Ю. И. АҲмадалиев



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Таянч иборалар. 
Антик давр топонимикаси, Ўрта асрлардаги топонимик билимлар, “Девони 
луғатит турк”, “Бобурнома”. 
 
 


22 
1.3. Географик номларни тадқиқ этиш усуллари 
Фанда ҳар қандай ҳодиса ёки объект турли усуллар ёрдамида тадқиқ 
этилгандагина ижобий натижага эришиш, улар ҳақида тўлақонли, хаққоний 
маълумотлар базасини яратиш мумкин бўлади. Бунинг учун турли ҳил 
таҳлилий, мажмуали усулларни қўллаш зарур. Географик номлар ёки 
минтақа топонимиясини илмий жиҳатдан ўрганишга ҳам турли нуқтаи 
назардан ёндашиш талаб қилинади.Географик номларни ўрганиш усуллари 
ҳақида Э.М.Мурзаев, Ю.А.Карпенко, В.А.Жучкевич, А.И.Попов, 
Е.М.Поспелов, ўзбек олимларидан Ҳ.Ҳасанов, С.Қораев, Т.Нафасов, 
З.Дўсимов, Т.Эназаров, Қ.Ҳакимов каби олимлар тадқиқотлар олиб 
борганлар. Улар географик номларни қуйидаги тамойиллар бўйича 
ўрганишга эътибор қаратганлар: 
- қандай географик объектнинг номи эканлиги: тоғ, дарё, шаҳар ва б.; 
- пайдо бўлиш вақти ва шартлари бўйича; 
- қайси тилга мансублигига қараб; 
- этимологияси ва мазмунига қараб;
- номнинг сўз сифатида тилшунослик ва имло қоидаларига мослиги; 
- бир тилдан бошқа тилга ўтказиш, она тилида ёзиш қоидаларига 
мослиги; 
- ҳудудий тарқалиши ва миграциясидаги хусусиятлари бўйича.
Географик номларни ўрганишдаги бундай кенг, мажмуали ёндашув 
турли фанлардан қўлланадиган усуллардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш 
заруратини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, географик номлар маълум 
минтақага, ҳудудга боғланган бўлиб, уларни алоҳида ўрганиш эмас, балки 
бутун минтақа топонимияси билан бирга ўрганилганда, кутилган илмий 
натижага эришиш мумкин бўлади. Юқоридаги қонуниятлардан келиб чиқиб, 
топонимик тадқиқот усулларини учта фан доирисида умумлаштириб кўриб 
чиқиш мақсадга мувофиқ (2-расм). Ўз навбатида ҳар бир фан учун хос 


23 
бўлган махсус усуллар топонимик тадқиқотлар самарадорлигини оширишга 
ёрдам беради. 
Ҳар қандай топонимик тадқиқотлар географик усуллардан 
фойдаланиш билан бошланишини юқоридаги тадқиқот тамойиллари талаб 
этади, чунки номнинг жойлашган ўрнини, қандай географик объект номи 
эканлигини, тарқалиш ареалини билмасдан туриб географик ном ҳақида 
фикр юритиш мумкин эмас. Ушбу соҳада ўтказиладиган тадқиқотларда 
умумгеографик 
усуллардан:географик 
терминларидан 
фойдаланиш, 
картографик ва дала экспедицияларидан фойдаланиш мумкин. 
Географик номлар таркибида учрайдиган географик терминлар 
ифодаланган объектни билдирувчи сўзлар (турдош отлар)дан ташкил топган. 
Уларни айрим илмий адабиётларда топонимик индикатор деб ҳам аташади. 
Кўпинча, географик терминлар (адир, ариқ, булоқ, дарё, жар, сой, кўл, тепа, 
тоғ, тош, чўл, қудуқ, қишлоқ, кент, обод ва бошқ.) жой номларининг асосини 
ташкил этади ва географик объект турини билдиради. Ҳудди шундай 
терминлар дунёнинг барча тилларида мавжуд, масалан, дунё картасида тоғни 
англатувчи рус тилида –“гора”, тожик тилида- “кўх”, араб тилида –“жабал”, 
хитой тилида –“шань”, немис тилида-“берг”, испан тилида- “монтана” каби 
географик терминларларни кўплаб учратиш мумкин. 
Минтақа топонимиясида учрайдиган географик терминларни таҳлил 
этиш нафақат географик номнинг этимологиясини тўғри очиб беради, балки 
ўтмиш ландшафтларнинг табиий компонентлари - рельеф шакли, сув, тупроқ, 
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг тарқалиш ареалини ҳамда жамиятнинг 
ривожланиш босқичларини, шу ҳудудда яшаган аҳолининг иқтисодий-
ижтимоий кўрсаткичларини, касб-корини, этник таркибини аниқлаш ва 
тадқиқ қилиш имкониятларини ҳам яратади. 


24 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish