Америка Қўшма Штатлари-
Расмий номи: Америка Қўшма Штатлари. Пойтахти
Вашингтон, ҳудуди 9363200 (км
2
), аҳолиси 284500000 киши, давлат тили инглиз, (француз,
немис, испан, итальян, поляк, португал, арман, араб, хинд тиллари хам кенг тарқалган), дини
протестантлар (53%), католиклар (26%), яхудийлар (2%га яқин), православлар (2%га яқин),
мусулмонлар (2%га яқин), пул бирлиги АҚШ доллари. Географик жойлашуви: Шимолий
Америка материгида жойлашган давлат. Иқтисоди ва саноати: АҚШ илғор индустриал ва
саноатнинг юқори диверсификациясига эга давлат бўлиб, нефть саноати (дунёда иккинчи
ўринда), металлургия (алюминий, қўрғошин, мис ишлаб чиқариш бўйича энг йирик давлат),
машинасозлик, аэрокосмик, кимё, электрон, озиқ-овқат, ёғочни қайта ишлаш ва қишлоқ
хўжалигига қаратилган.
Ангола-
Расмий номи: Ангола Республикаси. Пойтахти Луанда, ҳудуди 1246700 (км
2
),
аҳолиси 12300000 киши, давлат тили португал, дини католиклар (65%), протестантлар (20%),
мажусийлар (10%), пул бирлиги кванза. Географик жойлашуви: Африканинг жануби-ғарбида
жойлашган давлат. Иқтисоди ва саноати: қишлоқ хўжалиги, нефть қазиб олиш, суюлтирилган
газ ишлаб чиқариш, олмос, қаҳва, балиқ етиштиришга қаратилган.
Андорра-
Расмий номи: Андорра князлиги. Пойтахти Андорра-Ла-Велья, ҳудуди 468
(км
2
), аҳолиси 100000 киши, давлат тили каталан, дини католик, пул бирлиги Евро. Географик
жойлашуви: Европанинг жануби-ғарбида (шарқий Пиренейда) жойлашган давлат. Иқтисоди:
туризм (йилига 13 млн. турист), сигаралар, сигаретлар, мебель ишлаб чиқариш.
Антигуа ва Барбуда-
Расмий номи: Антигуа ва Барбуда. Пойтахти Сент-Джонс ҳудуди
442 (км
2
), аҳолиси 65176 киши, давлат тили инглиз, дини протестантлик, пул бирлиги Шарқий
Кабир доллари. Географик жойлашуви: Вест-Индияда, Кариб денгизининг шарқий қисмида
жойлашган орол давлат.Иқтисоди ва саноати: туризм, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик.
Аоминь-
Расмий номи Хитойнинг маъмурий маркази Аоминь (Макао). Маъмурий
маркази – Аоминь, ҳудуди 15,51 (км
2
), аҳолиси 400000 киши, давлат тили хитой, дини
буддистлар (45%), католиклар (7%), пул бирлиги патака. Географик жойлашуви: Собиқ
Португал мустамлакаси хозирги кунда Хитой таркибида хисобланади, Аоминь ярим оролида
жойлашган. Иқтисоди: Туризм, қимор бизнеси, пиротехника махсулотлари.
Аргентина-
Расмий номи: Аргентина Республикаси. Пойтахти Буэнос-Айрес, ҳудуди
2778417 (км
2
), аҳолиси 34297742 киши, давлат тили испан дини католик, пул бирлиги песо.
Географик жойлашуви: Жанубий Американинг жанубий қисмида жойлашган. Иқтисоди: озиқ-
овқат, автомобиль, тўқимачилик, кимё ва нефть кимёси, металлургия, матбуот, қишлоқ
хўжалиги ва балиқ.
Арманистон-
Расмий номи: Арманистон Республикаси. Пойтахти Ереван, ҳудуди 29800
(км
2
), аҳолиси 3557284 киши, давлат тили арман, дини христианлик, пул бирлиги Драм.
Географик жойлашуви: Ғарбий Осиё (Кавказ орти)даги давлат. Иқтисоди: рангли металлургия,
182
машинасозлик, кимё, метални қайта ишлаш, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, қурилиш
материалларини ишлаб чиқариш.
Афғонистон-
Расмий номи: Афғон Ислом давлати. Пойтахти Қобул, ҳудуди 652090
(км
2
), аҳолиси 21251821 киши, давлат тили дарий (50%) ва пуштун (35% аҳоли сўзлашади),
дини Ислом, пул бирлиги Афғонистон афғони. Географик жойлашуви: Осиёнинг жануби-
ғарбидаги давлат.
Иқтисоди: қишлоқ хўжалиги, табиий газ, мевалар (асосан ёнғоқ), кўлда тўқилган
гиламлар, мовут, пахта, қоракўл тери.
Do'stlaringiz bilan baham: |