиган бошқа қийинроқ алгоритмнинг қисми бўлиши мумкин.
Мос тузилишдаги маълумотлар танлови
Баъзи алгоритмлар кирувчи маълумотларни махсус форматда бўлишини талаб этмайди.
Бироқ, ҳар доим ҳам бундай эмас, кўплаб алгоритмларни ишлаши учун аниқ тузилишдаги
маълумотлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, масала намуналарини аниқловчи тизимли ва
тизимсиз маълумотлар билан жипс бўлиқ бўлган, 6 ва 7 бўлимларда баъзи алгоритм лойиҳалаш
методлари ҳақида сўз юрилади. Кўп йиллар олдин, китобда дастурлаш жараёнида алгоритмларни
ва тизимли маълумотларни аҳамияти юқори даражада эканлиги кўрсатилган. Бу муҳимлилик
ҳақида китоб номининг ўзи айтади: Алгоритҳмс+Дата+Струcтуреа= Програмс.
Алгоритмни лойиҳалаш методлари
Энди алгоритмик масалани ташкил этувчиларни ҳаммаси жой-жойида бўлганида, қўйилган
масалани ечиш учун алгоритмни қандай лойиҳалаш мумкинлигини ҳал этиш лозим. Бу китобнинг
асосий саволи шудир. Жавобни топиш учун бир қанча умумий лойиҳалаш алгоритмларини ўрганиб
чиқамиз. Алгоритмни лойиҳалаш методи нима дегани?
Алгортимни лойиҳалаш методи (алгоритҳм десигн течниқуе) (ёки “стратегия”, “принсип”) - бу
ҳисоблаш техникасининг ҳар хил соҳасида, кенг миқёсдаги алгоритмик масаларни ечиш учун
ишлатиладиган, универсал ёндашувдир.
Китоб номига қараб, унинг асосий бўлимлари алгоритмик лойиҳалашнинг ҳар хил
методларига бағишланганлигини тушунасиз. Унда алгоритм яратиш жараёнида вақт билан
синалган бир қанча асосий ғоялар баён этилади. Бу методларни ўрганиш даражаси муҳимлигини
қуйидаги сабаблар исботлайди.
Биринчидан, универсал принциплар тўпламидан фойдаланиб, янги масала ечимида
алгоритмларни қўллашни таъмилайди (яъни масала ечими учун яхши алгоритмлар етарли бўлмаган
масалар учун).
Иккинчидан, алгоритмлар информатикани негизи ҳисобланади. Бу методларни ўрганиш
лойиҳалаш принсиплари асосида ётган алгоритмларни таснифлашга ижозат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |