Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

3-модда. Ишсиз деб эътироф этиш
Ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшда-
ги, ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи ша хс сифатида 
маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта 
тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнатга қобилиятли ша хслар ишсиз 
деб эътироф этилади.
Ша хсларни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органи томо-
нидан улар иш қидираётган ша хс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн бирин-
чи кундан кечиктирмай қабул қилинади.
Қуйидагилар ишсиз деб эътироф этилмайди:
меҳнат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида таклиф этилган мақбул 
келадиган ишни икки марта рад этган ша хслар;
рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида 
узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган ша хслар.
Таклиф этилган ишдан бош тортган кундан ёки мақбул келадиган ишни кидириш мақсадида 
узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган кундан бошлаб ўттиз календарь кун 
ўтганидан кейингина ша хс иш қидираётган сифатида қайта рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлади.
Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
4-модда. Мақбул келадиган иш
Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган ша хслар учун дастлабки 
касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган 
тақдирда эса, уларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган 
бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ша хслар учун уларнинг касб 
тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлиғи холатини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассис-
лиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини 
инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Ушбу Қонун 27-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишсизликнинг дастлабки 
даври тугаганидан сўнг касбига (мутахассислигига) мос иш топиб бериш мумкин бўлмаган 
тақдирда, унинг қобилиятини, кучини, олдинги тажрибасини ва унга қулай бўлган ўқитиш 
воситаларини инобатга олган ҳолда касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб 
қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин.
Қуйидаги холларда иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас, агар:
иш яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;
таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш 
жихатидан қулай бўлмаса. Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини 
(йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқликни) мазкур жойда жамоат транспорти тармоғи-
нинг ривожланганлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи 
аниқлайди;
таклиф этилган ишда иш ҳақи шу мутахассислик ва малака учун белгиланган тартибда 
аниқланадиган энг кам миқдордан оз бўлса;
ишни рад этиш узрли сабаблар билан асосланган бўлса.


13

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish