Ҳадис ва Ҳаёт-09



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Закотни адо қилурсан». 
Моли нисобга етган мусулмон одам учун закот бермоқ 
худди иймондек ва намоз ўқишдек фарздир. Закотни инкор 
қилган одам кофир бўлади, уни эътироф қилиб туриб 
бермаган одам эса, осий бўлади. Жаҳаннамни четлаб, 
жаннатга киришни хоҳлаган банда бошқа ибодатлар 
қатори закотни ҳам адо этиши лозиму лобуддир.
4. 
«Рамазон 
(рўзаси)
ни тутурсан». 
Бандани жаҳаннамни четлаб жаннати наъимга кириши 
учун зарур бўлган омиллардан бири Аллоҳ таоло фарз 
қилган Рамазон ойи рўзасини иймон ва ихлос ила 
тутишдир. Бусиз дўзахни четлаш ҳам, жаннатга кириш ҳам 
мумкин эмас.
5. 
«Байтни ҳаж қилурсан».
Байтни ҳаж қилиш қодир бўлганларга умрида бир 
маротаба фарз эканлиги ҳаммага маълум ва машҳур.
Жаннатга кирмоқчи, жаҳаннам азобидан қутулиб 
қолмоқчи бўлган ҳар бир банда Исломнинг беш рукнига 
оғишмай амал қилмоғи лозим. Ислом Аллоҳ томонидан 
юборилган мукаммал ва баркамол дин. Мусулмон эса ўша 
мукаммал динга мукаммал амал қиладиган одамдир.
41


Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг мени жаннатга 
киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг 
хабарини беринг, деган илтимосига калимаи шаҳодатни 
айтмоғинг, деб жавоб бермадилар?
Лекин шу билан баробар ким намоз ўқиса, жаннатга 
киради, ким рўза тутса, жаннатга киради ёки ким закот 
берса жаннатга киради, ким ҳаж қилса жаннатга киради, 
деган ҳадислар ҳам бор. ҳатто баъзи ҳадисларда бир 
мушукни ўлимдан қутқариб қолган аёлнинг жаннатга 
кириши ҳақида ҳам таъкид келган. Бу бошқа ишларни, 
ибодатларни қилиш керак эмас, дегани эмас. Балки ўша 
зикр этилаётган ибодатга кишиларни тарғиб қилишдир.
Одатда инсонлар орасидаги оддий муомалаларда ҳам 
фалон ишни қилсанг мақсадингга етасан, дейилади. Бу бир 
ўша иш билан мурод ҳосил бўлади, бошқасини қилма, 
дегани эмас. Балки мазкур ишнинг аҳамиятини таъкидлаш, 
холос.
Қолаверса, банда жаннатга киритадиган ва дўзахдан 
узоқлаштирадиган беш рукн билан ҳам кифояланиб 
қолмаслиги керак. Шунинг учун ҳам ушбу ҳадисда 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн 
Жабал розияллоҳу анҳуга у киши сўрамасалар ҳам бошқа 
ишларни баён қилиб бермоқдалар.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish