Ж
алолиддин
Р
умий
асаРлаРида
юксак
маънавиятли
шахс
таРбияси
28
қатор диалектик ғояларнинг фалсафий таҳлили асосида “Адо-
лат юзасидан таъкидлаш жоизки, Румий қарашларида қатор ди-
алектик ғоялар мавжудки, улар Гегель томонидан ҳал қилинган
кўпгина масалалар Румий томонидан беш юз йил илгари ўртага
ташланганлигидан далолат беради”, – деб кўрсатади.
Румий ижодини ўрганиш бўйича яна Н.Одилов
69
,
Р.Ҳодизода
70
, И.С.Брагинский ва Х.М.Зиёевлар
71
кўзга кўри-
нарли тадқиқотларни олиб бордилар.
Румий шеъриятининг моҳиятини очиб, ундаги тасаввуф
шеъриятига хос бўлган шеърий образ, ажойиб тусланишлар
туфайли инсоннинг маънавий фазилатларини улуғлаб, унга
меҳр ёғдирувчи тимсол сифатида қараган олим И.С.Брагинский
Жалолиддин Румий ҳақида “...воқеликнинг шубҳали замини-
да ўзини ўнғайсиз ҳис этади. У ҳодисаларнинг ички ва ташқи
жумбоқларини зукколик ила соф руҳий, хаёлий зайлда ҳал
қилишга уринади. Аммо охир оқибатда у яратган асарларнинг
ўзи янги талқин ва шарҳларга муҳтож жумбоққа айланади...” –
дея таъриф келтиради
72
.
Тожикистонда Жалолиддин Румий ҳақида номзодлик иш-
лари мавжуд бўлиб, улардан Т.Д.Мухтор ўзининг “Эроннинг
замонавий умумтаълим мактаблари тизимида Жалолиддин
Румийнинг педагогик ғоялари” мавзусидаги номзодлик дис-
сертациясида Эроннинг замонавий умумтаълим мактаб лари
тизимида Жалолиддин Румийнинг педагогик ғояларидан
фойдаланишнинг замонавий педагогик ва дидактик йўлла-
рини ишлаб чиқади. Унинг таъкидлашича, “Румийнинг мас-
навийлари, ҳикоятлари, ҳикматли сўзлари ёшларда таълим-
тарбияни шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Чунки Румий
таълимотининг асосий вазифаси инсонни ахлоқий жиҳатдан
тарбиялаш ҳисобланади. Унинг нуқтаи назаридан қаралганда,
инсонни инсонпарварлик, ватанпарварлик, холислик, виж-
донлилик ва инсофлилик руҳида тарбиялаш керак”
73
.
69
Одилов Н. Мировоззрение Джалолиддина Руми. –Душанбе, 1974. –С.
111; Одилов Н. Жаҳонбинии Жалолуддини Румй. –Душанбе, 1964. –С. 107.
70
Хади-заде Р. Джалаледдин Руми // Руми. Притчи, газели. –Душанбе,
1988. –С. 5-26.
71
Зиёев Х.М. Мавлавия ва таърихи таҳаввули он. –Душанбе: Ирфон, 2004.
–С. 216.
72
Брагинский И.С. 12 миниатюр. От Рудаки до Джами. –М., 1976. –С. 304.
73
Мохтар Т.Д. Педагогические идеи Джалаладдина Руми в системе сов
-
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
29
Х.Ш.Кабиров “Жалолиддин Румий ижодида тилнинг ўзига
хос хусусиятлари” мавзусидаги номзодлик диссертациясида
Румий шеъриятининг ўзига хос хусусияти, тил билан боғлиқ
жиҳатларини ўрганган
74
.
Озарбайжонлик олима И.Ҳ.Иброҳимова “Мавлоно Жало-
лиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари ислом тасав-
вуфининг асосий манбаларидан бири” мавзусидаги номзод-
лик диссертациясида мутафаккирнинг қарашларига фалсафа
тарихи нуқтаи назаридан эътибор қаратган
75
.
ХVII–ХVIII асрлардан бошлаб машҳурликда Фирдавсийнинг
“Шоҳнома”си, Саъдийнинг “Гулистон”и, Ҳофизнинг “Девон”и
билан бир қаторда турган, “форсий тилдаги Қуръон” дея ша-
рафланган “Маснавийи маънавий” инсон маънавий ҳаётининг
қомуси сифатида нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам кенг
шуҳрат қозонди. Буюк немис шоири ва мутафаккири Гёте
Фирдавсий, Анварий, Низомий, Саъдий, Ҳофиз, Жомийлар
қатори Румий ижодини ҳам “Хизр чашмаси” деб атайди. “Дека-
мерон” асаридаги кўплаб сюжет ва мотивларни Шарқ оғзаки
ва ёзма адабиётидан олган Жованни Боккаччо “Маснавийи
маънавий”даги қатор ҳикоятлар асосида новеллалар яратга-
ни маълум
76
.
Ўрта аср христиан Европасининг диний мутаассиблиги,
дунёнинг кўплаб маданий халқларини ёввойи деб билган
буржуа Европасининг жоҳилона такаббурлиги туфайли то
ХIХ асргача Европа бу китобдан бехабар ва бебаҳра қолди. ХIХ
аср ўрталаридан бошлабгина Румий асарлари Ғарб тилларига
таржима қилина бошланди. АҚШ, Канада, Англия, Австралия,
Германия, Франция ва Янги Зеландия мамлакатларида Румий
номи ҳурмат билан тилга олиниб, шоир ижодини жуда катта
қизиқиш билан ўқийдилар.
Жозеф Фон Ҳаммер-Пургшталь – форс, турк ва араб ада-
биётшунослигининг буюк таржимони. У ўзининг “Эрон ада-
ременных общеобразовательных школ Ирана: Автореферат дисс. ... канд.
пед. наук. –Душанбе, 2010. –С. 31.
74
Кабиров Х.Ш. Специфические особенности языка поэзии Джалаладдина
Руми: Дисс. ... кандидата филологических наук. –Душанбе, 2009. –С. 149.
75
Иброҳимова И.Ҳ. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маъна
-
вий” асари ислом тасаввуфининг асосий манбаларидан бири: Фалсафа.
фан. номз. дисс. ... автореф. –Баку, 2005. –С. 33.
76
Комилов Н. Тафаккур карвонлари. –Тошкент, 1999. –Б. 150–156.
Do'stlaringiz bilan baham: |