6.2.1-чизма
К орхонанинг ти ж ор ат сирларини ҳим оялаш и
1 2 4
www.ziyouz.com kutubxonasi
7-боб. Хўжалик фаолиятининг пул молия
сохасидаги иқтисодий хавфсизлик
7.1 Молия муассасаларининг иктисодий
манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида тижорат
ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассаса-
лар тизими шаклланади, Улар жумласига банклар, бир-
ж алар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар
ва бошқа иқтисодий-молиявий м уассасалар киради.
Молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат
томонидан тартибга солишнинг дастурига айланади.
Молиявий муассасаларнинг иқтисодий манфаатлари пул
муаммосининг барқарорлигига, миллий пул бирлигининг
қадрлилигига, ҳисоб ва солиқ интизомига риоя қилиш-
га, молиявий операцияларнинг даромадлилиги, инфля-
циянинг қаноатлантирувчи даражасига, инвестицион
талаб ва мижозларнинг кредитларни тўлаш қобилияти-
га йўналтирилган бўлади. Бозор иқтисодиётига ўтиш
ш ароитида институционал ўзгариш ларнинг, давлат
мулкини унинг тасарруфидан чиқариш жараёнларининг
амалга оширилиши натижасида нодавлат, шу ж умла-
дан, хусусий тадбиркорлик субъектлари, молиявий
муассасалар ҳам вужудга келади. Х ўжалик субъектла-
рига молиявий хизмат кўрсатиш ҳам ривожлана боради.
Уларнинг қўлида бошқариш дастакларидан бири бўлган
молия такрор ишлаб чиқариш ж араёнларида пул маб-
лағлари тўпламларининг вужудга келиши ва тақсимла-
ниши ҳамда ишлатилишини ифодалайдиган иқтисодий
муносабатлардир1. Ушбу муносабатларнинг моддий
асосини молиявий ресурслар таш кил этади. Молиявий
1 25
www.ziyouz.com kutubxonasi
ресурслар пул маблағлари ҳаракатининг ўзига хос шак-
лидир. Улар хўж алик субъектлари ва давлат қўлида
турли пул даромадлари, ажратмалари ва туш умлари
ҳисобидан тўпланади. Сўнгра такрор ишлаб чиқариш,
'.одимларни рағбатлантириш жамиятнинг ижтимоий-
иқтисодий эҳтиёжларини қондириш учун ишлатилади.
Давлат ва хўж алик субъектлари пул маблағлари
фондларининг
вужудга келиши, тақсимланиш и ва
ишлатилиш ш акллари ҳамда усуллари молиявий ти-
зимни ташкил этади2. Бу тизимнинг инф раструктура-
сини банклар, биржалар, коммуникация воситалари,
ахборот-аналитик ва маслаҳат (консалтинг) хизм атла-
ри таш кил этади. Улар пул муомиласини, молиявий
оқимларни кўплаб инструмент (дастак) лардан фойда-
ланиш орқали тартибга соладилар.
Шу боисдан молия соҳасини мустаҳкамлаш учун
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим:
- умумдавлат устуворликларидан келиб чиқиб мо-
лиявий ресурсларни қайта тақсимлаш самарадорлиги-
ни ошириш;
- хисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш ва солик
тизимини такомиллаштириш, солиқлар сонини камай-
тириб, унинг йиғилишини ошириш;
- пул массасидан ф ойдаланиш устидан назорат
қилишнинг самарали механизмини яратиш;
- банк тизимининг ишончли амал қилишини т аъ -
минлаш.
Молиявий ташкилотларнинг ишончлилигини икки
муҳим тамойил белгилаб беради;
1) оқилона молия-кредит сиёсати;
2) самарали хавфсизлик тизими.
Молия тизимида банк хизматлари кўрсатиш муҳим
ўрин тутади. Банк тизимининг самарали иш лаши кўп
1 26
www.ziyouz.com kutubxonasi
жиқатдан таш қи ва ички омиллар, муҳит таъсирига
адекват жавоб беришга қаратилган бошқарув қарорла-
рини қабул қилишга боғлиқдир. Банкларнинг самарали
ф аолият юритишининг муҳим шартлари, яъни кўзла-
ган м анфаатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
- молиявий бозорда банк хизматлари рентабеллигини
таъминлаш. Бунинг учун мижозлар ва фойдали инвес-
тицион лойиҳалар учун рақобат кураши олиб борилади;
- ликвидликни таъминлаш;
- мижозларнинг кўрсатилаётган хизмат кўлами, тар-
киби ва сифати бўйича эҳтиёжи ҳамда талабини мак-
симал дараж ада қондириш. Бу унинг бизнес алоқала-
рини мустаҳкамлаш манфаатига мос келади;
- банк омонатчилари ва кредиторларининг манфаат-
ларини ҳимоя қилиш. Бунда, албатта, мажбурий ноо-
мативлар ва тартиб-қоидаларга қатъий риоя қшшниши
лозим бўлади;
- иқтисодий хавфсизлик талабларига риоя қилиш.
Молиявий муассасалар товар, фонд ва валюта бир-
ж аларида, корхоналарнинг молиявий аҳволи, бозор
конъюнктураси ҳамда маркетинг усуллари тўғрисида-
ги ахборотларни олиш учун ўзаро рақобат^ашадилар.
Молиявий ресурсларни инвестицияларга йўналти-
риш, умуман, инвестицион фаолликни рағбатлантириш
учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
- инвесторлар фаолияти учун барқарор ҳуқуқий база
яратиш;
- ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уни модерни-
зация қилиш ва янгилашга инвестицияларни Йўналти-
риш бўйича солиқ имтиёзларини кенгайтириш;
- корхоналарнинг инвестицион салоҳиятини асосий
фондларни баҳолашнинг бозор усуллари ва ж адаллаш -
тирилган амортизациядан фойдаланиш асосида мустаҳ-
к
амлаш;
1 2 7
www.ziyouz.com kutubxonasi
- иқтисодиетнинг реал секторидаги корхоналарни
кредитлаш учун ички ва ташқи манбалар маблағлари-
ни жамлаш;
- лизингни ривожлантириш;
- суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Молиявий муассасалар барқарорлиги асосий мақсад-
ларнинг амалга оширилиши, иқтисодий хавфсизлик
шартларининг бажарилиши, уларнинг фаолиятига таш-
қи аралашувлардан, ички ахборотларнинг рухсатсиа ёки
санкциясиз чиқиб кетишидан ҳимояланганлиги, имму-
нитетининг мавжудлиги билан белгиланади.
Молия тизими молиявий ресурслар оқими билан
тавсифланади. Бозорлардаги товар ва хизматлар оқими
пул муомаласи воситасида содир бўлади ҳамда молия-
вий муносабатларнинг субъектларини бир-бирлари би-
лан боғлайди.
Молиявий оқимлар иқтисодий муносабатларнинг
ҳуқуқий-меъёрий базасига асосланган иқтисодий воси-
та ва молиявий дастаклар тизими орқали амал қилади.
Молиявий муносабатлар шароитида қийматларнинг тақ-
симланиши ва қайта тақсимланиши жараёнида турли
молиявий ресурс ш акллари намоён бўлади. Бунда мо-
лия ресурслари иш ҳақи, жамғариш, кредит, инвести-
циялар ва уларни ҳисоб-китоб қилиш, кўчириш, пул
ўтказиш ж араёнлари ш аклларида намоён бўлади. Мо-
лиявий ресурслардан фойдаланиш пул фондлари, яъни
бюджетлар, нобюджет фондлар, банк операциялари
орқали амалга оширилади.
Молиявий оқимлар хўж алик субъектлари ж ам -
ғармаларининг инвестицияларга айланиши жараёнини
ифодалайди. Аммо капиталнинг оқувчанлиги ошкора,
қонуний ёки яширин, яъни ноқонуний ш аклларда на-
моён бўлади. Бу молиявий оқимлар ҳаракатида икки
128
www.ziyouz.com kutubxonasi
хил нохуш, салбий ж иҳатлар ҳам содир бўлиши мум-
кин. Бир томондан, мамлакатда инвестиция ресурсла-
ри етишмаган бир шароитда капиталнинг қочиб, чет эл
мамлакати иқтисодиётини инвестициялаш манбаига
айланиши мумкин. Бу эса мамлакатнинг ички молия-
лаштириш, инвестициялаш имкониятларини заиф лаш -
тиради. Иккинчи томондан, номаълум манбалар ҳисо-
бига капитал тўпланиб, иқтисодиётнинг реал ва хуфёна
секторларида муомилага тортилади, яъни “харом” пул-
лар оқланади, “отмьшания грязнмх денег” деб аталув-
чи ж араён содир бўлади. Капитал “қочиш”ининг сабаб-
лари тижорат фойдаси олиш эмас, балки уни сақлаш -
га, ундан фойдаланишнинг ишончли шароитларга эга
бўлишига интилиши билан изоҳланади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида капитал “қочи-
ш и” унинг келиб чиқишининг ноқонуний, яширин тав-
сифга эгалиги, миллий пул бирлигига, банкларга ишонч-
нинг сустлиги билан изоҳланади.
М амлакатдан капиталнинг «чиқиб кетиши» усулла-
ри қуйидагилардан иборат:
- ташқи савдо операцияларини амалга оширишда
товар ва хизматларнинг реал қийматини сохталашти-
риш йўли билан чет элга маблағлар ўтказилади. Экс-
порт операцияларида шартнома нархлари амалдаги нарх-
ларга нисбатан пасайтириб кўрсатилади. Импорт опе-
рацияларида эса юқори нархлар белгиланади. Шундай
йўл билан ҳисобга олинмаган валюта тушуми чет эл
банкларига, хориж ий ш ерикларнинг қўшма ёки оф-
фш ор компанияларига ўтказилади;
- илгари белгиланган ҳисоблар бўйича импорт товар-
ларини етарли бўлмаган дараж ада ёки илгари белги-
ланмаган бошқа нархларда етказиб бериш. Айрим ҳол-
ларда сохта ҳисоблар кўрсатилади, аммо товарлар ет-
казиб берилмайди;
1 2 9
www.ziyouz.com kutubxonasi
- “толлинг” операцияларини амалга ошириш. Бунда
хом ашёни экспорт қилиш бўйича шартнома тузилади.
Аммо хом аше четга олиб кетилмасдан ўз жойида хо-
рижий даваль хом ашё сифатида қайта ишланади. Тай-
ёр маҳсулот эса чет элга тегишли солиқ ва бож тўлов-
ларисиз олиб кетилади;
- эркин алмаштириладиган валютани қўлламасдан
валютасиз ҳисоб-китоб
б ў й и ч а
товар айрибошлаш. Бун-
дай келишувларда шартнома нархлари ўртача жаҳон
нархларидан
кескин
ф ар қ қилади. Ушбу операциялар
бартер, клиринг, чегара олди, параллель ва компенса-
цион битимлар шаклида амалга оширилади;
- “челнок”, яъни ташмачилик савдоси;
- контрабанда экспорти, яъни валюта, қимматбаҳо
буюмлар, антиквариатлар, қурол, ҳарбий техника ва
ўқ-дорилар, рангли ва қимматбаҳо металлар, нефть ва
нефть маҳсулотларини, газ, кўмир, прокат, қурилиши
материалларини ва бошқа маҳсулотларни ноқонуний
тарзда, яширинча сотиб фойда олиш мақсадида чет
элларга олиб чиқиб кетиш;
- резидент ва норезидентлар ўртасида расмий шарт-
нома тузмасдан, ўзаро келиш ув асосида товарлар,
кўрсатилган хизмат ҳамда мол-мулкка эгалик ҳуқуқини
сотиш ва сотиб олиш бўйича ўзаро хорижий ҳамда
миллий валютада ҳисоб-китоб қилиш;
- чет элларда оффшор компаниялар ташкил этиш !.
Мамлакатдан капиталнинг қочиш ҳажмлари Россия-
дан капитал чиқариш ҳажмининг 75 фоизини ташкил
қилади. Бу ички капитал қўйилмаларга нисбатан 15-20
фоизни, экспортдан олинган валюта тушумларининг 25
фоизини ташкил этади. Унинг миқдори 90-200 млрд
доллар деб баҳоланади4.
М амлакатдан «капиталнинг чиқиб кетиши» валю -
тавий тартибга солишдаги тарти ббузарликлар ҳам
130
www.ziyouz.com kutubxonasi
сабаб бўлади. Уларни қуйидагича тавсифлаш мумкин:
- рухсат этилган банкларни четлаб, резидентлар ва
норезидентлар ўртасида ҳисоб-китоблар қилиш, хори-
жий валюта сотиш ва сотиб олиш бўйича валюта опера-
цияларини амалга оширишдаги қонунбузарликлар;
- марказий банкнинг лицензиясисиз валюта опера-
цияларини амалга ошириш бўйича тартиб ва қонунбу-
зарликлар;
- молиявий кредитлар олиш ва бериш, экспорт-им-
порт операциялари бўйича тўлов муддатларини чўзиш
билан боғлиқ қонунбузарликлар;
- резидент ва норезидентлар ўртасидаги валюта опе-
рацияларини тўлиқ ва объектив ҳисобга олишнинг йўлга
қўйилмаганлиги билан боғлиқ қонунбузарликлар.
Мамлакатдан капитал қочишининг олдини олиш ва
молиявий муҳитни соғломлаштириш учун қуйидаги таш-
килий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади:
- мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш, инвес-
тицияларни иқтисодиётга жалб этишни рағбатлантириш
тизимини такомиллаштириш орқали инвестицион жози-
бадорликни юксалтириш. Оқибатда, капитални четга чи-
қариш камайиб, хориждаги ватандошларимиз ҳисобида-
ги маблағларнинг юртимизга қайтиш жараёни юз беради;
- аҳолининг банкларга ишончини тиклаш ва мустаҳ-
камлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- миллий валютадаги жамғармаларнинг кўпайишини
ҳамда уларни инвестицияларга айланишини рағбатлан-
тириш тизимини яратиш;
- молиявий оқимларни божхона, валюта, банк назо-
ратининг шакл ва воситаларини, усулларини такомил-
лаштириш;
- капитални экспорт ва импортини тартибга солиш-
нинг ҳуқуқий-меъёрий базасини такомиллаштириш ва
кенгайтириш.
1 3 1
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |