Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/29
Sana06.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#751613
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
Zaripboyev Sanjar

 
 


4.3. Ер участкасининг кадастр планини тузиш 
Ер участкасининг кадастр планини тузиш қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
абрисни текшириш; 
планни абрис маълумотлари бўйича қалам билан чизиш; 
қалам билан чизилган планни текшириш; 
участканинг ва унинг айрим қисмларининг майдонини ҳисоблаш; 
планни 1:500 масштабда шартли белгиларга мувофиқ компьютерда 
(ёки тушда) чизиш; 
экспликацияни тузиш; 
компьютерда (ёки тушда) чизишдан сўнгги текшириш. 
Ер участкасининг кадастр планига қуйидагилар чизиб туширилади: 
чегаралар узунлигининг абрисдан олинган, ўлчаш чизиқлари 
ўртасидаги ўлчам стрелкаларисиз чизиқли ўлчамлари; 
Биноларнинг пландаги ташқи ўлчамлари (одатда бинолар контуридан 
ташқарида қўйиб чиқилади); 
Барча бинолар ҳамма ёнбошга қурилган бинолар, тамбурлар, 
гелерялар, зиналар, пешайвонлар, приямкалар ва ҳ.к.лар билан бирга, 
шунингдек барча иншоотлар: қудуқлар, тўсиқлар, тош ёқизилган йўлкалар ва 
ер турларииннг контурлари. 
Ертўлалар, цоколь қаватлари, мезонинлар ва мансардалар планда 
пунктир билан кўрсатилади. 
Ҳар бир асосий бинога, хизмат аҳамиятидаги иморатга ва иншоотга ер 
участкасининг планида литералар берилади. Тўсиқ ва панжаралар араб 
рақамлари билан рақамланади, тротуарлар ва тош ётқизилган йўлкалар рим 
рақамлари билан рақамланади. 
Ер участкасининг ва унинг айрим қисмларининг (иморатлар, боғ, полиз 
ва ҳ.к.) майдонини ҳисоблаш ўлчов натижалари бўйича, участкани содда 
геометрик фигураларга (учбурчаклар, трапециялар ва ҳ.к.) бўлиш йўли билан 
амалга оширилади. Участкалар мураккаб конфигурацияга эга бўлган 


тақдирда, майдонларни ҳисоблаш планиметр ёрдамида амалга оширилиши 
мумкин. 
Формулаларни тузиш ва улар бўйича ер участкасининг, ер турларининг 
майдонларини, бинололар, иншоотлар ҳамда тош ётқизилган йўлкалар 
қурилган майдонларни ҳисоблаш абрисда амалга оширилади. 
Ер участкасини ўлчашда ер участкасининг конфигурациясини, 
бурилиш жойларининг, бурчакларнинг йўналишини, ер турларининг 
чегараларини ҳамда бино, иморатлар ва иншоотларнинг ер участкасида 
жойлашиш ҳолатини белгиловчи барча ўлчамлар: кертма белгилар, створлар, 
диагоналлар (берк учбурчаклар тизими) олиниши лозим. 
Ер билан фундаментлар ёки устунлар воситасида боғланган доимий 
типдаги барча иморатлар (қурилмалар), хусусан: 
асосий бинолар ва уларнинг ёнбошига қурилган бинолар; 
хизмат вазифасидаги иморатлар: саройлар, омборхоналар, верандалар, 
террасалар, ошхоналар, хаммомлар, бостирмалар, ертўлалар ва бошқалар; 
иншоотлар: панжаралар, тўсиқлар, қудуқлар, ахлат ташлаш ўралари, 
тротуарлар, тош ётқизилган йўлкалар, фавворалар ва бошқалар ўлчаб 
чиқилади ҳамда абрисга киритилади. 
Кўчма, вақтинчалик характердаги қурилмалар съёмка қилинмайди. 
Иморат ва иншоотлар қурилиш майдонини ҳисоблаш учун бутун 
периметр бўйича цоколь бўйлаб, ҳамда уларнинг майдонларини ҳисоблаш 
учун цоколдан тепада, деворнинг танаси бўйлаб ўлчаб чиқилиши лозим. 
Устунлар устига қурилган бино остининг майдони, шунингдек унинг 
остидаги ўтиш йўллари қурилиш майдонига киритилади. Деворларнинг 
қалинлиги 10 см гача ва эни 1 м гача бўлган туртиб чиққан қисмлари 
(пилястралар), тирговичлар ўлчанмайди ва абрисда чизиб кўрсатилмайди. 
Бинолардаги бошқа барча бўртиклар ўлчанади, абрисда чизиб кўрсатилади 
ҳамда иморатнинг майдонига киритилади. 



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish