Ҳаром амаллар



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/47
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747103
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Ҳаром амаллар

Ҳаром
 
амаллар: 
 
Мусибат етганда овоз чиқариб йиғлаш
 
Баъзи аёллар азада уввос солиб йиғлашлари, маййитни 
ортиқча мадҳ этишлари, юзларига уриб, ёқаларини йиртиб, 
сочларини юлишлари, буларнинг бари энг мункар ишлардан 
саналади ҳамда қазо
-
қадарга норозилик ва мусибатга 
сабрсизликдан далолат беради. Пайғамбаримиз саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам бундай қилувчиларни лаънатлаганлар. Абу 
Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда 
айтилишича: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 
юзини юладиган, ёқасини йиртадиган, ҳалокат ва ўлим билан 
дуоибад қиладиган аёлни лаънатладилар” (Ибн Можа 
ривояти).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган 
ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият 
чақириқларини қиладиган кимса биздан эмас” (Имом 
Бухорий ривояти).


97 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Гўянда
аёл ўлимигача тавба қилиб қолмаса, қиёмат куни 
эритилган қўрғошиндан иштон ва қўтирдан кўйлак кийган 
ҳолда турғизилади” (Имом Муслим ривояти).
 
Ҳаром
 
амаллар:
 
Бирор шаръий сабабсиз мусулмон билан уч кундан 
ортиқ аразлашиш
 
 
Шайтон мусулмонларнинг ўртасини бузишга ҳаракат 
қилади. Шаръий сабабларсиз мусулмон биродари билан уч 
кундан ортиқ аразлашиб юрадиганларнинг аксари шайтонга 
эргашган 
бўлиб, 
бунга 
кўпинча 
бирор 
моддий 
келишмовчилик ёки ёмон хулқ
-
атвор сабаб бўлади ва 
аразлаш узоқ вақт давом этади. Гоҳида гаплашмасликка ё 
уйига қадам босмасликка қасам ҳам ичади. Йўлда рўпара 
келиб қолса, юзини тескари буради, йиғинларда ёнидагилар 
билан кўришиб, у билан кўришмай ўтиб кетади.
Аразлашиш мусулмон халқларнинг кучсизланишлари 
сабабларидан биридир. Шунинг учун ҳам аразлашишнинг 
шариатдаги ҳукми жуда кескин ва оғирдир. Абу Ҳурайра 
разияллоҳу
анҳу 
ривоят 
қилган 
ҳадисда 
Пайғамбар 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мусулмон 
ўз биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши 
ҳаромдир. Шу
(аразлашган)
ҳолида ўлиб кетса, дўзахга 
киради” (Абу Довуд ривояти).
Бошқа бир ҳадисда айтилади: “Биродаридан бир йил 
аразлаб юрган одам унинг
қонини тўккан билан баробар 
бўлади” (Имом Бухорий ривояти).


98 
Аразлашиш оқибатида Аллоҳнинг мағфиратидан маҳрум 
бўлиш хатари ҳам ўзи етарли бўлса керак. Абу Ҳурайра 
разияллоҳу
анҳу 
ривоят 
қилган 
ҳадисда 
Пайғамбар 
саллаллоҳу 
алайҳи 
ва 
саллам 
бундай 
деганлар:
“Одамларнинг амаллари ҳар ҳафтада икки марта –
душанба 
ва пайшанба кунлари кўрсатилади. Шунда ҳар бир мўмин 
банда мағфират қилинади, фақат аразлашган бандалар 
бундан мустасно бўлиб: “Бу иккаласини то ярашиб 
олгунларича 
қолдириб 
(ёки 
кечиктириб) 
туринглар”

дейилади” (Имом Муслим ривояти).
Жанжаллашган тарафлардан қайси бири Аллоҳга тавба 
қилса, биродари ҳузурига бориб, унга салом бериши керак 
бўлади. Биродари шунда ҳам юз ўгирса, у ҳолда унинг 
бўйнидан гуноҳ соқит бўлиб, бутун масъулият юз ўгирганнинг 
зиммасига тушади.
Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳу ривоят қилади: 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 
«Мусулмон киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ 
гаплашмай қўйиши, учрашсалар униси у ёққа, буниси бу ёққа 
юз ўгириши ҳалол бўлмайди. Уларнинг энг яхшиси саломни 
аввал берганидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Аммо аразлаб, алоқани узишга намоз ўқимаслик ёки 
фаҳш ишлардан тийилмаслик каби шаръий сабаблар мавжуд 
бўлса ва алоқани узишнинг гуноҳ қилувчига фойдаси тегса 
(кор қилса), яъни у
унинг ўзини тузатишига
ё хатосини 
англашига сабаб бўлса,
у ҳолда араз қилиш вожиб бўлади. 
Лекин қилинган араз гуноҳ қилувчининг арази зиёдалашига 
ва гуноҳи ортишига олиб борса, унда араз ноўрин бўлади. 
Чунки у шаръий мақсадга зид бўлиб, аксинча зарарни ва
фасодни зиёда қилади. Шунинг учун яхшилик қилиш, 


99 
насиҳатга ўтиш ва эслатиб туришни давом эттириш тўғри 
бўлади.
Аллоҳ таоло ўрталаримизни ислоҳ ва қалбларимизни 
улфат қилсин. Ўртамиздаги гина
-
адоватларни кўтариб, меҳр
-
муҳаббатни зиёда қилсин.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish