Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда 
ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, 
Қуръон туширилгандир. Сиздан ким ўша ойда ҳозир 
бўлса, бас, рўзасини тутсин», деган. 
(Бақара. 185)
Бундан аввалги оятда рўза «саноқли кунлар» фарз 
қилингани айтилган эди. Бу оят ўша «саноқли кунлар – 
«Рамазон ойи» эканини баён қиляпти. Айни чоқда, 
Рамазон ойининг фазли ҳам зикр этиляпти.
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда 
ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, 
Қуръон туширилгандир».
Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. 
Унинг фазли ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор, улуғ 
уламоларнинг сўзлари, мадҳлар айтилган, китоблар 
битилган. Лекин бу ҳақдаги таърифларнинг гултожиси 
Роббил Оламийннинг Ўз каломида айтган мадҳидир. Бу 
Рамазони шарифнинг энг улкан фазилатлари ҳақидаги 
таърифдир. Яъни:
«Унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан 
иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир».
Аллоҳ таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача 
инсониятга ҳидоят бўладиган китоби Қуръони каримни 
тушириш вақти қилиб, Рамазони шариф ойини ихтиёр 
қилганининг ўзи бу ойнинг фазилатини юксакка 
кўтарганидан далолат. Энди эса, нур устига нур, фазилат 
устига фазилат қўшиб, рўза ибодатини ҳам шу Рамазон 
ойида фарз қилмоқда.
«Сиздан ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас, рўзасини 
тутсин».
 
Ким Рамазон ойига соғ-саломат етса, унинг янги 
11


ойининг шоҳиди бўлса ёки Рамазон ойи бошланганининг 
хабари етса, рўзасини тутсин. Бу фармон умумийдир, 
лекин одамларда янги, умумий фармон тушди, ким 
бўлишидан қатъи назар, ҳамма рўза тутиши фарз экан, 
деган фикр чиқмаслиги учун ушбу ҳукмдан истисно 
қилинганлар яна бир бор зикр этилмоқда:
Мазкур оятлардан қуйидагилар келиб чиқади:
1. Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳар бир иймонли зот 
учун фарз эканлиги. 
Бу фарзни инкор этиб, Рамазон кунларининг бирор 
лаҳзасини узрсиз рўза тутмай ўтказса бўлаверади, деган 
одам кофир бўлади.
2. Рўза тутиш аввалги динларда ҳам борлиги. 
Дарҳақиқат, синчиклаб ўрганиб чиқилса, барча 
динларда, ҳатто самовий эмас, сохта динларда ҳам рўза 
тутиш бор. Бинобарин, рўзани инкор қилган киши ҳамма 
динларни инкор қилган бўлади. Ва у одамийлик 
доирасидан чиқади.
3. Рўза тутган киши тақводор бўлади.
4. Рўза саноқли кунлардир.
Кўп эмас. Бир йил ичида 29 ёки 30 кун, холос. 
5. Исломда «Рамазон ойи» рўзаси фарз қилинган. 
Ўша ой қачон келса, ўшанда рўза тутиш керак. Бошқа 
ойнинг рўзасини тутиш билан фарз адо этилган бўлмайди.
6. Қуръони карим ҳам Рамазон ойида туширилгандир. 
Бу эса, ўз навбатида Рамазон ойи шаънига шаън, 
шарафига шараф қўшади. Чунки Аллоҳ таоло томонидан 
рўза тутиш амр қилинишининг ўзи бу ой учун улкан 
шаъну шараф эди. 
Энди Аллоҳ таоло Ўзининг охирги китоби, қиёмат 
кунигача боқий қоладиган улкан мўъжизаси, барчага икки 
дунё саодатини топиш учун илоҳий дастур бўлмиш 
Қуръони каримни айни шу ойдан туширилиши бежиз эмас. 
Бу Рамазон ойининг Аллоҳ таоло ҳузурида ғоят шарафли 
12


ой эканидан далолат беради.
7. Қуръони карим одамлар учун ҳидоят эканлиги. 
Маълумки, ҳар бир одам ҳидоят қилувчи – йўл 
кўрсатувчига муҳтож. Бўлмаса, иши чатоқ. Энг яхши 
ҳидоят эса, Аллоҳнинг ҳидояти – Қуръони карим. 
Аллоҳнинг ҳидоятидан бошқа нарса эса залолатдир.
8. Қуръони карим – Фурқон яхши-ёмон, ҳақ-ботилни 
ажратувчи илоҳий фарқловчидир. 
Қуръон яхши, деган нарса яхшидир. Қуръон ёмон, 
деган нарса ёмондир. Қуръон ҳақ, деган нарса ҳақдир. 
Қуръон ноҳақ, деган нарса ботилдир.
1193
كلام نب سنأ نع -

لوسر لأسن نأ انين :لاق 
لا

لهأ نم لقاعلا لج/رلا ءيي نأ انبجعي ناكف ءيش نع 
اي :لاقف ةيدابلا لهأ نم <لجر ءاجف عمسن ننو هلأسيف ةيدابلا
قدص :لاق كلسرأ لا /نأ معزت ك/نأ انل معزف كلوسر اناتأ د/مم
لا :لاق ضرلا قلخ نمف :لاق لا :لاق ءام/سلا قلخ نمف :لاق
:لاق لا :لاق لعج ام اهيف لعجو لابلا هذه بصن نمف :لاق
كلسرأ لآ لابلا هذه بصنو ضرلا قلخو ءام/سلا قلخ يذ/لابف
ا نموي ف تاول ص س خ ا نيلع /نأ كلو سر م عزو :لا ق م عن :لا ق
معن :لاق اذب كرمأ لآ كلسرأ يذ/لابف :لاق قدص :لاق انتليلو
:لا ق قد ص :لا ق ا نلاومأ ف ةا كز ا نيلع /نأ كلو سر م عزو :لا ق
/نأ كلوسر معزو :لاق معن :لاق اذب كرمأ لآ كلسرأ يذ/لابف
13


كلسرأ يذ/لابف :لاق قدص :لاق انتنس ف ناضمر رهش موص انيلع
نم تيبلا /جح انيلع /نأ كلوسر معزو :لاق معن :لاق اذب كرمأ لآ
كثعب يذ/لاو :لاق /لو /ث :لاق قدص :لاق ليبس هيلإ عاطتسا
gب/نلا لاقف /نهنم صقنأ لو /نهيلع /نديزأ ل kقلاب

قدص نئل :
.ة/نلا /نلخديل
نم لوسر انأو هب تئج اب تنمآ لج/رلا لاقف :ةياور ف دازو
هاور .ركب نب دعس نب وخأ ةبلعث نب مامض انأو يموق نم يئارو
.دواد ابأ /لإ ةسملا
1193. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish