Ҳаром
амаллар:
Қимор
ўйнаш
Аллоҳ таоло дейди: “Эй Аллоҳу Расулига иймон
келтирган ва Аллоҳнинг шариатига амал қилган кишилар!
Билингки, хамр (ақлни чулғаб оладиган ҳар қандай маст
қилувчи нарса), қимор (у икки томондан ўртага бирор нарса
тикиладиган гаров ўйнаш ва шу каби ишларни ҳамда
Аллоҳнинг зикридан тўсиш бўлган нарсаларни ўз ичига
олади), ансоб (мушриклар сиғиниш учун ўрнатган ва уни
улуғлаб, олдида жонлиқ сўйиб, қон чиқарадиган тошлар) ва
азлом (кофирлар бирор ишга киришишдан ёки тийилишдан
аввал у билан фол очишадиган чўплар) –
мана шуларнинг
ҳаммаси шайтон чиройли кўрсатадиган гуноҳ ишлардир. Бу
гуноҳлардан узоқлашинглар, шоядки жаннатга эришсангиз!”
(Моида сураси, 90).
57
Жоҳилият даврида араблар кўпчилик бўлиб қимор ўйнар
эдилар. Қиморнинг энг кўп тарқалган шакли бундай эди: ўн
киши битта туяни ўртада сотиб олиб, сўнг қуръа ташлаш
йўсинида қадоқ (идиш) очишарди. Еттита киши ўйин қоидаси
бўйича белгиланган ҳар хил улушларни олар, қолган учтаси
ҳеч нарса олмас эди.
Ҳозирги
пайтда қиморнинг турлари кўпайиб кетди.
Улардан бири лоторея, унинг ҳам тури кўп. Энг оддийси,
тиражда қўйилган товар учун рақамли лоторея билетлари
сотиб олиш. Ҳамма пул тикади, аммо ютуқ айримларгагина
чиқади. Бунда бировнинг ҳақи бошқага ноҳақ ўтиб кетади.
Қиморнинг
яна бири, ичида нима борлиги номаълум
буюм сотиб олинади ёки ўша буюмни сотиб олганда
мукофотларнинг ғолибларини чеклаш учун рақам қўшиб
берилади... ва ҳоказо. Буларнинг барчаси, модомики,
бировнинг ҳақи бошқасига ноҳақ ўтиб кетар экан, “Хайрия
лотореялари” каби ялтироқ номлар билан аталса
-
да, шариат
бўйича ҳаром ҳисобланади.
Асримиздаги қимор кўринишларидан яна бири, ҳаётга,
машиналарга, буюмларга, бахтсиз ҳодисаларга қарши
қилинадиган тўлиқ ёки бошқа турли хилдаги омонат
битимлари (суғурта, страхования)лардир. Ҳатто айрим
қўшиқчилар овозларини ҳам суғурта қиладилар.
Шунингдек, азарт
-
ўта қизиқарли ўйинларнинг барча тури
қиморга киради. Ҳозирда махсус қимор клублари ҳам пайдо
бўлган. Уларда мана шу гуноҳи кабирани ўйнаш учун “яшил
столлар” деб аталувчи махсус дастгоҳлар ўрнатилган.
От чоптириш ва шунга ўхшаш мусобақалардаги гаров
тикишлар ҳам қиморнинг бир тури ҳисобланади. Шунингдек,
баъзи бир ўйингоҳлар ва кўнгилочар марказлардаги қиморга
йўналтирилган ўйинлар ҳам шунинг ўзидир.
58
(Таржимондан: Ўзи ҳаром бўлган ёки ҳаромга олиб
борадиган мусобақалар, масалан, “Гўзаллик маликалари”
деб аталадиган мусобақалар ёки қўчқор, хўроз ва ит
уриштириш каби ўйинлар ҳам ҳаромдир.)
Do'stlaringiz bilan baham: |