«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
163
тош, идишлар синиғининг майда бўлаклари солинади, кейин унинг устига
тупроқ солинади. Тувак ёруғлик яхши тушадиган ерга жойлаштирилади. Уруғ
орқали экилганда, ўсимлик уруғлари жуда ҳам майда бўлганлиги сабабли,
қумга аралаштирилиб сепилади. Тувак усти клёнка ёки ойна билан ёпилиб,
иссиқ ва ёруғ жойга қўйилади. Ўсимликни парваришлашнинг дастлабки
ойларида ҳарорат 18-20
0
дан паст бўлмаслик керак. Суғориш ишлари сув
сепкичлар орқали амалга оширилади. Уруғ экилгандан сўнг 7-10 кун ичида
уруғлар униб чиқади. Кўчат униб чиққач, учунчи барг ҳосил бўлгач пикровка
қилинади.
Кўчатларни тувакка экишда, кўчат катталигига эътибор қаратилади ва
чуқурча ковланиб, ўсимликнинг илдиз қисми тўлиқ, поя қисми озгина
кўмилади. Экиш пайтида сув қуйилади, экиб бўлгандан кейин ҳам суғорилади.
Парвариш вақтида намликни нормада ушлаб туриш тавсия этилади. Тупроқ
намлиги ошиб кетса, ёш ўсимликларнинг пояси қорайиш бошланади. Бундай
пайтларда касалланган кўчатлар дарҳол олиб ташланиши, тупроқ намлиги
пасайтирилиши талаб этилади. Тупроқ намлигини пасайтиришда ер
юмшатилади, қиринди ёки чиринди ташланади.
Ўсимликни очиқ майдонларга экиш
учун экишда
майдон танланиб,
юмшатилади. Тупроққа ишлов берилади. Унумдор ва озкислотали ва нейтрал
тупроқлар талаб этилади. Уруғлар сотиб олинса уларнинг сақланиш муддатига
ҳам эътибор қаратилиши лозим. Муддати ўтган уруғлар унувчанлигини паст
бўлади. Ерга уруғ март ойининг охири ёки апрель ойининг бошларида ер устки
қисмига сепилади, тупроқ билан кўмилмайди. Агар уруғлар кўмилиб тупроқ
остида қолиб кетса, унмаслиги мумкин.
Ўсимлик иссиқ ва ёруғликни ёқтиради, шунинг учун ушбу ўсимликни
экаётганда шу томонларга эътибор қаратиш талаб этилади. Кўчатлардан
экилганда кўчатлар бўйи 15 смдан кам бўлмаслик, кўчат оралиғи 30-45 см
бўлиши карак. Ўсимликни тўғридан тўғри очиқ жойларга экиш мумкин. Уруғ
экишни кузда ва баҳорда ташкил этиш мумкин, унинг учун уруғ экилган
майдонни ўраш талаб этилади. Май ойининг бошларида экилса, ҳаво ҳарорати
анча кўтарилган бўлади.
Ўсимликни бардёрга экканда экиладиган гуллар ҳисобга олинади. Бу
ўсимликни кўпроқ атиргул, гултожихўроз, Доривор тирноқгул, астра, довудгул,
Келишган қўқонгуллар билан уйғунлашиб экилади. Бунда бардёр четига паст
бўйли, ундан сал узунроқ гуллар, кейин кохия жойлаштирилади. Ундан
гултожихўроз, хушманзара кунгабоқар жойлаштирилади.
Кохия ўсимлигининг шоҳлари қирқишга жуда қулай бўлиб, қайси шакл
берилса, шу шаклга тез тушади
.
Ўсимлик жуда ҳам тез ўсганлиги ва сершоҳ
Do'stlaringiz bilan baham: |