Ю. И. АҲмадалиев


Беруний ва Маҳмуд Кошғарий



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Беруний ва Маҳмуд Кошғарий асарларида кузатилади. 
Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон”, “Қонуни Маъсудий”, 
“Сайдана” асарларида топонимикага оид қонуниятлар, Ўрта Осиёдаги жой 
номлари ва уларнинг изоҳи ҳақидаги кўплаб маълумотлар баён этилган. 
“Юнонлар ва араблар туркий сўзларни бузиб ўз талаффузларига мослаб 
ишлатганликлари боис сўзларнинг маънолари ўзгариб кетган”, - деб ёзади 
Беруний. Тош сўзи (асли) туркийча ном бўлиб, Шош кўринишини олган. 
Тошқанд - Тошлоқ қишлоқ демакдир деб таърифлайди. Беруний ўзининг 
“Сайдана” асарида 400 дан ортиқ, “Қонуни Маъсуди” китобида 600 дан ортиқ 
географик номларини тилга олган.
Машҳур тилшунос ва географ олим Маҳмуд Кошғарийнинг “Девони 
луғотит турк” асари ҳам жой номларини ўрганишда катта аҳамиятга эга. 
Асарга илова қилинган дунё картасидаги юзга яқин номлардан ташқари, 


15 
матнда 82 та қишлоқ ва шаҳар номи, 68 та мамлакат, вилоят, ўлка номлари, 
25та денгиз, кўл, дарё, сой номлари келтирилган, уларга географик ва 
этимологик изоҳлар берилган. Мамлакатимиз рельефи ва табиий шароити 
учун хос бўлган орт, сирт, ёр, қайир, довон, ёзи, дашт каби географик 
терминлар биринчи марта “Девони луғотит турк” асарида қайд этилган. 
“Жар” сўзининг “ёр”, “яр” шаклида талаффуз этилишидан Ёрбоши, Ёртепа, 
Ёрқтой, Ёрқин, Ёрқишлоқ, Ёрқўрғон, Оқёр, Куйганёр, Кўкёр, Ёртаги, Ёркўча 
каби жойлар вужудга келганлиги мазкур асарда биринчи марта таъкидланган. 
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ҳам 
топонимика фанининг шаклланиши ва ривожланишида катта аҳамиятга эга. 
“Бобурнома” да XV-XVI асрларда Фарғона водийсидаги жой номлари, 
уларнинг ўша даврдаги талаффузи ва ёзилиши берилган. Масалан, Марғинон 
- Марғилон, Ўзганд - Ўзган, Қубо - Қува, Хўқон - Қўқон, Рушдон - Риштон, 
Сайхун - Хўжанд суйи ёки Сир суйи - Сирдарё ва ҳоказо. Асарда тилга 
олинган кўплаб географик терминлар топонимларнинг келиб чиқишини 
аниқлашда ва ўзбекча миллий терминологияни ишлаб чиқишда катта 
аҳамиятга эга. Масалан: банд - тўғон ёки “бекат”, жазоир - орол, жангал - 
ўрмон, қўл - дарё тармоғи, танги – тор, дара қуруқ ёки сувсиз қўл - сойлик, 
парча тоғ - қолдиқ тоғ, тагоб - ўзан, тўқай -дарё муюлиши, ушоқ тоғлар - паст 
тоғлар, яйлоқ - яйлов, обгир - ботқоқлик, қасаба - шаҳарча, пушта - тепалик, 
қўруқ - қўриқхона, учма - тик ёнбағир, ёз - баҳор, ёзи - дала, обшор –
шаршара ва бошқалар. 
Ўзбекистон топонимикасига оид дастлабки асарлардан бири 
С.Қораевнинг таъкидлашича, венгриялик олим Арминий Вамберининг 
(1832-1913) Ўрта Осиёга махфий саёҳати маҳсули бўлмиш “Марказий 
Осиёнинг географик номлари” (немис тилида) деб аталган асаридир. 
Асарнинг луғат қисмида 600 га яқин географик ном ва атамалар алифбо 
тартибида берилган. С.Қораев географик номлар изоҳларида хатоликлар ҳам 
учрайди деб, Андижон - онт, қасам ва жон, жондай иноқлик, деган маънони 
билдиради, 
деган 
изоҳларга 
шубҳа 
билдиради. 
Бироқ 
бизнинг 


16 
тадқиқотларимиз (Аҳмадалиев, 1997) бу изоҳ ҳақиқатга яқин эканлигини 
кўрсатади
.
Чунки Андижон атрофида, ўз даврида характерли бўлган ўғил 
болаларнинг дўст тутиниши яъни “анди” бўлиш одати бўлган. Бу одат 
бўйича бир-бирларига совға-салом бериб дўст тутинган ўғил болалар 
қариндошлардан ҳам яқин бўлиб, бир-жону бир тан ҳисобланганлар. Бундай 
дўстлар ўлим хавф солиб турганда ҳам дўстини қутқаришга қасам, онт 
ичиши лозим бўлган. У ерда яшаган аҳолининг оилавий алоқаларида 
бошқалардан ажралиб турган белгиси -бу ўғил болаларнинг “анди” бўлиб 
дўст тутиниш одати бўлган. Топоним шу одатдан олинган бўлиши мумкин.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish