Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


VIII. ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

VIII. ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ 
36. Ўтказиш пункти: 
Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали 
транспорт алоқасини тўхтатиш тўғрисидаги халқаро шартномалари кучга кириши; 
ўтказишнинг авиация пункти фаолият кўрсатиши тўхтатилиши тўғрисида Ўзбекистон 
Республикасининг бир томонлама қарори асосида, хорижий давлатни олдиндан хабардор 
қилган ҳолда, белгиланган тартибда тугатилиши мумкин. 
37. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, 
товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва 
ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини ўтказишнинг вақтинча тўхтатиб турилиши Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, хорижий давлат олдиндан хабардор 
қилган ҳолда, белгиланган тартибда: 
Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида; 
транспорт алоқаси амалга оширилиши ёки давлат назорати органлари фаолият кўрсатиши 
имкониятини истисно этувчи фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар, техноген тусдаги 
вазиятлар ва бошқа ҳолларда; 
санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария тусидаги сабаблар бўйича; 


119 
ўтказиш пункти ҳудудида қурилиш-техник ишлар олиб борилиши вақтида амалга 
оширилиши мумкин.
38. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги олдиндан билиб бўлмайдиган вазият 
туфайли келиб чиққан кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти девони билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали 
шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш 
материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ўтишини вақтинча 
тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг қарорига 
биноан амалга оширилиши мумкин. Қабул қилинган қарор тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги 
ва Давлат божхона қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва 
идоралари мажбурий тартибда хабардор қилинади. 
39. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт 
воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда 
ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ўтишини вақтинча тўхтатиб туриш 
тўғрисида қўшни давлатни олдиндан хабардор қилиш, ҳаракатни чеклаш, ўтказиш пунктини 
ёпиш, очиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама халқаро 
шартномалари билан тартибга солинади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish