солиқ
ёки
фискал
(хазина)
- солиқ олиш ўлчамини ва тартибини
белгилаш мақсадида кўчмас мулкни таснифлаш
(таърифлаш)
учун;
2)
ҳуқуқий
ёки
юридик
– мулкка эгалик ҳуқуқини химоя қилиш учун;
3)
кўп мақсадли
– ҳуқуқий, иқтисодий, экологик, шаҳарсозлик
соҳаларига
(спектрага)
оид вазифаларини ечиш, шунингдек ҳудудларнининг
ривожланишини режалаштириш ва бошқариш учун. Кўп мақсадли кадастр
ҳар хил турдаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади: табий
ресурслар, инфраструктура, ижтимойи-иқтисодий ходисалар ва х.к.
Кадастр тўғрисида қуйидаги тушинчалар хам мавжуд:
бир хил кўринишдаги кадастр, қайсики битта объект тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олади
(қурилма, том, водопровод, квартира ва х.к.)
;
кўп хил кўринишдаги кадастр, қайсики бир хил турдаги бир нечта
объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади
(мухандислик
инфраструктураси кадастри, табийи ресурслар кадастри, ижтимойи
ходисалар кадастри ва х.к.).
Ҳудудий принципларга мувофиқ кўп хил кўринишдаги кадастр учта
даражада юритилади:
Давлат даражасида – умумдавлат бошқаруви манбайи сифатида
мамлакатнинг барча ҳудудини камраб олади.
Давлат регионлари бўйича – аниқ бир вилоят (штат, край) ҳудудини
камраб олади.
Давлат ҳудудий бўлинмалари бўйича – туман (шаҳар) ҳудуда
жойлашган, кадастр ҳисобига олинган барча объектлар тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк кадастри (давлат ер кадастри,
бино ва иншоотлар давлат кадастри) Давлат кадастрлари ягона тизимининг
таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар
давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект
муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат
тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва
ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
Кўчмас мулк кадастрини юритиш Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри
хизматлари томонидан амалга оширилади.
Кўчмас мулк кадастрини юритишга қуйидагилар киради:
- кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш;
- кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
- кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;
- кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
- кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;
- Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот
тақдим этиш;
- фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.
Хозирги вақтда кадастр жаҳондаги барча мамлакатларда юритилмоқда,
у табий ресурслардан фойдаланишни, мухандислик фаолиятини, экологик,
ижтимойи ходисаларни ҳисобга олиш, холатини баҳолаш, тушунчаси билан
узвий боғлиқдир.
Кадастр ўз шароити билан бир хил бўлган ҳудудий бирликларни
ажартишга, уларни картага тушириш, сифат ва миқдор тавсифларидан
фойдаланган ҳолда тарифлашга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |