Ҳаром амаллар



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/47
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747103
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47
Bog'liq
Ҳаром амаллар

Ҳаром
 
амаллар:
 
 
Бировнинг ерини тортиб олиш
 
Аллоҳдан қўрқуви йўқ одамнинг кучи
-
қудрати ва ақли 
ўзгалар мол
-
мулкига кўз олайтириш, эга бўлиб олиш каби 
зулмларга сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Бировнинг ерини 
тортиб олиш ана шундай зулмлардан биридир. Бу 
жиноятнинг жазоси жуда оғир. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Умар 
рaзияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: 
“Ердан озгинасини ҳам ҳақсиз эгаллаб олган одам қиёмат 
куни етти қават ерга кўмилади” (Имом Бухорий ривояти).
Яъло ибн Мурра рaзияллоҳу
анҳудан ривоят қилинган 
ҳадисда Пайғамбар сaллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Қайси бир киши бир қарич ерни бўлсин ҳақсиз олса, Аллоҳ 
унга ўша ернинг еттинчи қаватигача кавлаттириб (бир 
ривоятда: орқалаттириб келиб) сўнг халойиқ ўртасида ҳукм 


62 
чиқаргунча
қиёмат куни бўйнига занжир қилиб осиб қўяди” 
(Табароний ривояти).
Ернинг белги ва чегараларини ўзгартириш йўли билан 
қўшнисининг ҳисобидан ўз ерини кенгайтириб олиш ҳам ер 
тортиб олиш ҳукмига киради. Далили ушбу ҳадисдир: “Ерда 
(ўрнатилган) белгиларни ўзгартирган кишига Аллоҳнинг 
лаънати бўлсин” (Имом Муслим ривояти).
Ҳаром
 
амаллар:

Шафеъ –
 
воситачилик учун ҳадя олиш
 
Обрў ва мансаб, шукри адо этилса, Аллоҳ бандага берган 
неъматлардан саналади. Мусулмонлар манфаати йўлида ўз 
мансаби билан жонбозлик кўрсатиб хизмат қилиш ана шу 
неъматнинг шукроналаридан бўлади. Умумий тарзда 
айтилган ушбу ҳадис мазкур амалга (шафеъликка) ҳам 
тааллуқлидир: “Сизлардан ким ўз биродарига наф 
келтиришга қурби етса, (шу ишни) қилсин” (Имом Муслим 
ривояти).
Мансаби, обрўси билан биродарини зулмдан ҳимоя 
қилса ёки унга бирон фойдаси тегса ва бунда ҳаром ишга қўл 
урмаса ёки бошқа бировга зарар етказмаса, нияти пок ва 
холис бўлса, Аллоҳ ҳузурида савоб олади. Бу ҳақда 
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: 
“Шафеълик қилинглар, ажр оласизлар” (Абу Довуд ривояти).
Аммо шафеълик, воситачилик эвазига бир нарса олиш 
жоиз эмас. Бунга саҳоба Абу Умома (розияллоҳу анҳу) ривоят 
қилган ушбу ҳадис далилдир. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) дедилар: “Ким шафеъликка ўтгани учун берилган 
ҳадяни олса, судхўрликнинг энг катта туридан бирига қўл 
урибди” (Имом Аҳмад ривояти).


63 
Бирор шахсни вазифага тайинлаш, бир соҳадан ё 
минтақадан бошқасига ўтказиш ёки касални даволатиб 
бериш ва бошқа шу каби ҳолатларда воситачилигини бирон 
маблағ эвазига таклиф қиладиган кишилар ҳам бор, бу эса 
юқорида зикр этилган ҳадисга биноан ҳаромдир. Бундан 
ташқари, ҳадис зоҳиран олдиндан шартлашмай ҳақ олишга 
ҳам тегишлидир. Аслида, савоб иш қиладиган кишига қиёмат 
куни Аллоҳ таоло берадиган ажр
-
мукофот етади.
Бир киши Ҳасан ибн Саҳлнинг ҳузурига келиб, бир ишда 
шафеълик қилишини сўради. Ҳасан ибн Саҳл унга ёрдам 
берди. Ҳалиги киши: “Ташаккур, раҳмат
-
раҳмат”, деб 
миннатдорлик билдирди. Шунда Ҳасан ибн Саҳл: “Бизга 
нимага раҳмат дейсан. Биз молнинг закоти бўлгани каби 
мансабнинг ҳам закоти бор деб биламиз”, деган эди.
Аммо жоиз бўлган бирон ҳақ эвазига бир ишни бошлаш, 
назорат қилдириш ва охирига етказдириш учун шаръий 
ижара турига мансуб одам ёллаш бошқа, жоиз бўлмаган 
бирон ҳақ бадалига мансабу мартабасини ва воситачилигини 
таклиф қилиш бошқа –
улар ўртасида фарқ борлигини билиш 
лозим.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish