Ю. И. АҲмадалиев



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Қисқача хулоса 
Топонимианинг фанлараро таснифидан келиб чиқиб, у ўрганадиган 
объектларнинг тадқиқ этиш ҳам 3 хил географик тарихий ва лингвистик 
усулларда олиб борилади. Бу усулларни ўрганилаётган объектнинг 
хусусиятидан келиб чиқиб тўғри танлаш муваффақият гаровидир. Бир неча 
усулни қўллаб олинган илмий натижа объект бўйича тўғри хулоса чиқаришга 
замин ҳозирлайди. 
Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар. 
1. Географик номларни тадқиқ этиш усуллари бўйича ишлаган 
олимлардан кимларни биласиз? 
2. Географик объектларнинг номлари қандай тамойиллар бўйича 
ўрганилиши мумкин? 
3. Географик номларни тадқиқ этиш усулларни кластер усулидан 
фойдаланиб тушунтиринг. 
4. Топонимик тадқиқотларда қўлланиладиган географик усулларни 
таърифлаб беринг. 
5. Топонимик тадқиқотларда қўлланиладиган тарихий усулларни 
таърифлаб беринг. 


31 
6. Топонимик тадқиқотларда қўлланиладиган лингвистик усулларни 
таърифлаб беринг. 
7. Географик объектлар номларини картага тушуришда ГАТ 
технологиясидан фойдаланиш қайдай самара беради? 
8. Топонимик 
тадқиқотларда 
статистик 
усулни 
қўллашнинг 
минтақавий жиҳатлари нима? 
Таянч иборалар. 
Топонимик тадқиқотларда картографик, тарихий, лингвистик, 
этнологик, этимологик усуллар, дала тадқиқотлари, манбашунослик. 
1.4. Географик номларнинг яратилиш қонуниятлари 
Кишилик жамияти пайдо бўлган пайтдан бошлаб инсонлар учун ўзлари 
яшайдиган жойларга ном қўйиш зарурати пайдо бўлган. Бу зарурат дастлаб 
географик нуқтаи назардан юзага келган, кенг ҳудудда (маконда) мўлжал 
олиш ёки бир манзилни иккинчи манзилдан фарқлаш учун ном зарур бўлган. 
География фани пайдо бўлган кундан бошлаб ҳозирги кунга қадар 
кишиларнинг-қаерда? деган саволига атрофлича жавоб бериб келмоқда. Бу 
вазифани тўлиқ бажаришда унга география фанлари тизимига кирувчи 
“Топонимика” 
ва 
“Картография” 
фанлари 
яқиндан 
кўмакчидир. 
Топонимларга 
география 
фанининг 
ўрганиш 
объекти 
сифатида 
қаралишининг энг асосий сабаби номларнинг бугунги кундаги бош вазифаси 
(функцияси) яъни ҳар қандай географик объектнинг манзилини (адресини) 
кўрсатиб бериши билан боғлиқдир. Материк ва океанлар денгиз ва дарёлар, 
кўл, булоқ ёки музликлар, тоғ ёки текисликлар, мамлакат ва шаҳарлар, 
қишлоқ, маҳаллалар ва кўчалар ўз номига эга. Ер юзасидаги миллионлаб 
географик объектларнинг ҳудудий жойлашган ўрни, манзили шу номлар 
орқали аниқланади, харитага туширилади, у ерларда юз берган ва бераётган 
воқеа, ҳодисалар ҳақида маълумот берилади. 


32 
Ҳар қандай географик объектни тўғри номлаш доимо муҳим ва долзарб 
масала ҳисобланган, аслида ер юзасидаги барча объектлар эмас, балки инсон 
фаолиятида маълум аҳамияга эга бўлган ёки бошқа объектлардан нимаси 
биландир фарқ қилиб, одамлар диққатини ўзига тортган жойларгина 
номланган. Бошқа предметлардан географик объектларнинг фарқини 
уларнинг икки хил номланишида кўриш мумкин, умумий, яъни муайян 
тушунчалар системасидан иборат умумий номлар (материклар, тоғлар, 
денгизлар,мамлакатлар, шаҳарлар, қишлоқлар) ҳамда хусусий. Хусусий ном 
ҳар бир географик объектнинг фақат ўзига берилади. Масалан, Африка, Альп, 
Каспий, Ўзбекистон, Тошкент,Фарғона, Ровот ва ҳоказо.Умумий номлар 
бир қанча географик объектларни бирлаштиради. Масалан, Ўзбекистонда бир 
неча минг аҳоли масканлари, қишлоқлар мавжуд; бунда аҳоли маскани, 
қишлоқ бу объектнинг умумий номи, лекин ҳар бир аҳоли масканининг ўз 
номи бор, у эса хусусий ном.
Географик объектларга ном қўйишнинг қонуниятларини билмасдан иш 
кўриш кутилган натижалар бермайди. Амалий топонимикада географик 
объектларга ном бериш бешта қонуният асосида амалга оширилади, улар 
топонимик позитивлик, нисбий негативлик, ўзлашма номлар, географик 
номларнинг қаторлар қонуни ва халқона этимология ҳисобланади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish