294-модда
сида “
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг хуқуқ ва
бурчлари”
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга,
изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш
вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор
устидан шикоят беришгахақлидир.
Маъмурий ушлаб қолинганларга баённома тузиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги
қонунининг VI бўлими 38-моддасида кўрсатилганидек,
-давлат чегараси режимини, чегара олди режимини ёки Давлат чегараси орқали ўтказиш
пунктларидаги режимни бўзган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
маъмурий тартибда ушланганда, ёки жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланган
шахсларни махсус жихозланган жойларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
маъмурий тартибда ушланганда қуйидаги тартибда ҳужжатлаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 286-
моддасига асосан, маъмурий ушлаб қолинганларга маъмурий тартибда ушлаб туриш
баённомаси тўзилади. Ушбу баённомада баённома тўзилган сана ва жой, баённома тўзган
шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ушлаб туриш вақти жойи ва унинг
асослари кўрсатилади.
Баённома уни тўзган мансабдор шахс ва ушлаб турилган шахс томонидан имзоланади.
Ушлаб турилган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага шу ҳақда
ёзиб қўйилади.
288-модда
(маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари)га асосан маъмурий йўл
билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Айрим ҳолларда алоҳида
зарурат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий йўл билан
ушлаб туришнинг бошқача муддатлари белгиланиши мумкин. Чегара тартибини ёки
Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларидаги тартибни бўзган
шахслар баённома тўзиш учун уч соатгача муддатга ушлаб турилиши мумкин, хуқуқбўзарнинг
шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса-ушлаш
пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, уч суткагача
ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси
билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тўзиш учун олиб
келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса - улар ҳушёр тортган вақтдан
бошланади.
Шахсий курикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш тўғрисида баённома тўзилади
ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ёхуд маъмурий йўл билан ушлаб туриш
тўғрисидаги баённомага ёхуд маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисидаги баённомага
тегишлича ёзиб қўйилади.
Божхона муассасаларида шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш
божхонага доир қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
151
Do'stlaringiz bilan baham: |