Ўқув қўлланма



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/44
Sana06.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#744886
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
4. Ўқув қўлланма

Карлинг.
Қор ва муз харакати туфайли пирамидасимон, учбурчак 
хоалтга кирган чўққилар. Уларнинг орқа девор қисмида карлар ривожланган 
ҳолда ўша томон бирмунча тик ҳолат касб этади. 
Музлик цирки –
тоғларнинг юқори қисми бўйлаб амфитеатр шаклида 
бир томони очиқ ҳолда ривожланган, товоқсимон табиий чуқурлик. Музлик 
цирклари совуқдан нураш, ҳамда музлик харакати туфайли ривожланади. Шу 
боисдан циркларнинг туб қисмида доимо музликлар учрайди. Циркларнинг 
деворлари бўйлаб карлар ривожланади. Қадимги реликт цирклар қор 
чизиғидан қуйида ҳам жойлашиши мумкин. У ҳолатда ушбу туркумдаги 
циркларнинг шаклланишида қадимги тоғ музликларининг иштироки 
сезилади. 
Эквиплен 
– чўққиларнинг муз таъсирида яссиланиши. Музликлар ўз 
харакати давомида нафақат водийларни балки, фирн областидан қуйида 
турувчи айрим чўққиларни ҳам босиб ўтиш жараёнида уларни силлиқлаб, 
учқир холатлардан, ясси, тўмтоқ холатга келтиради. 
Альтипланация
– лотинча altus-баландлик, planatio-текислик.Гольс 
(ўрмон қопламидан юқори қисми) ҳудудидан юқори худудлар бўйлаб совуқ 
ҳарорат, қор қоплами, нураш, солифлюкция ва ҳ.к. натижасида қиррадор 
чўққиларнинг, 
уларнинг 
рельефнинг 
текисланиши. 
Альтипланация 
жараёнида фирн қатламининг таъсири кучлироқ сезилади. 
Тоғ музликларининг устки қисмида юз берувчи табиий географик 
жараёнлар ва шакллар

Торос
– материк музликларида бўлгани каби, тоғ музликларининг тил 
қисмида юза тартибсиз равишда бир-бирларининг устига мингашган 
қатламлардан ташкил топган ҳолатда учрайди. Аммо тоғ музликларига хос 
торослар, қутб музликларидаги каби юзлаб км ларга чўзилмасдан, балки 
музликларнинг тил қисмлари ўлчами билан чегараланади. Демак, энига бир 


78 
неча юз метр, бўйига бир неча км масофани ташкил этиши мумкин. 
Тоғ музликларига хос торослар ҳам юқори томондан фирн ва глетчер 
қисмидаги босимнинг юқорилиги туфайли муз юзасининг тартибсиз равишда 
кўпчиб чиқиши туфайли юзага келади. Масалан, Помир тоғидаги Федченко 
музлигининг йирик Хирсдара тармоғига хос торослар тил қисмининг энг 
қуйи худудларини ташкил этиб, муз қирраларининг баландлиги 2-3 м дан 
ошмаган ҳолда, шаклан ўзгариб туради.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish