Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


 Дорихонага сифатсиз махсулотни келиб тушишини олдини



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
7.2. Дорихонага сифатсиз махсулотни келиб тушишини олдини 
олишга қаратилган чора-тадбирлар. 
Дорихона муассасасида дори воситалари сифатини таъминлаш учун 
қуйидаги талаблар бажарилиши кўзда тутилади: 

санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш, эпидемияга қарши 
режимлар ҳамда асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш меъёрий 
хужжатларига қатъий асосланган ҳолда олиб борилиши; 

тозаланган сув ва инъекцион сувни олиш, йиғиш ва сақлаш қоидаларига 
амал қилиниши, ўз вақтида қувурларга ишлов берилиши, инъекция учун сув, 
тозаланган сув ва стерил эритмаларни ўз вақтда жорий талабларга мувофиқ 
стерил синовларга олиб назорат қилиб бориш; 

тозаланган сув, инъекция учун сувлар йиғмаларида “Тозаланган сув”, 
“Инъекция учун сув ” ёрлиқлари бўлиши. Йиғмаларда олинган вақти, таҳлил 
рақами ва текширган шахсниниг имзоси қўйилган бўлиши, бир вақтининг 
ўзида кўп йиғмалардан фойдаланилганда йиғмалар рақамланган бўлиши; 

қурилма, аппарат ва ўлчов асбобларининг хизмат қўрсатиш сифатини ва 
аниқлигини таъминлаш мақсадида уларни мунтазам назорат қилиниши; 

дорихонага келиб тушаётган рецептларда дори воситалар таркибига 
киритилган моддаларнинг мутаносиблиги, белгиланган дозаларнинг бемор 
ёшига мувофиқлиги, дори воситасидан фойдаланиш усуллари бўйича 
кўрсатмалар мавжудлиги ва рецептларни амалдаги тартиб қоидаларига 
мослигини назорат қилиб борилиш; 


260 

дори воситалар тайёрлаш технологияси (шу жумладан гомеопатик 
препаратлар)ни амалдаги давлат фармакопеяси талабларига, меъёрий ва
услубий хужжатларга мувофиқ тайёрлашни таъминланиши; 

дори воситаларининг физик-кимёвий хусусиятларига ва давлат 
фармакопеяси талабларига мувофиқ амалдаги меъёрий хужжатлар асосида 
уларни сақлаш шароитларини таъминлаши; 

фармацевтик субстанцияларини сақлаш хоналаридаги штангласларида 
ишлаб чиқарувчиларнинг серия рақами, назорат-аналитик лабараториясини 
таҳлил рақамлари, амал қилиш муддати , тўлдирилган санаси ва штанглас 
тўлдирувчининг имзоси кўрсатилган бўлиши; 

ассистентлар хонасидаги барча штангласларда фармацевтик 
субстанцияларини тўлдирилган санаси, штанглас тўлдирувчи ва чинлигини 
текширган шахснинг имзоси кўрсатилиши, захарли ва кучли таъсир қилувчи 
фармацевтик субстанцияларда юқори бир марталик ва бир кунлик дозалар, 
стерил дори воситаларини тайёрлаш учун фармацевтик субстанциялар 
штангласларида эса, огохлантирувчи “Стерил дори шаклари учун” ёзуви 
бўлиши; 

эритмалар, настойкалар, яримфабрикатлар сақловчи штангласлар оддий 
томчи ўлчагич ва пипеткалар билан таъминланиши, аниқ хажмда 
томчиларнинг сони штангласларда кўрсатилган бўлиши зарур; 

бюреткали системаларда бюреткалар ва штангласларда тўғри томчи 
ўлчагич ва пипеткалар фақат фармацевтик субстанция охиригача фойдаланиб 
бўлингандан сўнг штангласларни тўлдирилиши ва зарур ишловлар 
қилиниши; 

дорихонада тайёрланадиган концентрат, яримфабрикат ва олдиндан 
тайёрлаб қўйиладиган дори воситалари номенклатураси худдудий аналитика 
лабараторияларида тасдиқланиши, ушбу рўйхатга фақатгина ўзаро 
мутаносиб бўлган ва назорат қилиш учун услубий кўрсатмаси мавжуд бўлган 
дори воситалар концентрат, яримфабрикат маҳсулотлари киритилиши; 


261 

дорихонада назорат қилиш имкони бўлмаган қуйидаги моддалар истисно 
тариқасида дори воситалар сифатини назорат қилувчи фармацевт (провизор) 
кузатувида ифорли сувлар, ихтиол, олтингугурт, нафталан нефти, смола 
сақловчи дори воситалар, сиртга ишлатиладиган олдиндан тайёрлаб 
қўйиладиган дори воситалар, шунингдек, гомеопатик дори воситалари 
тайёрланиши керак. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish