328
3-жадвал
ГЎШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
(барча тоифадаги хўжаликларда, минг тонна)*
Йиллар
Гўшт
(тирик
вазнда)
Шу жумладан:
Мол ва
бузоқ
гўшти
Қўй ва
эчки
гўшти
Парранда
гўшти
Чўчқа
гўшти
Бошқа
турдаги
ҳайвон
гўшти
2003
936.7
745,7
147,6
20,1
15,1
8,2
2004
998.3
806,5
144,2
23,5
18,7
5,4
2005
1061.2
849,2
157,6
27,2
21,6
5,6
2006
1139.6
904,2
175,6
30,0
24,4
5,4
2007
1208.7
950,2
192,8
34,5
24,9
6,3
2008
1288.0
998,2
223,9
35,4
22,7
7,8
2009
1367.8
1049,0
245,8
38,3
26,4
8,3
2010
1461.4
115,6
270,4
42,9
23,6
8,9
2011
1564.2
1192,0
288,6
51,5
20,8
11,3
2012
1672.9
1264,6
314,0
60,5
21,6
12,2
2013
1787,8
1340,1
343,3
66,9
23,3
14,2
2014
1906,3
1427,4
363,6
79,4
21,6
14,3
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
Кейинги 10 йил давомида жами гўшт ишлаб чиқариш 1,8 мартага,
жумладан мол ва бузоқ гўшти – 1,7, қўй ва эчки гўшти – 2,3, парранда
гўшти – 2,9 ва бошқа турдаги ҳайвонлар гўшти эса 2,5 мартага кўпайгани
ҳолда чўчқа гўштида ўсиш бўлмаган.
Истиқболда
чорва
махсулотларини
кўпайтириш
асосан
маҳсулдорликни ошириш ҳисобига эришилиши мақсадга мувофиқдир.
3.. Чорвачиликнинг иқтисодий самарадорлигини
ошириш имкониятлари
Республикада узоқ йиллардан бери айрим чорва маҳсулотларини,
шу жумладан, мол ва парранда гўштларини, жун, пилла ишлаб чиқариш
ва сотишдан кўпчилик корхоналар зарар кўрмоқдалар. Бошқа
маҳсулотларнинг рентабеллик даражаси ҳам бозор иқтисодиёти
қонунлари талабларига тўлароқ жавоб бермайди.
Барча
турдаги
чорвачилик
маҳсулотларининг
иқтисодий
самарадорлигини ошириш учун қуйидаги омил ва имкониятларидан
тўлароқ фойдаланиш зарур:
1.Чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигини ошириш. Бу ўта долзарб
вазифани бажариш учун уларни турли хил озуқаларга бўлган талабларини
илмий асосланган рационлар бўйича мунтазам қондириш. Натижада
зотдор ҳайвонларнинг маҳсулдорлик потенциали ҳамда сарфланган
озуқалар
самарадорлигини
ошириш
имкониятларидан
тўлароқ
329
фойдаланиш, кўпроқ, сифатлироқ ҳамда арзонроқ маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ва сотиш имконияти яратилади;
2.Чорва ҳайвонларнинг зотдорлик белгиларини сақлаш ва янада
мустаҳкамлаш мақсадида селекция, наслчилик ишларини юқори даражада
ташкил этиш, жумладан, сунъий урчитиш, гетерозис устунликларидан
тўлароқ фойдаланиш;
3.Қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликларини
юқори маҳсулдор зотли чорва моллари билан мунтазам таъминлаш
мақсадида юқори масъулиятли наслчилик завод ва наслчилик
хўжаликларини барпо қилиш уларни имтиёзли шароитлардан
фойдаланишга имкон яратиш.
4.Чорвадорларнинг меҳнат унумдорлиги ва меҳнат ҳақини барқарор
ошириш учун технологик жараёнларни комплекс механизациялаш ва
автоматлаштириш усулларидан фойдаланиш; даставвал, озуқаларни
тақсимлаш, сигирларни соғиш, қўй ва эчкилар жунини қирқиш, суғориш,
биноларни чорва қолдиқларидан тозалаш, улардан фойдаланиш билан
боғлиқ ва бошқа ишларни прогрессив воситалар ёрдамида бажариш;
5.Ҳайвонларни сақлашнинг прогрессив усулларидан, шу жумладан,
боғламасдан сақлаш, махсус қўралардан фойдаланиш;
6.Асосий воситалардан айниқса, чорва бинолари ва иншоатлари
қувватидан оқилона фойдаланиш;
7.Илғор (прогрессив) зооветеринария хизматларидан фойдаланиш ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: