158
- ишчи орган фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш.
Лицензияловчи орган, ҳудудий комиссия,
ишчи орган, шунингдек
уларнинг аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш
билан
шуғулланувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ташкил этишга ёки
улар фаолиятида мутахассис (иштирокчи) сифатида қатнашишга ҳақли эмас.
Ҳудудий комиссия:
- “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни
лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда лицензия
талабгорини лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган қарордан
хабардор қилиши;
- лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар
лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаш бўйича
таклифни лицензияловчи органнинг кўриб чиқиши
учун киритиши;
- Лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатлар лицензиат
томонидан бартараф этилган тақдирда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф
этилганлиги ҳақида тасдиқнома олингандан
кейин уч кун муддатда
лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарорни тайёрлаш ва
лицензияловчи органга киритиши шарт.
Ҳудудий комиссиянинг иш тартиби
Ҳудудий комиссиянинг мажлислари ишчи орган томонидан эксперт
хулосалари ҳамда лицензия бериш ва лицензияни қайта
расмийлаштириш
тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш белгиланган муддатлар ҳисобга
олинган ҳолда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги
қарор кўрсатилган баённома лойиҳаси билан биргаликда тегишли аризалар
ишчи орган томонидан киритилишига қараб ўтказилади.
Ҳудудий комиссиянинг мажлислари ҳужжатларнинг тушишига қараб,
бироқ ойида камида икки марта ўтказилади. Зарур ҳолларда
навбатдан
ташқари мажлислар ўтказилиши мумкин.
159
Эксперт хулосаси ҳамда ишчи орган томонидан тайёрланган ҳудудий
комиссиянинг тегишли қарори лойиҳаси билан биргаликда лицензиялар
бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф ҳудудий
комиссиялар аъзоларига танишиш учун мажлис бошланишидан камида 3 кун
олдин етказилади.
Ҳудудий комиссиянинг мажлиси мажлисда унинг аъзоларининг камида
1/2 қисми иштирок этганда ўтказилади. Ҳудудий комиссиянинг қарори оддий
кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳудудий комиссия комиссия аъзоларидан бири комиссиянинг қарорига
рози бўлмаганда у ўз фикрини ёзма баён қилишга ҳақлидир,
ушбу фикр
баённомага илова қилинади.
Ҳудудий комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳудудий комиссиянинг раиси бўлмаганда унинг функциясини раис
ўринбосари бажаради.
Ҳудудий комиссия ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-
кунигача Вазирлар Маҳкамасига белгиланган шакл бўйича ўз
фаолияти
тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: