«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
156
Соя уруғларининг униб чиқиши унинг ўзига
намни сингдириб олиш
миқдоридан бошланади: олиб борган тажрибаларимизда, экилган соя уруғи ўз
оғирлигининг 50-55 % гача бўлган сувни шимиб олди. Агарда тупроқда намлик
миқдори ортиқча бўлиб кетса, у ҳолда уруғларнинг унувчанлиги пасаяди, чунки
бундай вақтда тупроқда уруғнинг нафас олиши қийинлашади ва уруғлар униб
чиқмай нобуд бўлади. Соя уруғларининг униб чиқиши учун минимал ҳарорат 6-
8
0
С атрофида бўлиши керак, бу ҳолда ҳам униб чиқиш чўзилиб
кетади ва
кўпинча уруғларнинг чириб кетиши кузатилади [2,4].
Тупроқда оптимал ҳарорат 12-14
0
С ҳисобланади ва 6-7 кунда уруғлар
униб чиқади, агарда тупроқ ҳарорати а 20-24
0
С бўлганида 2-3 кун ичида
уруғлар 90-100 % униб чиқади. Биз олиб борган дала тажрибаларимизда ўрта ва
ўртапишар соя навлари тупроқда уруғлари униб чиқиши учун зарур шароитлар
етарли бўлганида, 5-7 кун давомида майсалари униб чиқди.
Дала шароитида
унувчанлиги юқори бўлиб, 70-80 % га етди. Униб чиқишда ўртапишар Дўстлик,
Парвоз, Нафис ва ўртапишар Славия ва Олимпия соя навлари бир хил муддатда
униб чиқди, фарқ пишиб етилиш фазасига келганида ўзгариши мумкин бўлди.
Виргинил давр - бу соянинг майса босқичи бўлиб, майсалари дастлабки
ривожланиш даврида ҳаво ва тупроқ ҳарорати, тупроқ
намлиги ва соя
уруғининг ўзига қанча нам сингдириб олишига боғлиқ бўлиб, 15-25 кун ва
ундан ҳам узоқроққа чўзилди. Бизнинг олиб
борган тажрибаларимизда
виргинил давр 12-15 кунни ташкил қилди
Соя майсалари униб чиққанага 3-4 кун ўтгач, қарама-қарши жойлашган
уруғпалла барглар шаклланди. Шу вақтда уруғпалланинг поясига қараб
унинг
гуллари оқ ёки бинафша тусда бўлишини билиш мумкин бўлди. Эндигина униб
чиққан соя пояларида антоциан ранглар бўлса, бу навда гулларнинг ранги
бинафша тусда бўлди.
Агарда поялари яшил тусда бўлса, у ҳолда гуллари оқ рангда бўлиши
кузатилди, Нафис навида поялари яшил рангда бўлди.
Россиядан келтирилган
Славия ва Сербия селекциясига оид Фортуна навларини поячаларида бинафша
доғлари мавжуд. Уруғ палла барглари униб чиққанига 5-7 кун ўтгач, иккиталик
биринчи чин барглари пайдо бўлди.
Ушбу чин барглар ҳосил бўлгандан сўнггина яна орадан 7-8 кун ўтгач
биринчи учталик барг ҳосил бўлади, кейинги ҳар 4-5 кунда бир донадан
учталик барглар ҳосил бўлади. Пояда уруғ палла барглари баъзан узоқ вақт
сақланиб туради, баъзан эса 30-40 кун ўтгач муртак барглар тўкилиб кетади.
Соя барглари бошқа ўсимликлар баргига қараганда жуда кўп бўлмайди ва улар
ўсув даврининг охиригача сақланиб қолади. Баргларнинг сақланиши соя