201
мафкўра ва фикрларнинг хилма–хиллиги таъминланадиган ҳамда ўзини–ўзи бошқариш
органларининг
мавқеи
баланд
бўлган
ижтимоий
тузум.
(“Ўзбекистон
Миллий
Энциклопедияси”, Давлат илмий нашриёти, Тошкент – 2005 йил, 9 том 350 бет).
Феномен
(юн. phainpmenon – юз берувчи) 1) кўзга кўриниб турган хол;
2) ноёб, кам учрайдиган хол ёки буюк, ягона бўлган инсон; 3) хиссий билиш, тажрибада
берилган маълум бир ҳолни англатувчи фалсафий атама; хиссий тажриба ёрдамида
пайқаладиган ва англатадиган ҳодиса, жонли мушоҳада объектини билдирадиган тушунча.
Миллий мафкўра
– муайян миллатнинг этноижтимоий бирлик сифатида мавжуд бўлиши ва
ривожланишини асослаб берувчи ғоялар ва қарашлар тизими. Муайян давлат ёки жамиятнинг
умумий мафкўраси маъносини ҳам англатади. (“Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”, Давлат
илмий нашриёти, Тошкент – 2003 йил, 5 том 665 бет).
Миллий_валюта'>Миллий валюта
– муайян давлат (давлат марказий банки) томонидан чиқариладиган
валюта. Биринчи навбатда мамлакат ҳудудида, қуввати ва ҳолатига қараб ташқи савдо ва
халқаро ҳисоб–китоб ишларида кўлланилади.
Миллий
ғоя
– муайян миллат ҳаётига мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари
етаклайдиган фикрлар мажмуи.(“Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”, Давлат илмий
нашриёти, Тошкент – 2003 йил, 5 том 666 бет).
Мулк
– моддий ва маънавий неъматларнинг муайян кишилар эгалигида бўлиши ва улар
томонидан ўзлаштирилиши. Мулкга эгалик ҳуқуқи ҳамда мулк объектларига эгалик, уларни
бўлиш, тақсимлаш бўйича кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар.
(“Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”, Давлат илмий нашриёти, Тошкент – 2003 йил, 6 том.
Мулкдор
– мулк субъекти; мулк объектига нисбатан эгалик, фойдаланиш, тасарруф
этиш, ҳуқуқий тамойиллари асосида мустаҳкамланган ҳуқуқларга эга бўлган жисмоний ёки
юридик шахс. Ўзбекистонда мулкдорлар қатламини шакллантириш мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари орқали амалга оширилади.
(“Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”, Давлат илмий нашриёти, Тошкент – 2003 йил, 6 том.
Модель
- (лотинча modulus – ўлчов, меъёр) 1) машинасозликда – кўплаб ишлаб чиқариш
учун эталон (стандарт) сифатида ишлатиладиган намуна. Бирор маҳсулот, констрўқциянинг
тури, маркаси. 2) санъатда а) буюм, гипс, ёғоч ва бошқа материалдан тайёрланган намунаси. 3)
қурилишда – бино, иншоат, механизм ва бошқанинг илмий, амалий максадларда
кўлланиладиган кичиқ (баъзи катта) маштабдаги нусхаси, макет. Кенг маънода модел – бирор
объект ёки объектлар тизимининг образи ёки намунаси.
Do'stlaringiz bilan baham: