Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Ностерил дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

6.2.Ностерил дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар 
Ностерил дори шакллари тайёрланишида ишлатиладиган дори 
воситалари зич беркитилган штангласларда (ёки бошқа идиш) да сақланиши 
керак. 
Ностерил дори шаклларини тайёрлашда ишлатиладиган стерил 
идишларни сақлаш муддати 3- кундан ортмаслиги керак. 
Дорихонада тайёрланадиган ва қадоқланган дори воситаларни 
беркитиш учун тиқин воситалар стерилланиб сақланади. 
Дори воситаларни тайёрлашда ва қадоқлашда ишлатиладиган кичик 
механизация воситалари уларни ишлатиш қўлланмасига мувофиқ ювилади 
ҳамда зарарсизлантирилади. Агарда ишлатиш қўлланмасида кўрсатмалар 


239 
бўлмаса, иш охирида кичик механизация воситалари ажратилади, иссиқ 
сувда 
(50-60
0
С) 
ювилади, 
зарарсизлантирилиб, 
стерилланади. 
Зарарсизлантирувчи моддалар буюмлардан иссиқ сув билан ювилгач, 
дистилланган сув билан чайилади ва тоза ҳолатда сақланади. Тайёрланган 
материалларнинг хоссаларига биноан буюмлардан зарарсизлантирувчи 
эритмаларни иссиқ сувда ювиб, дистилланган сувда чайиб тоза ҳолда 
сақланади. 
Ҳар бир сменанинг бошида тарози, шпатель, қайчилар ва бошқа 
дорихона кичик жиҳозларини 3% водород пероксиди эритмаси ёки спирт – 
эфирли аралашма билан артилади. 
Бюретка мосламалари ва томизгичлар ҳар 10 кунда концентратлардан 
бўшатилиб, иссиқ сув (50-60
0
С) ва хантал кукуни аралашмаси билан ёки 3% 
водород пероксиди ва 0,5% ювиш воситаси эритмаси билан ювилиб, 
дистилланган сув билан чайилади. Ювилгандан сўнг у ердаги сувларда ювиш 
воситаларини қолдиғи аниқланади.
Дори моддани ҳар тортиб ёки ўлчаб олгандан кейин штангласнинг оғзи 
қисми ва тиқинини, шунингдек қўл тарозлари дока билан артилади. Докали 
салфеткалар фақат бир марта ишлатилади.
Иш жараёнида ишлатиладиган қоғозли ва мумланган капсулалар, 
шпателлар, иплар, ассистент (қадоқлаш) хонасидаги қутиларда сақланади. 
Ёрдамчи материаллар ёпиқ жавонларда тоза ҳолда сақланади. 
Инъекция учун ишлатиладиган тозаланган сувни олиниши, ташилиши 
ва сақланишига қўйиладиган санитария талаблари: 
- дистилланган сувни олиниши ва сақланиши махсус ажратилган
дистилляция хонасида ўтказилади. Ушбу хонада сувни ҳайдаш билан боғлиқ 
бўлмаган бошқа ишлар бажарилмайди. Инъекция учун сув асептик блокнинг 
дистиллаш хонасида олинади. Бу ерда сувни ҳайдаш билан боғлиқ бўлмаган 
ҳар қандай ишлар бажарилиши ман этилади; 
- ҳар куни сув ҳайдашдан олдин 10-15 дақиқа давомида 
аквадистиллятордан совутгични ёқмасдан буғ ўтказилиши керак. 


240 
Дистилланган сувнинг дастлабки томчилари 15-20 дақиқа давомида тўкилиб, 
кейингиси йиғилади; 
- баъзан тоза стерилланган ва буғ билан ишланган сув тўплагичларига 
олинган дистилланган сув ҳамда инъекция учун сув шиша баллонларга 
йиғилади. Сув тўплагичлар устида “Дистилланган сув”, “Инъекция учун сув” 
каби ёзувлар бўлиши керак. Агар бир нечта сув тўплагичлар бир вақтда 
ишлатилса, уларга тартиб рақами қўйилади;
- шиша сув тўплагичлар иккита тешикли тиқинлар билан зич 
беркитилиши керак, улар баллонлар учун мосламаларга ва тагликларга 
ўрнатилади; 
- сув тўплагичлар шиша найчалар ёрдамида аквадистилляторга 
бириктирилади. Резинали найчалар фақат шиша найчаларни бириктириш 
учун ишлатилади; 
- сув иш ўринларига баллонларда ёки сув ўтказувчи най - мосламалар 
орқали юборилади. Сув ўтказувчи найлар сувнинг сифатига таъсир 
этмайдиган 
материаллардан 
тайёрланади, 
шунингдек 
ювиш 
ва 
зарарсизлантирилишига мосланган; 
- найларни ювилиши ва зарарсизлантирилиши сув йиғилишидан олдин 
14 кунда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади; 
- шиша ва металл найларни зарарсизлантириш учун автоклавдан 30 
дақиқа давомида кучли буғ юборилади. Полимер материаллардан, шишадан 
тайёрланган найчаларни 6% водород пероксиди эритмаси билан ювиб 
стерилланади, сўнгра дистилланган сув билан ювилади. Найчаларни 
тозаланиши маҳсус дафтарда қайд этилади; 
- пироген моддалардан шиша найчалар ва идишларни тозалаш учун 
уларни 1% калий перманганат эритмаси билан 25-30 дақиқа давомида қайта 
ишланади. Эритмани тайёрлаш учун 10 қисм 1% калий перманганат 
эритмасига 65 қисм 1,5% сульфат кислотаси эритмаси қўшилади. Найчалар 
қайта ишлангандан сўнг инъекция сув билан ювилади; 


241 
- дистилланган сувни асептик шароитида 3 кундан ортиқ сақлаб 
бўлмайди. 
- инъекция учун сувни асептик шароитда 24 соат давомида сақлаш 
мумкин. 
Касалхоналар инфекцион бўлимларидан келган идишларни дорихонада 
1% хлорамин эритмаси, янги тайёрланган водород пероксиди 3% эритмаси, 
0,5% 
ювиш 
воситаси 
эритмаларининг 
аралашмаси 
ёрдамида 
зарарсизлантирилади: Хлораминнинг фаолланган эритмасини тайёрлаш учун 
хлорамин оддий сувда эритилиб тенг равишда фаоллатгич қўшилади. Бунда 
идишлар 
фаолланган 
хлорамин 
билан 
30 
дақиқа 
давомида 
зарарсизлантирилади. (2 кун сақланган хлорамин эритмаси ишлатилганда 
идишларнинг зарарсизлантрилиши 2 соатгача узайтирилади). 
Водород пероксиди ва “Дезмол” эритмаси аралашмаси оддий сувда 
тайёрланади. 
Ушбу 
эритмада 
идишлар 
80 
дақиқа 
давомида 
зарарсизлантирилади. 3%-ли водород пероксиди эритмасидан 1 литр 
тайёрлаш учун 120 мл пергидрол олиб сув қўшилади. Шу эритмага 5 г ювиш 
воситаси қўшилади. 
Пергидрол ва хлорамин билан ишлашда резина қўлқоплар муҳофаза 
қилувчи 
кўзойнаклар 
ҳамда 

қаватли 
докали 
бойлагичлардан 
фойдаланилади. 
Ювиш воситалари ишлаб чиқарувчи ўрамида ёки полиэтилен қопларда 
қуруқ жойда сақланади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish